Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат олдида турган иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишнинг асосий омилларидан бири меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳар томонлама юксалтиришга эришишдан иборатдир.
Ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширишда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ишлаб чиқариш муносабатларининг характерига боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш фаолиятининг натижалари мужассамланган.
Фермернинг меҳнат унумдорлигига таъсир этувчи омиллар: 1) моддий-техника омилари (техника жараёни, табиат ресурсларининг характери, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш, электрлаштириш, автоматлаштириш ва бошқалар), 2) шахсий омиллар, (ходимларнинг ихтисоси, малакаси, тадбиркорлиги) 3) ижтимоий меҳнатнинг қандай ташкил қилинганлигини кўрсатувчи омиллар (ихтисослаштириш, кооперациялаштириш, ишлаб чиқаришни комбинациялаштириш, корхоналарда меҳнатни бозор шароитларида шакллантириш), 4) табиий омиллар (об-ҳаво шароити, сув, иссиқлик температураси ва бошқалар) группасига бўлиш мумкин.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини оширишда ишлаб чиқариш фан-техника тараққиёти ва илғор тажриба ютуқларини ҳисобга олган ҳолда интенсив ривожланади.
Фермер ишлаб чиқаришининг фонд ва энергия билан қуролланиш даражасининг орта бориши натижасида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти тежалади, меҳнат сарфи камайиб ҳар бош чорвадан олинадиган маҳсулот миқдори, ҳар гектар экин майдонидан олинадиган ҳосил миқдори ортиб, оқибатда меҳнат унумдорлиги ошади.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш омилларидан бири ишлаб чиқаришни комплекс механизациялашга ўтишни тезлаштиришдир.
Тупроқ унумдорлигини мунтазам ошира бориш, кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва сарфланган меҳнат самарадорлигини оширишдир. Ерни мунтазам равишда минерал ва органик ўғит билан ўғитлаш, суғорилиб деҳқончилик қилинадиган экин майдонларини кенгайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, юқори ҳосил берадиган экин навлари ҳамда ҳайвон зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришда кенг кўламда фойдаланиш, фан-техника ва агротехника талабларига тўла риоя қилган ҳолда ерга ишлов бериш ва бошқа тадбирлар тупроқ унумдорлиги ортишига, ҳосил кўпайишига, маҳсулот сифати яхшиланишига ва оқибатда меҳнат унумдорлиги ортишига олиб келади.
Чорвачиликда меҳнат унумдорлигининг ортиши кўп жиҳатдан мустаҳкам озуқа базаси яратиш ва ҳайвонларни илмий рацион асосида боқишни ташкил этишга боғлиқдир.
Меҳнат унумдорлигини оширишда меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳам муҳим роль ўйнайди.
Меҳнат интизоми бузилган ерда ишлаб чиқаришни юксалтириш мумкин эмас. Меҳнат интизомини мустаҳкамламасдан туриб, кунлик иш меъёрлари ўз муддатида бажарилмайди. Фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган
қонунларга ўзгартириш киритилиб, ёлланма ишчиларни жалб қилиш ва уларга меҳнат қонунчилиги бўйича ҳақ тўлаш ташкил этилади.
Фермер хўжалигида меҳнат интенсивлигини ошириш катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида фақат жонли ва буюмлашган меҳнатгина тежалиб колмасдан, сарфланган вақт ҳам қисқаради. Меҳнат интенсивлигининг ўсиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди, ишлаб чиқариш воситаларидан унумли фойдаланилади. Иш кунидан унумли фойдаланишга эришиш меҳнатни илмий асосда меъёрлаштиришга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Меҳнатни илмий асосда меъёрлаштириш ва меъёрларни такомиллаштириш фақат меҳнат ресурсларидан тўла ва унумли фойдаланилишга эмас, балки асосий ва айланма фондлардан самарали фойдаланишга имкон яратади.
Фермер хўжалигида меҳнат жараёнларини механизациялаштириш, автоматлаштириш, электрлаштириш натижасида сарфланаётган меҳнатнинг унумдорлиги ошишини таъминлаш мумкин. Бу фермерлар ихтиёридаги барча машиналар, тракторларнинг ишга яроқлилигини ошириш ҳамда улардан йил давомида фойдаланишга эришишдан иборат. Фермерларни ишлаб чиқариш ресурслари, молиявий ресурслар билан таъминлаш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда кадрларнинг малакасини ошириб, уларни жой-жойига қўйиш ҳамда иқтисодий сиёсатни оммага тўғри тушунтириш ҳам ижобий роль ўйнайди.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш табиий шароитларга ва фан- техника тараққиёти ютуқларини амалиётга татбиқ этишга ҳам боғлиқдир.
Қисқача хулосалар
Республикада мавжуд меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари берилган бўлиб, фермер хўжаликларида ёлланма ишчиларни ёллаш ва ундан фойдаланиш кўрсаткичлари ҳамда меҳнат бозорлари фаолияти, ишловчиларни иш билан таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш йўллари кўрсатилган.
Назорат ва муіокама учун саволлар
Меінат ресурслари іаєида тушунча беринг.
Меінат бозори фаолиятини тушунтиринг.
Меінат унумдорлиги тушунчаси ва уни ошириш йўлларини айтиб беринг.
Меінат бозорлари фаолиятини єандай баіолайсиз?
Ёлланма ишчиларнинг іає-іуєуєларини изоіланг.
Асосий адабиётлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва бошқа қишлоқ хўжалигига оид қонун ҳужжатлари (“Ер кодекси”, “Ширкат хўжалиги”, “Фермер хўжалиги”, “Деҳқон хўжалиги”, “Ер кадастри” тўғрисидаги Қонунлар). –Т.:“Адолат”, 1999, 446 б.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодекси”. –Т.: “Шарқ”, 1998.
Каримов И. А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. –Т., “Ўзбекистон”, 1998.
Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. А. “Қишлоқ хўжалиги иқтисоди”. –Т.: “ТДИУ” 2004.
Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж. ва бошқалар. “Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий, ишлаб чиқариш асослари”. –Т.: “ТИҚХМИИ”, 2004, 141 б.
Фармонов Т. Х. “Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари”. –Т.: “Янги авлод”, 2004, 143 б.
Фермер: сельское хозяйство, сельскохозяйственное оборудования, техника продаж… www.selhoz.net.ru http://www.selhoz.net.ru/
http://www.bookler.ru/bookisbn/5-7695-1158-3.shtml
“Ўзбекистон иқтисодиёти” журнали. 2004-2006 йй.
Do'stlaringiz bilan baham: |