Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш йўллари
Ўзбекистон Республикаси қурғоқчилик зонасида жойлашган бўлиб, ёз ойлари ҳавоси ҳаддан ташқари иссиқ бўлади. Тупроқдаги сув намлари парланиб тупроқ таркибидан чиқиб кетади. Экилган экинлар сувсизликдан қуриб, нобуд бўлади. Бу эса суғориб дехқончилик қилиш усулидан фойдаланишни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси териториясидан икки дарё – Амударё ва Сирдарё оқиб ўтади. Бу дарёларнинг йиллик сув ўтказиш қуввати 121690 млн м3 ни ташкил этиб, уларнинг сувларидан Ўзбекистон (63020 млн м3), Қирғизистон (5140 млн м3), Тожикистон (13230 млн м3), Қозоғистон (25010 млн м3) истеъмол қиладилар. Бу сув захиралари қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга (85,6 %) саноат ва маиший хизматларга 14,4 % фойдаланилади. Ўзбекистон Республикасида йилига 72,4 км3 сув фойдаланилиб, 61 км3 оқова сувлар, 11,3 км3 ер ости сувларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида йиллик об-ҳаво ҳароратига қараб, сув захиралари ҳам ўзгаради. Энг кам сувли йиллари сув захираси сувга бўлган талабнинг 67 %ни қоплай олади, ҳолос. Натижада қишлоқ хўжалиги экинларининг сув билан етарли таъминланмаслиги оқибатида ҳосилдорлиги пасаяди, ҳар хил касалликлар билан касалланиш даражаси ортади, маҳсулот сифати ёмонлашади. Келажакда Ўзбекистонда сувга бўлган талаб орта бориб, талабни қондириш муаммолари кўпаяди.
Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, сувга доир муносабатларни тартибга солиш, қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувни буғланиш, ифлосланиб кетиш ва камайиб кетишдан сақлаш, сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф қилиш, сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сув таъминоти корхоналари билан сув истеъмолчилари ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини яхшилашдан иборатдир.
Суғоришда магистрал каналлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидан сувларни ички ва умумий тизим режалари асосида амалга оширилади.
Икки томонлама ишловчи зах қочириш тармоқларида сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини тартибга солиш, ички хўжалик ва умумий тизими режалари асосида амалга оширилади.
Фермерлар сувдан лимит бўйича фойдаланишади. Фойдаланиш тартиби маъмурий, ҳудудий сув тақсимлаш қоидасига биноан амалга оширилади.
Сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби сув хўжалиги органлари томонидан белгиланади. Сувдан фойдаланишда ҳақ тўлашни жорий этиш, сувдан лимит бўйича фойдаланиш,
назорат қилиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Сув объектлари доимий ёки вақтинча фойдаланишга берилади.
Муддати белгиланмаган сувдан фойдаланиш – доимий фойдаланиш дейилади.
Сувдан вақтинча фойдаланиш муддати: қисқа – уч йилгача ва йигирма йилгача бўлиши мумкин.
Сув олиш ва унинг ҳисоб-китобини қилиш сув хўжалиги орагани билан тузилган шартномага асосан, амалга оширилади. Сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ер солиғидан озод қилинган.
Хўжаликда суғориш ички сув йўллари орқали ёки дренаж, сув чиқариш қудуқлари ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувни мониторинг қилиш орқали салбий оқибатлар ўрганилиб, сувларнинг самарадорлиги оширилади.
Сувдан фойдаланувчилар қонунларда белгиланган тартибда ирригация-мелиорация ишларини амалга оширади.
Фермер хўжаликлари сув олишни кўпайтириши ёки камайтириши, каналлардаги ва сув омборларидаги гидротехника иншоотларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиши ёки насос станциялари ва бошқа иншоотлар қуришлари тақиқланади.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланишда сувни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, истеъмолчига келадиган сув ўлчаш қурилмаси ва гидропостларни қуриш ташкил этилади.
Хўжалик ички ариқларини тозалашда хўжалик билан фермерлар ўртасида келишмовчиликлар бўлиб туриши сабабли, ички ариқлари тозаланмасдан, сув сарфи ва исрофгарчилиги ортиб боради. Натижада хўжалик раҳбарлари ва фермер хўжаликлари бошлиқлари ирригация ишларини ўзлари билганича бажармоқда. Оқибатда сув таъминотининг бузилишига йўл қўйилмоқда. Сув тақсимоти эски усулда тахминий кўз билан чамалаб бўлинмоқда. Натижада бош мироб хўжалик ичида сувни тўғри тақсимот қилолмай, туман сув хўжалиги бўлимларидан қўшимча сув сўраб, сув сарфини кўпайтирмоқда.
Сув таъминоти корхоналарининг асосий вазифаси сув истеъмолчиларига сувни ўз вақтида шартнома асосида етказиб беришдир. Истеъмолчилар эса сув учун сарф – харажатларни ўз вақтида тўлаб боришлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |