ИЛОВА
1-Илова
Фермер хўжалигининг намунавий низоми
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октярдаги
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИНГ НАМУНАВИЙ НИЗОМИ
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 476-сон қарорига 6-илова)
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Фермер хўжалиги туман (шаҳар) ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасида ҳисоб рақами очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларнинг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фермер хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва унинг давлат органлар томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Уставда фермер хўжалигининг номи, жойлашган жойи ва ихтисослашуви, шунингдек хўжалик муассасасининг паспортига оид маълумотлар кўрсатилади.
Фермер хўжалигининг устави қонунда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар билан туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Фермер хўжалигининг мақсади, вазифалари ва фаолияти
Товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.
Фермер хўжалигининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш; тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш;
мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш;
ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш.
Фермер хўжалигининг фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек, бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш;
тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.
Фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида мустақил хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уставда назарда тутилган доирада ва ижара шартномасида белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;
етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан давлат эхтиёжлари учун сотиш юзасидан қонун ҳужжатларга мувофиқ хўжалик шартномаларини тузиш;
харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фъючерс битимлари тузиш; ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шу жумладан уни ўзи хоҳлаган
истеъмолчиларга сотиш;
етиштирилаётган мақсулотга ва хизматларга шартнома шартларида мустақил равишда нарх белгилаш;
қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;
кредит олиш учун ер участкасидан фойдаланишни ижарага бериш ҳуқуқини ва етиштирилган маҳсулотни гаровга қўйиш;
ўрта, кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ишга ёллаш (доимий ва вақтинчалик асосда) ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш;
ихтиёрий равишда бирлашиш, шу жумладан улуш(пай) асосида бирлашиш, жамиятлар, иттифоқлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятининг ҳар қандай масаллалари бўйича судга мурожаат қилиш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Фермер хўжалигининг мажбуриятлари:
ер участкасидан ижара шартномасида белгиланган мақсад ва шартларда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
экология талабларига ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя
этиш;
ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер участкасининг унумдорлигини ошириш
чора-тадбирларини амалга ошириш, бизнес-режаларда ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш;
ер участкасидан, башарти ижара шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил мобайнида фойдаланиш;
пахта ва ғаллани навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилиш;
сувдан лимит асосида фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланиш;
хўжалик ички мелиорация тармоғини тозалаш ва таъмирлаш; сервитутларга риоя этиш;
фермер хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари юзасидан тўлиқ жавоб бериш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз
вақтида тўлаш;
етказиб берилган электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етиштиришда стандартлар талабларига риоя қилиш;
қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш олиб бориш;
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Фермер хўжалигининг устав фонди, мол-мулки ва уни шакллантириш манбалари
Уставда фермер хўжалигининг мол-мулки, пул маблағлари қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулки ёки фермернинг мулкий ҳуқуқлари ҳисобига шакллантириладиган устав фонди миқдори кўрсатилади.
Агар фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унинг оиласининг умумий (улуши ёки биргаликдаги) мол-мулкини фермер хўжалигига берган тақдирда, ушбу мулк барча эгаларининг нотариал тасдиқланган розилигини олиш талаб қилинади.
Фермер хўжалиги:
ўзига қарашли хўжалик иморат, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов- дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек фермер хўжалиги балансида бўлган бошқа мол-мулкнинг:
ишлаб чиқариш фалияти натижасида етиштирилган маҳсулотнинг: олинган дарромад (фойда)нинг:
қонунда тақиқланмаган асосларда олинган бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
Қуйидагилар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:
фермернинг пул ва моддий маблағлари;
товарларни сотишдан, ишларни бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромад (фойда);
қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Фермер хўжалигининг мол-мулки фермерга тегишлидир, у қонунга мувофиқ ушбу мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
Фермер хўжалигини бошқариш
Фермер – фермер хўжалигининг муасиси фермер хўжалигининг раҳбари ҳисобланади, у ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Фермер хўжалигининг раҳбари:
Do'stlaringiz bilan baham: |