Умурзоқов, А. Тошбоев


Фермер хўжаликларида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш



Download 0,6 Mb.
bet23/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Фермер хўжаликларида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш


Фермер хўжаликлари оилавий хўжаликлар бўлганлиги сабабли, уларда меҳнат қилиëтганларнинг аксарияти оила аъзолари ҳисобланади. «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, фермер хўжаликлари бошлиғи 18 ëшга тўлган, тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган, муомилага лаëқатли, мазкур хўжалик аъзоларидан бири бўлиши мумкин. Хўжалик фаолиятини юритишда фермер қўшимча иш кучини жалб этиб, шартнома асосида ишлайдиган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, тарафларнинг келишувига биноан, пул ва натура шаклида амалга оширилади. Шу билан бирга ëлланма ишчилар фермер хўжалиги розилиги
билан пул ëки бошқа хил улушни киритишга ҳам қўшган улушига муносиб равишда хўжалик даромади (фойда) тақсимотида қатнашиши мумкин.
Фермер хўжалиги аъзолари ҳамда шартнома асосида ишлаëтган ишловчилар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳузуридаги «Нафақа» жамғармасига бадаллар тўланган тақдирда, меҳнат дафтарчаси белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда меҳнат стажига қўшилади ва пировард натижада нафақа олишлари мумкин.
Республика қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари улуши ортиши муносабати билан фермер хўжаликларида меҳнатга қобилиятли қишлоқ аҳолисининг салмоғи ортиб бориш имконияти кенгаймоқда. Масалан, фермер хўжаликлар сони 2003 йил 87552 та бўлган бўлса, 2006 йилга келиб 189,2 мингтага етди, ишловчилар сони 603,0 минг кишидан 1381,1 минг кишига, ўртача битта фермер хўжалигида 6-7 кишини ташкил этмоқда.
Инсоннинг жисмоний ва ақлий фаолияти меҳнат ҳисобланади. Меҳнат онгли фаолият натижасидир. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан меҳнатнинг ҳолатига боғлиқ. Агарда қилинаëтган меҳнат розилик билан, катта қониқиш билан бажарилаëтган бўлса, унинг унумдорлиги ҳам юқори бўлади. Ҳар бир мамлакат аҳолисининг меҳнат қилиш қобилиятига эга қисми, унинг меҳнат ресурсларини ташкил этади. Ўзбекистон аҳолисининг 40% га яқини меҳнат қилиш қобилиятига эга.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари меҳнат ресурслари асосий ва ëрдамчи гуруҳларга бўлинади. Асосий меҳнат ресурсларига 16 ëшдан 60 ëшгача бўлган эркаклар киради. Ёрдамчи меҳнат ресурсларига 14-16 ëшдаги ўсмирлар ва нафақа ëшидаги аëл ва эркаклар киради. Улардан, асосан, қишлоқ хўжалиги мавсумий даврларида фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан аниқланади: ҳар бир ишчи ходимнинг бир йилда ишлаган кунлари. Одатда, эркаклар бир йилда 280 кун, аëллар 240 кун ишлайдилар. Ишлаган киши кунларидан фойдаланиш коэффициентини ишлаган кунларни меъёр бўйича ишлаши лозим бўлган йиллик иш кунлари миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Хўжаликнинг меҳнат ресурслари ҳолатини ўрганиш учун меҳнат ресурслари баланси тузилади. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги йил давомида бир ишчи ходим ҳисобига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Меҳнат унумдорлиги иқтисодий категория бўлиб, конкрет сарфланган меҳнатнинг натийжавийлиги ëки самарадорлигидир. Меҳнат унумдорлигини вақт бирлиги ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, деб ҳам биладилар.
4.2.1-жадвал. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг кунлик меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкалари (2003й.)

























Тракторчи-машинистлар:



















Маҳсулотлар учун ҳисобланадиган расценкалар:



















I-гуруҳ

496-04

545-80

600-71

660-34

723-37

789-38

II-гуруҳ (Қорақалпоғистон Респуб.) маҳсулот олгунча аванс ҳисобида

604-74

665-40

732-35

805-04

881-89

962-36

I-гуруҳ

462-83

509-26

560-49

616-13

674-94

736-53

II-гуруҳ (Қорақалпоғистон Республикаси) Чорвачиликда ҳамда қўл кучи билан бажариладиган ишларда:

563-76

620-32

682-72

750-49

822-13

897-15

Маҳсулотлар учун ҳисобланадиган расценкалар

461-53

507-83

558-93

614-40

673-05

734-47

Маҳсулот олгунча аванс ҳисобида

431-34

474-61

522-36

574-21

629-02

686-42

Чорвачиликда ҳамда қўл кучи билан бажариладиган ишларда маҳсулот олгунча аванс ҳисобланганда кунлик тариф ставкалар ишчилар учун белгиланган разрядлар бўйича ставка миқдорини 25,4 кунга бўлиш йўли билан аниқланади, бошқа турдаги ишларда кунлик тариф ставкаларини аниқлашда, бу миқдор тармоқ коэффициентларига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади.


Масалан: 2003 йил 1 майдан V-разрядли тракторчи – машинистлар маҳсулот учун ўнлик тариф ставка миқдори вилоятларда 15977: 25104х1,15 т 723-37 сўм, Қорақалпогғистон Республикасида 15977 : 25104х1,402к 881-89 сўмни ташкил этади.
Фермер хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда, аввало, ишчининг унумсиз ишлашига йўл қуймаслик, замонавий технологияларни жорий этиш, иш ва ижтимоий шароитларни яхшилаш, иш ҳақини ўз вақтида таъминлаш, моддий ва маънавий қизиқувчанлигини ошириш ва ҳар бир ишловчини пировард натижага боғлаган ҳолда фикрини ўзгартириш, мусобақа ва рағбатлантиришни яхши йўлга қўйишдан иборатдир.
Иш ҳақи тўлаш ишбай ва вақтбай асосида бўлиб, ишбай усулида 6 разрядли тариф ставкасидан фойдаланилади. Фермер хўжалигида фаолият кўрсатаëтган тракторчи- машинистларга қуйидаги тариф ставкаси бўйича иш ҳақи берилади.
Фермер хўжалиги раҳбари меҳнат ҳақи фондини йил бошида экин экиладиган майдонларнинг технологик картаси асосида ҳисоблаб, меҳнат ресурсларига бериладиган иш ҳақини режалаштиради. Фермер иш ҳақини тўлаш тартибини ишчи билан келишилган ҳолда ойлик маошнинг ҳаммасини ëки бир қисмини ҳосил йиғиштирилгандан сўнг олиши ҳам мумкин. Фермер иш ҳақининг фойдадан солиқ тўловларини чегириб қолинган қисмини тўлаб бериш мажбуриятини олади. Ҳар бир ишчи билан меҳнат шартномаси тузилганда фермер фаолиятига ва мулкига зарар келтирмаслик ҳамда хавфсизлик, тижорат сирларини сотмаслик, ҳар бир сўмлик харажат учун курашиш ишлари келишиб олинади.

    1. Download 0,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish