Чўчқачилик аҳолига гўшт, ёг, тери беради. Чўчқа сергўшт ҳайвон бўлиб, 9-10 ойда семиради. Чўчқа икки марта болалаб, 18-24 та бола бериши мумкин. Чўчқа 78 ой боқилганда, унинг оғирлиги 100-110 кг бўлади. Бир она чўчқа йил давомида 2-2,5 т тирик вазнда гўшт бериши мумкин. Қорамолнинг тирик вазнидан 55-65 кг гўшт чиқса, чўчқада 70-80% ташкил этади.
Республикада 120 та қоракўлчиликка ихтисосланган хўжалик бўлиб, 18 таси наслчилик заводлари, 9 таси наслчилик хўжаликларидир. Наслчилик заводлари турли рангдаги қўйларни кўпайтириш ва қоракўл тери етиштиришни йўлга куймоқда. Қўйларнинг гўштдор-сержун қўй зоти ярим майин жун ва гўшти учун боқилади.
Қўйчиликдан жун, тери, қоракўл тери олинади. Қўйнинг асосий маҳсулоти жундир. Шунинг учун жуннинг 98 %и қўйчиликка тўғри келади. Тивитли ва ярим тивитли қўй жуни енгил саноат учун энг қимматбаҳо хом ашёдир. Қоракўл терисидан энг қимматбаҳо пальто, пўстин ва бошқалар тайёрланади.
Паррандадан тухум ва гўшт олинади. Паррандачилик паридан ёстиқ ва кўрпа тайёрланади. Тухум энг каллорияли маҳсулот бўлиб, унинг таркибида оқсил, витамин, мойлар мавжуд. Парранда тез кўпаювчи бўлиб, 6-7 ойдан сўнг тухум бера бошлайди. Бир товуқдан 1 йилда 300 та тухум олиш мумкин.
Пиллачиликдан қимматбаҳо ипак толаси олинади. Мустақилликдан кейин пилла етиштириш давлат буюртмасидан чиқарилиб, уни сотиш эркин келишилган нархларда олиб борилади. Ҳар йили 30 минг тонна атрофида пилла етиштирилади.
Балиқчилик билан сув ҳавзаларида шуғулланиб келинган. Республика кўл сувларида 62 хил балиқ тури яшайди. Ҳозир “Ўзбалик” корхонаси тизимида 8 бирлашма, 7 комбинат, 10 балиқчилик хўжалиги ва Чиноз балиқ аралаш ем ишлаб чиқиш корхонаси ва улгуржи савдо омборлари мавжуд.
Корпорация тизимидаги хўжаликларда 12 минг га сунъий кўл ва ҳовузлар бўлиб, уларда йилига 104 млн. дона балиқ совоқлари ва 22 минг т. балиқ маҳсулотлари етиштириш имкониятига эга.
Асаларичиликда, ассосан, қимматбаҳо асал, асалари мўми, прополис (асалари елими) асалари сути, захари олинади. Ўзбекистонда 48 асаларичилик хўжалиги мавжуд. “Асал” ишлаб чиқариш уюшмаси таркибида 22 асаларичилик хўжалиги (88 минг асалари оиласи) мавжуд. Республика бўйича 154 минг асалари оиласи (қутиси) бор. Асаларичилик билан 20- 50 (90%), ёки 50-150 (10%) қути асалари бўлган хусусий асаларичилар ҳам шуғулланади. Асал 2 марта май-июн (баҳорги) ва август-сентябр (ёзги) ойларида олинади.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ҳам ўсимликчилик маҳсулотларини етиштириш каби натурал ва пул кўринишидаги
кўрсаткичлардан иборатдир. Чорвачилик маҳсулотлари самарадорлиги асосан, пул кўринишида ҳисобланади.
Ялпи маҳсулот қиймати, ялпи даромад ва фойдани ишловчига 7 одам-соатига, 1 шартли қорамолга 100 сўм, асосий ишлаб чиқариш фондларига нисбати билан; ишлаб чиқариш харажатларини 1 сўм маҳсулот баҳосига; рентабеллик даражаси; фойда.
Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш давомида унинг самарадорлигига баҳо бериш натурал кўрсаткичлар билан амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигидаги ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги ялпи маҳсулот етиштириш натура ва пул кўринишида ҳисобланиб, улар ишловчига, одам-соатига ва бир бош қорамолга қараб, ишлаб чиқариш харажатлари суммасининг бир бош қорамолга, 1 ц. маҳсулотга, 1 сўм ялпи маҳсулотга, 1 ц маҳсулотнинг сотиш баҳоси фойданинг бир бош қорамолга, 1 ц маҳсулотга тўғри келади. Маҳсулот етиштириш рентабеллиги билан характерлаанади.
Чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва уни зооветеринария қоидалари ассосида боқиш жараёнида қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар аниқланади (поданинг насли, таркиби, типи, нормативи, овқатлантириш, рацион ва ҳ.к.). Қорамол маҳсулдорлиги ҳамма меҳнат унумдорлиги, бир бошга ишлаб чиқариш харажатлари, қўшимча харажатларни қоплаш, маҳсулот таннархи, фонд ва рентабеллик кўрсаткичларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |