Азотли ўғитлар. «Азот» сўзи грекча бўлиб, аслида «ҳаётни тўхтатмоқ» ёки «ҳаёт тўсиғи» маъносини беради. Азот биринчи марта 1774 йилда ҳаводан олинган. У ўсимлик ҳужайрасининг протоплазма таркибини ташкил этувчи модда бўлиб, оқсил моддалар асосини ташкил этади. Бундан ташқари, у ўсимлик ҳаёти учун зарур бўлган органик
моддалар бирикмасининг ҳосил бўлишида ҳам фаол иштирок этади. Бундай органик бирикмалар , алкалоид, фосфорид, хлорофилл ва шу каби фермент молекулалари таркибида ҳам бўлади. Академик Д. Н. Прянишниковнинг аниқлашича, азот иштирокисиз озиқ моддалари ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам азот бошқа озиқ моддалари қатори ўсимлик ҳаётида катта аҳамиятга эгадир. Азот меъёри етарли бўлмаса ўсимлик суст ривожланади, ҳосил камаяди. Олинган ҳосил сифатсиз бўлади. Азот меъёридан кўп солинса ҳам ҳосил сифатсиз бўлади. Демак, унга белгиланган меъёрдаги азотни солиш керак.
Тупроқ таркибидаги мавжуд бўлган азот ва фосфор ҳисобига деҳқончилик маданиятини ривожлантириб бўлмайди. Чунки унинг умумий миқдорида 1-2 фоизгина минерал бирикмаларни ташкил этади. Шунинг учун маданий ўсимликлар минерал ўғитлар билан белгиланган агротехника қоидалари асосида муддатидагина озиқлантирилади.
Азотли ўғит турларидан энг кўп ишлаб чиқарилаётгани аммиакли селитра бўлиб, унинг таркибида 34,5 фоиз озиқ моддаси бор. Бу ўғитдан барча экинларни озиқлантиришда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғит беришда физик ва таъсир этиш бирлигида берилади. Унда ўғитнинг натурал кўриниши физик бирлиги бўлиб, унинг таркибий элементларининг ўсимликка бевосита таъсир этиши озиқ моддаси билан белгиланади. Ўсимликларга, асосан, таъсир этиш озуқа бирилигида ҳисоб-китоб ва ўғитлар тақсимоти орқали олиб борилади. Шунга асосан ўғитларнинг таркибий тузилиши қуйидаги жадвалда келтирилади.
Фосфорли ўғитлар. Фосфор ҳам худди азот сингари ўсимлик ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ моддаларидан бири бўлиб, мураккаб оқсил турига киради. Ўсимлик фосфорни неорганик ҳолатда минерал бирикмасини, яъни Н2РО4 кўринишида, шунингдек, унча кўп бўлмаган миқдрорда НРО4 кўринишидаги бирикмани ҳам ўзлаштиради. Ўсимлик таркибидаги фосфор ўзлаштиришига қараб органик ва неорганик ҳолатда бўлади. Органик фосфатлар тупроқ таркибидаги фосфорнинг унча кўп бўлмаган қисминигина ташкил этади. Уларнинг кўп ёки оз бўлиши тупроқдаги органик моддалар миқдорига боғлиқ бўлиб, умумий фосфорнинг 10 фоизидан ошмайди. Органик фосфатлар ўсимликларнинг фосфор билан озиқланишида катта роль ўйнайди.
Ўсимлик нормал ўсиши учун тупроқдан органик фосфатларни ўзлаштириши керак. Бу эса тупроқда жуда оз миқдорда бўлади. Минераллашган фосфорлар аммоний сульфат эритмаси ёки карбонат ангидридига бой бўлган сув орқали сўрилади. Булар ҳаракатчан ёки ўзлаштириладиган фосфорлар деб юритилади. Тупроқ қатлами чуқурлаша борган сари фосфор миқдори камая боради. Ҳаракатчан фосфорнинг ердаги миқдори (кўклам ва ёз даврларида куз ва қиш) фаслларга қараб ҳам ўзгариб туради. Бундан ташқари, ерни мунтазам равишда ишлаб туриш ва ўғитлаш натижасида ҳам харакатчан фосфорлар миқдори ўсиб бориши мумкин. Ўсимликларни ўғитлашдан илгари, ердаги мавжуд бўлган фосфорлар миқдорини қатъий ҳисобга олиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |