Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet119/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

-фермер хўжалиги уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;

  • фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес режасини тасдиқлайди;

  • фермер хўжалиги фаолиятини ташкил қилади;

  • юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;

  • ишончномалар беради, шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек фермер хўжалиги ходимлари билан меҳнат шартномаларини имзолайди;

  • фермер хўжалиги ходимлари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди;

  • ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;

  • даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади;

  • ходимларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари юритилишини ташкил этади, иш ҳақи тўлашни таъминлайди, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ва моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;

  • фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди;

  • фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини ҳал этади.

Фермер хўжалигида ердан ва сувдан фойдаланиш

    1. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ер участкасининг ижара муддати тамом бўлгандан кейин фермер хўжалиги ижара шартномасини янги муддатга узайтириш (муддатини чўзиш) ҳуқуқига эгадир.
Фермер хўжалиги раҳбари вафот этган тақдирда, ер участкасига ижара шартномасини янги муддатга узайтириш (муддатини чўзиш) ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос бўйича ўтади.

    1. Фермер хўжалигининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    2. Ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари ер ижараси шартномасига ўзгаришлар киритилганидан кейингина ўзгартирилиши мумкин.

Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

    1. Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, гаров объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.

    2. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари мақсадсиз фойдаланилганда, шу жумладан шартномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига бошқа экинлар экилиши ижара шартномасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, бу қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.

    3. Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага берувчига қайтарилади.

    4. Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ягона ер солиғи тариқасида ундирилади.

    5. Фермер хўжаликларининг сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.

    6. Ер ресурсларини, фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда ундан фойдаланиш, сув етказиб бериш хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек имтиёзлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Фермер хўжалигида меҳнат

    1. Фермер хўжалигининг фаолияти фермернинг ва меҳнат шартномаси бўйича унда ишловчи шахсларнинг шахсий меҳнатига асосланади.

Фермер хўжалигида меҳнат шартномасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    1. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритиш фермер хўжалиги раҳбари томонидан ташкил этилади.

    2. Фермер хўжалигида меҳнат шаротномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, томонларнинг келишувига биноан ҳам пул тарзида, ҳам натура тариқасида тўланади.

    3. Фермер хўжалигида ишланган вақт меҳнат стажига қўшилади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
Фермер хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари

    1. Фермер хўжалигининг пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун хўжаликнинг ҳисоб рақамидан маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин.

    2. Қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан пахта ва ғалла ҳосили учун сарфланган барча харажатлар фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан олинган даромадлари ҳисобига қопланади.

    3. Фермер хўжаликлари электр энергияси ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берувчилар ва фермер хўжаликларига хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби

    1. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш ва бошқа фаолияти натижасида олинган даромад (фойда) солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилингандан кейин бутунлай фермер хўжалигининг ихтиёрига ўтади.

Фермер хўжалигига етказилган зарар унинг мол-мулки ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти

    1. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида бирлашиш, шу жумладан улуш (пай) асосида бирлашиш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий- техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, вертеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсиндаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалиги фаолияти натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш

    1. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.

Фермер хўжалиги текшириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжат кўрсатилишини талаб қилиш, текширувчиларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва уларни текшириш мавзусига тегишли бўлмаган материаллар билан таништирмасликка ҳақлидир.
Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш

    1. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

    2. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда:

  • ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;

  • хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган меросхўр бўлмаганда;

  • фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинганда, шу жумладан электр энергияси, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар билан мунтазам равишда камида уч йил ўз вақтида тўлиқ ҳажмда ҳисоб-китоб қилмаганда;

-ер участкасини давлат эҳтиёжлари ва бошқа жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлган ёхуд ер тўғрисидаги қонунлар фермер хўжалиги томонидан ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган экинлар экилганда тугатилади.
Фермер хўжалиги:
-фермер хўжалиги раҳбари (фермер)нинг қарорига биноан;
-қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.

    1. Фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish