Умурзоқов, А. Тошбоев


Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартиби ва ундан



Download 0,6 Mb.
bet15/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Фермер хўжаликларига ер участкалари бериш тартиби ва ундан


фойдаланиш
Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, фермерларга ер участкалари узоқ муддатли ижарага бериш тартиби бўйича берилади.
Ер участкалари фермер хўжаликларига танлов асосида ижарага берилиб, ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Фермер хўжаликларига қуйидаги ерлардан ижарага берилади:

  • захира ерларидан;

  • юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги ерларидан;

  • қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан;

  • қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан берилади.

Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейларига, касб- ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув-тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади. Бунда шартли равишда ҳар бир бош мол ҳисобига қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади: корхоналар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун 1 га, ёш қорамоллар учун – 0,6, қўй ва эчкилар учун – 0,1, чўчқалар учун 0,3 ҳамда паррандалар учун – 0,025.
Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига хисобланади;
Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда – камида 0,30 гектарни;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлардаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни:

    • суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда – камида 2 гектарни ташкил этади.

Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашаётган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами:

    • пахтачилик ва ғаллачилик учун – камида 10 гектарни;

    • боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун – камида

1 гектарни ташкил қилади.
Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.
Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер участкаларидан қатъий, мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Фермер хўжаликларига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган, белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши, амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаси фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда бўлиниши мумкин, агар уни бўлиш вақтида янги ташкил этилган ер участкалари «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ушбу Низомда назарда тутилган энг кам ўлчамлардан кам бўлмаса.
Фермер хўжаликларига ер участкаларини ижарага бериш бўйича материаллар ер тузиш хизмати органлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тайёрланади.
Ер участкалари бериш қоидага кўра, фермер хўжалигини ташкил этиш ва ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги экинлари йиғиштириб бўлинган муддатда расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерларда ва захирадаги ерлардан ер участкалари бериш тартиби – бунда туман ҳокими юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек, ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қилинган вақтдан бошлаб, бир ой мобайнида ўтказилиши керак.
Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес- режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда танлов эълон қилингандан бошлаб бир ой мобайнида туман ҳокимига берилади. Ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда–боқилиши мўлжалланаётган
молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Туман ҳокими аризани ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга беради, комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.
Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади ва туман ҳокимига берилади. Туман ҳокими комиссия қарори асосида, уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва ушбу қарорни ҳамда танлов комиссияси иши натижаларини вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига тасдиқлаш учун юборади.
Вилоят ҳокими бошчилик қиладиган комиссия тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилади.
Фермер хўжалигининг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади. Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин.
Ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилади. Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда, ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига унинг меросхўри эга бўлади.
Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафлар ўртасидан низолар чиққанда, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси қоннун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.
Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ маҳаллий бюджетга тўланадиган ҳар йилги ижара ҳақи тариқасида ер участкасининг сифатига, жойлашган ери ва сув билан таъминланганлик даражасига қараб, ернинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган ягона ер солиғи ставкаси миқдорида ундирилади.
Давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида, фермер хўжалиги ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи тўлашдан озод этилади.
Фермер хўжалиги лойиҳа асосида ерни ўзлаштирса, беш йил давомида ўзлаштирилган ер учун ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинади.

    1. Download 0,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish