Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet38/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Агрохимсервис хизмати - қишлоқ хўжалик корхоналарига шартнома асосида орган ва минерал ўғитлар, биологик ва кимёвий воситаларни етказиб бериш, қўллаш, ишлов бериш, сепиш, шунингдек агрокимё картограммалари асосида солиш ва кимёвий воситаларни қўллаш бўйича илмий асосланган маслаҳатлар бериш, тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олган ҳолда барча агрокимёвий хизматлар мажмуидир.
«Ўзкимёсаноат» ДАКнинг ташкилий ҳуқуқий асослари. Кимё саноат корхоналари ва ташкилотларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда улар фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш тармоқ корхоналарини акциялаштириш жараёнларини чуқурлаштириш; минерал ўғитларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш; техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш
мақсадида 2001 йил 13 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 27 декабрдаги Ф-1313 – сон Фармойиши билан тузилган кимё тармоғини бошқариш тизимини ва қишлоқ хўжалигини кимёвий препаратлар билан таъминлашни такомиллаштириб, очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси ташкил этилди.
Ўзбекистон кимё саноати корхоналари уюшмаси ўрнига «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси фаолият юритади. «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг асосий вазифаси:

  • кимё саноати корхоналарини чуқур ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш, ушбу мақсадлар учун чет эл ва мамлакатимиз инвесторларини кенг жалб этиш;

  • тармоқни ривожлантиришнинг кимё саноатини барқарор ривожлантиришга, республиканинг минерал ўғитларига ҳамда кимё маҳсулотларининг бошқа турларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган ўртача ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • кимё маҳсулотлари ташқи бозорининг маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш ҳамда шу асосда экспорт салоҳиятини кенгайтиришни таъминлаш, жаҳон бозорларида рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уларни экспортга етказиб бериш;

  • кимё саноатини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга йўналтирилган ягона техника сиёсатни ўтказиш, ресурсларини тежайдиган самарали технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ва бутловчи буюмлар тайёрлашни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш;

  • менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган ва бозор шароитларида самарали ишлашга қодир бўлган мухандис-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш каби вазифалар юқоридаги қарорда белгилаб берилди.

Компания корхоналарини хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда босқичма- босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш тадбирларини белгиланган тартибда амлга оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ва «Ўзкимёсаноат» ДАКга кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш учун хорижий консалтинг ва баҳолаш компаниялари, молиявий агентликларни жалб этишиб, бунинг учун зарур маблағлар ажратилди. «Ўзкимёсаноат» ДАКга мақсадли Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» ХАЖнинг ҳуқуқий асослари. Қишлоқ хўжалик корхоналарига минерал ўғит, органик ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини етказиб бериш ва сервис хизматлари кўрсатиш 2004 йилларгача «Ўзқишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик компанияси ва уларнинг вилоят, туман ва туманлараро бирлашмалари зиммасида эди.
Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини ишлаб чиқариш ва сотилишини яхлит тузилмасини яратиш уларнинг қишлоқ хўжалигига етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш, ҳудудий агрокимё хизматларининг маъсулиятини ошириш, улар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида, 2004 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини
бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.
Бу қарорга кўра, «Қишлоқхўжаликкимё» ДАК тугатилди. «Қишлоқхўжаликкимё»
ҳудудий акциядорлик бирлашмалари «Ўзкимёсаноат» ДАК таркибига берилиб,
«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига айлантирилди.
«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг вазифаси қилиб қуйидагилар белгилаб берилди:

  • ўз туманлараро ва туман филиаллари орқали тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий талабни ўрганишни буюртманомаларни умумлаштириш ҳамда пировард истеъмолчилар – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг аниқ турларини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш;

  • ҳар йили 1 октябрдан кечиктирмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида республика вилоятлари бўйича минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёж башоратини шакллантиришни ҳамда минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарвчи корхонларида ишлаб чиқариш бўйича келгуси йил дастурини ўз вақтида тайёрлаш учун «Ўзкимёсаноат» ДАКга тақдим этади;

2004 йилдан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан минерал ўғитларнинг асосий турларини ва дефолиентларни улгуржи сотиш юзасидан ташкил этиладиган ярмарка савдоларида «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий ациядорлик жамиятлари улгуржи харидорлар сифатида иштирок этадилар.
«Ўзкимёсаноат» ДАКнинг минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан воситачилик шартномалари бўйича ва «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг омборларида жавобгарлик остида сақлаш учун минерал ўғитлар жўнатиш тақиқлангани учун, «Ўзкимёсаноат» ДАК таркибига кирувчи минерал ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналарга махсус жиҳозланган омборхоналар ажратиб берилди. Шунингдек, юқоридаги қарорга биноан «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятларининг чакана савдо тармоғи орқали деҳқон ва фермер хўжаликларига сотиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратларга қўшилган қиймат солиғининг олиб ташланиши
«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий асосини кучайтирди.
Минерал ўғитлардан фойдаланиш йўллари. Ўсимлик учун ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, сув ва озиқ моддалари талаб даражасида бўлса, унинг ривожланиши ва ҳосил тўплаши юқори бўлади. Шулардан бири минерал озиқ моддалари азот, фосфор, калий, магний, кальций, олтингугурт, темир моддалари киради. Микроэлемент озиқ моддаларига бўр, марганец, рух, мис, молибден, кобальт ва бошқалар киради.
Ўсимликларнинг асосий озиқ элементи азот, фосфор ва калий бўлиб, ўсимлик илдизлари орқали минерал ўғит ҳолида, баъзан эса органик ҳолида озиқ моддаларини тупроқ орқали олади. Деҳқончиликда фойдаланилаётган озиқ моддалар минерал ва маҳаллий ўғитлардан иборат бўлиб, қаттиқ ва суюқ ҳолида ишлатилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish