Зараркунанда ва касалликларга қарши курашда пестицидлардан фойдаланиш йўллари. Зарарли ҳашоротлар қарши курашиш кимёвий воситалари (ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари, илдизни зарарловчилар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини бузувчи зараркунандалари ва микроорганизмлари, инсонлар ва ҳайвонларга касаллик ташувчилар ва заруркунандалар) ягона ном билан ифодаланади – пестицид (лотинчадан олинган Pests – зараркунанда (зараза) ва cide–ўлдириш (убивать)).
Пестицидларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
инсектицидлар – зарарли ҳашоротларга қарши курашиш учун, унинг турлари: афицидлар ва исектоаларицидлар;
фунгицидлар – ўсимликларнинг замбуруғли касалликларига қарши;
гербицидлар – ўсимлик илдиз касалликларига қарши ва бошқалар.
Пестицидларнинг, шунингдек, ўсимлик ўсишини тезлаштиришга ва секинлаштиришга, баргни тўкишга ишлатиладиган аралашмалар (дефолиантлари); ўсимликларни қуритувчи (десикентлар), даволовчи (аттрактантлар) ва стерловчи (хемострериянтлар) турлари мавжуд.
Гербицидлар кимёвий таркибига кўра икки гуруҳга бўлинади: онорганик ва органик гербицидлар. Анорганик гербицидлар: натрий хлорит, натрий роданий, аммоний сульфат, калий циенид, кальций цианамид, сульфат кислота, натрий нитрат.
Халқаро шартномаларга мувофиқ, ниҳоятда хавфли зараркунандаларга қарши кураш бошқа давлатлар билан амалга оширилади. Гербициднинг танлаб таъсир этувчи тури фойдали ўсимликларга таъсир ўтказмай ёввойи ўсимликларни йўқотади. Ялпи қирувчи гербицидлар эса барча ўсимликларни нобуд қилади.
Гербицидлар эритмалар, суспензиялар, кукун, донадор ҳолатда ишлатилади. Мамлакат ҳудудида, 1500 турдан ортиқ зараркунандалар бор, улардан 70 таси хавфли ва 25 таси ўта хавфлидир. Дунёда уларнинг сони 200 дан ортиқ – хавфли ва 80 дан ортиқ – ўта хавфлиси мавжуд.
Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш бўйича фунгицидлар 2 та асосий гуруҳга бўлинади:
Ўсимлик касалликларини даволаш (распространения-тарқалиш) ёки олдини олиш мақсадидаги ҳимоя аралашмалари (препарат) мис ва симобнинг ноорганик аралашмаси, цинеб, поликарбацин, каптан, фтален ва бошқалар. Ҳимояловчи фунгицидлар каптангли ёки системали таъсир этувчи турлар бўлиши мумкин.
Даволовчи аралашмалар (препаратлар), темир пупороси, нигроаралашма, фигон, полисульфад.
Жаҳонда фунгицидларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд.
Уруғларни профилактик дорилаш – қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларига қарши кимёвий курашнинг самарали бир туридир. Дорилар зарарли микрофлораларни нейтраллаштиради, комбинациялашган дорилар эса тупроқ касалликларига қарши курашиши керак. Ртуторганик дорилар универсал замбуруққа қарши ва бактерияларга қарши таъсир этувчи характерга эга. Кимёвий уруғларни дорилашдан ташқари айрим ўсимлик уруғларини дорилашга (шоли, сабзавот, ғалладан) биопрепаратлар (антибиологиклар) қўлланилади.
Республикада агрокимёвий хизмат кўрсатиш такомиллашиб бормоқда. Бу эса қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш, уни тўла сақлаш ва эрта етилтиришда муҳим рол ўйнамоқда. Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳосилни экологик усулда ҳимоя қилишда зараркунандаларга қарши кимёвий курашиш ҳам давом эттирилмоқда. Чунки, экинлар ва улар ҳосилининг 1 млн.тоннаси зараркунандалар ва касалликлар эвазига нобуд бўлади. Ҳашаротларга қарши ўз вақтида, таъсирчан чора–тадбирлар кўрилмаса, фермернинг йил давомида қилган меҳнатлари беҳуда кетиши мумкин.
Фермерлар кўсак қурти келтирадиган офатни яхши биладилар. Ҳар йили, кўсак қурти
50-60% ҳосилни нобуд қилиши мумкин.
Кемирувчи зараркунандалар, илдиз қурти ва кўсак қуртлари ҳосилни зарарлаётганлигини бевосита кузатиш мумкин. Шира ва ўргимчаккана келтирган зарар ҳосил йиғиштириб олингандан кейин маълум бўлади. Бу зараркунандалардан заифлашган кўчат кам ҳосил беради ва тўлиқ пишиб етилмайди.
Зараркунандаларга қарши курашни ва профилактика ишларини тўғри ташкил этиш зарур. Зараркунанда ва касалликларга қарши курашни тўғри ташкил қилиш учун зараркунандаларнинг пайдо бўлиш пайтини, тарқалган кўламини ва зарар келтириш даврини аниқ билиш лозим. Шунинг учун, қишлоқ хўжалик экинларига зарар етказаётган асосий зараркунандаларнинг турлари, ҳаёти, тарқалиши, ҳосилга етказаётган зарарини ўрганамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |