Умурзоқов, А. Тошбоев


Ўсимликларни ҳимоя қилишда сервис хизматини ташкил этиш



Download 0,6 Mb.
bet43/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Ўсимликларни ҳимоя қилишда сервис хизматини ташкил этиш


Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашиш воситаларини ишлаб чиқариш ва таъминлаш ташкилотларининг ҳуқуқий асоси 2004 йил 23 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилингандан кейин ўзгарди.
1979 йилдан бошлаб ташкил қилинган «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий бирлашма таркибига ўтказилган ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси юқоридаги қарорга биноан тугатилди.
Маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида «Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситалари республика базаси» акциядорлик жамияти, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятлари чегирткага қарши курашиш экспедицияларини; Республика агрокимё станциясини; Республика ўқув ишлаб чиқариш биолабораториясини; зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш бўйича диагностика; прогноз ва биометод Республика ва ҳудудий лабораториялари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига берилди.
Ўсимликлар зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашиш зарурияти. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати ва салмоғини оширишда турли ташкилий тадбирлар амалга оширилади. Айниқса, агрокимёвий тадбирларни амалга ошириш ҳосилни ошириб қолмай, унинг сифатини ҳам яхшилайди. Шунинг учун кимёвий воситалардан самарали фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Минерал ўғитлар экиннинг ҳосилдорлигини, тупроқ унумдорлигини ва маҳсулот сифатини яхшилайди. Заҳарли химикатлар эса, заруркунанда ҳашарот ва касалликларга қарши курашишда қўлланилади. Ҳар йили ўртача 1 млн.тонна пахта, 1 млн. тонна ғалла қурт, зараркунандалар томонидан нобуд бўлади. Бунга қарши курашиш учун охирги йилларда захарли химикатларнинг 35000 хили синовдан ўтказилиб, 300дан ортиқ хили амалда самарали қўлланилиб келинмоқда. Собиқ совет тузуми даврида заҳарли химикатлардан фойдаланиш меъёрга нисбатан, баъзан 2-3 баровар кўп ишлатиларди. Бу химикатлар атроф-муҳитга ҳамда инсон организмига салбий таъсир ўтқазарди.
Ўсимликларга асосан хонқизи, куя, оқпашша, кўсак қурти, ва бошқа ҳашаротлар зарар етказарди. Уларга қарши курашишда турли усуллардан фойдаланиларди. Асосан зараркунандаларга қарши курашиш самолётда, қисман техникада олиб бориларди. Энликда батамом самолётда пестицидларни сепиш тўхтатилди. Ўсимликларга ишлов бериш фақат техника ёрдамида амалга оширилмоқда. Инсон саломатлиги, атроф-муҳитни муҳофаза этиш
мақсадида турли усуллардан фойдаланилмоқда. Айниқса, биологик усул билан курашиш яхши натижа бермоқда. Зараркунандаларга қарши трихограмма, габрабракон ва биоматериаллардан кенг фойдаланилмоқда. Бу атроф-муҳитни тозалашдан ташқари сарф- харажатларни камайтириш манбаидир.
Ғўзанинг асосий касалликлари – илдиз чириши, гоммоз ва вильт ҳисобланади.
Ўсимлик зараркунандаси – тирис, ишралар, оқканоп, тунланлар, кўсак қуртидир.
Қишлоқ хўжалиги амалиётида маълум бўлган 30 мингдан ортиқ зарар етказувчи касалликлар, 100 мингдан ортиқ хавфли ҳашоротлар мавжуд.
Ушбу касаллик ва ҳашоротларга қарши самарали ҳимоя амалга оширилганда, ғалла экинлари-25 %га, пахта-27,5 %га, қанд лавлаги-25,5 %га, картошка-31,5 %га, сабзавот экинлари-27,0 %га, боғ экинлари-29 %га ва узумларни-32 %га ошириш имконини беради. Натижада ўсимликларни ҳимоя қилишни кучайтириш орқали мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 25 %гача ортади.
Бу касаллик ва ҳашоротларга қарши курашда кўплаб препаратлар кашф қилинган ва улар амалиётда кенг фойдаланилмоқда. Лекин, бу зарарли ҳашорот ва касалликларнинг айрим турларини препаратларга тез мослашаётганлиги, янги препаратларни кашф қилишни талаб қилади. Чунки бу қишлоқ хўжалигининг доимий зарурияти бўлиб қолади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish