Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Меҳнат ресурслари бозори ва меҳнат унумдорлиги



Download 2,49 Mb.
bet28/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

4.3. Меҳнат ресурслари бозори ва меҳнат унумдорлиги


Мустақил Ўзбекистон республикасида аҳолининг асосий қисми меехнатга яроқли бўлиб, унинг асосий қисми қишлоқ хўжалик корхоналарида фаолият кўрсатомкда. Шунинг учун ишчи кучи қишлоқ хўжалигида жуда арзон бўлиб, маҳсулот таннархи таркибида иш хаки 35-40 % и ташкил этади. Етиштирилган маҳсулот ҳажми ва ҳаридорлар ҳам камайиб бормоқда. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигидаги меҳнатчининг ишга бўлган муносабати ва моддий манфаатдорлиги кескин камайиб бормоқда. Чунки етиштирган маҳсулоти биринчидан юқори баҳода сотилиши таъминланмай келган бўлса, иккинчидан кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш пастлиги, меҳнатга яроқли меҳнатчиларнинг кескин ортиб бориши туфайли меҳнатчининг моддий кизикувчанлиги камайиб ишсизлар сони ошиб кетишига сабаб булмоқда. Кооператив ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари ташкил қилиниши сабабли қишлоқ хўжалигида кўплаб меҳнат ресурслари бушатилиб, ишчи ўринлар камайиб бормоқда. Бу йўл билан қишлоқ аҳолисини саноат корхоналарига ишлашга ва ушбу саноатни қишлоққа киритишга манба яратилмоқда. Масалан, 2003 йилда фермер хўжаликларида банд бўлганлар сони 603 минг кишини ташкил этган бўлса, 2005 йилга келиб, уларнинг сони 954,2 минг кишини ташкил этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, фермер хўжаликларида ишловчилар сони ошиб борганлигини кўрсатди. Қишлоқ хўжалигидан меҳнат ресурсларини иш билан мунтазам равишда таъминлаш учун туманда, вилоят ва республика миқёсида меҳнат биржалари фаолият кўрсатмоқда. Меҳнат биржаси аҳолини иш билан таъминлаш асосий мақсади бўлиб, аҳолининг малакаси, мутахассислиги, маълумоти ва иш билармонлигига қараб уни бу худудда ёки бошқа ҳудудларда ишга жойлаштиришдан иборатдир. Меҳнат биржаларига ҳар бир ишсиз фукаро ўз аризаси билан мурожаат қилиб биржадан ўринларга қабул қилинади. Меҳнат бозорини шакллантириш аввало қишлоқ хўжалиги тармоқларини бир текис ровижланишидан иборатдир. Меҳнат биржаси ҳар бир фукаронинг таклифига асосан иш билан таъминланадилар.
Фермер хўжалигида меҳнат унумдорлиги бевосита ва билвосчита кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади.
Меҳнат унумдорлиги ялпи маҳсулотнинг уни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақтига (киши-соат) нисбати билан аниқланади. Бу меҳнат унумдорлигининг бевосита кўрсаткичи бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:

бунда:
Му - меҳнат унумдорлиги;
Ям­ - ялпи маҳсулот (ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори);
Х - ялпи маҳсулотни етиштириш учун сарфланган иш вақти (киши-соат).
Бу кўрсаткич ялпи маҳсулот кўлами қанча кўп бўлса ва уни етиштириш учун сарфланган иш вақти қанча кам ббўлса, меҳнат унумдорлиги шунча юқори бўлишини кўрсатади. Қишлоқ хўжалигида кўпинча маҳсулотлар бир йилда бир марта ишлаб чиқарилади. Шунинг учун меҳнат унумдорлиги бевосита кўрсаткичлар: вақт ҳисобига бажарилган қишлоқ хўжалик иши ҳажми, бир гектар қишлоқ хўжалик экинини ишлаш учун сарфланган меҳнат, бир бош қорамол боқиш учун сарфланган меҳнат каби кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади.
Меҳнат унумдорлигининг ўзгариши ва унинг даражасини аниқлашда натурал ва қиймат кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилади. Агарда меҳнат унумдорлиги ўсимликчилик ёки чорвачилик бўйича аниқланадиган бўлса, натурал кўрсаткич ўрнида қиймат кўрсаткичидан фойдаланилади. Барча етиштирилган маҳсулотлар қиймат кўринишида бўлади.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish