Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet111/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Найчалаш. Бу босқичда поянинг энг пастки қисми бўртиб, шиш ҳосил бўлиши билан белгиланади. Бу шиш тупроқнинг устидан 3-5 см баландликда ривожланиб, ўсиш даври 12- 15 кун давом этади. Биринчи бўғин ўсишдан тўхтагач, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва ҳоказо бўғинлар пайдо бўлади. Тупроқда намлик, ҳарорат ва озуқа моддалари қанча етарли бўлса, найчалаш даври шунча тез ўтади. Поянинг ўсиши ғалла экинларининг гуллаш давригача, айрим навларда доннинг шаклланишигача давом этади. Бу даврда ғалла ўсимлиги гектарига 600 м3 сув, 4000 С самарали ҳарорат талаб қилади.
Бошоқлаш. Бошоқли дон экинлари найчалаш даврига ўтгандан сўнг тезда поядаги охирги барг қинидан ташқарига бошоқ чиқара бошлайди. Шу пайтдан бошлаб, уларнинг бошоқлаш даври белгиланади.
Буғдой бошоғи бошоқ ўзагидан ва бошоқчалардан иборат бўлади. Ҳар бир бошоқча қобиғида гулдонлар жойлашган. Гулдон буғдойда 2-5 тани, арпада эса биттани ташкил этади. Кўпчилик ғалла экинлари бошоғидаги гулдон қилтиқлар билан тугайди. Бу даврда 3200 С фойдали ҳарорат ва гектарига 800-900 куб.м сув талаб этилади. Шу туфайли бу давр энг масъулиятли ҳосил тақдирини ҳал қиладиган давр ҳисобланади.
Гуллаш. Ғалла экинларида гуллаш бошоқ пайдо бўлгандан сўнг 2-3 кун ичида содир бўлади. Арпада бу давр гуллашдан 2-3 кун олдин рўй беради. Буғдой ва арпа ўз-ўзидан чангланувчи экин ҳисобланади. Қаттиқ буғдой бундан мустасно. Чунки қаттиқ буғдой очиқ гуллаганлигидан четдан ҳам чангланиши мумкин. Бу даврда 2350 С фойдали ҳарорат ва гектарига 800 куб.м сув талаб қилинади.
Пишиш даври. Ғалла экинларида пишиш даври сут пишиши, мум пишиш ва тўла пишишдан иборатдир. Бу учала пишиш давридан ташқари, уруғлик дон учун физиологик пишиш даври ҳам мавжуд. Етилмаган уруғни экиш физиологик жиҳатдан тавсия этилмайди. Ғалла экинлари пишиш даврида 6620 С фойдали ҳарорат, гектарига 900 куб.м сув талаб этилади. Бу даврда ўсимликни чанқатиб қўйиш ҳосилдорлигини 40-50% га пасайишига олиб келади.
Буғдой ва арпа ўсимликлари пишиб етилиши учун 2340-23500 С фойдали ҳарорат талаб этилади. Сув миқдори 40-45 ц/га ҳосил учун гектарига 3800-4000 м3, 50-60 ц ва ундан юқори ҳосилдорликка 4500-5000 м3 ташкил этиши керак.
Уруғлик сифати ва уни экишга тайёрлашда энг аввал уруғлик учун ажратилган ва махсус уруғлик технологиясига риоя қилиб ўстирилган далалардан уруғ олиш керак.
Ғалла экинлари уруғи сифатини белгилашда уруғининг тозалиги, унувчанлиги, намлиги, 1000 донасининг оғирлиги ва бошқалар ҳисобга олинади. Давлат андазасига асосан, ғалла уруғи уч синфга бўлинади.
Ғалла экинлари уруғининг сифат кўрсаткичлари.

Тайёрланган уруғлик давлат инспекцияси назоратидан ўтади, агар ўтмаса уруғни экиш қатъий ман этилади. Қора куя, занг ва ҳоказо касалликларга чалинмаслиги учун уруғни экишдан аввал кимёвий препаратлар билан мутахассислар ёрдамида дориланиши шарт.
Экиладиган уруғ кондицияга етказилган бўлиши, район уруғчилик инспекциясидан уруғ сифатини тасдиқловчи гувоҳнома, уруғлик майдонининг апробациясидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши зарур.
Ғалла экинларини экишда, асосан, СЗ-3,6 сеялкаси ишлатилади. Сеялкани экиш меъёрига мослаш қўйидагича амалга оширилади. Сеялканинг ғилдираклари 7,3 марта айлантирилганда сеялка 100 м2 ерга уруғ ташлаши ҳисобланади. Лекин сеялканинг икки томонини домкрат билан кўтариш бироз қийинроқ бўлганлиги учун сеялканинг бир томони домкрат билан кўтарилиб, ғилдиракнинг неча марта айланишини билиш учун белги қўйиб 14,6 марта айлантирилади. Шу вақтда масалан, бункерга солинган уруғдан 2,5 кг тушса, гектарига 150 кг уруғ экилган ҳисобланади. Борди-ю экиш меъëри 200 кг бўлса, ғилдирак 14,6 марта айланганда уруғ 2,0 кг бўлиши кераклигини ҳисобга олган ҳолда, сеялкани мослаш керак. Речаг ва ғилдиракни ҳаракат келтирувчи шестерналарни алмаштириш йўли билан амалга оширилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish