Мусаев Орзубек Эшберди ўғли Магистратура мутахассислиги: Тошкент давлат юридик университети 5А240118-Ҳуқуқ ва бизнес мутахассислиги. Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация



Download 17,72 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,72 Kb.
#34405
TuriДиссертация
Bog'liq
asosnoma


АСОСНОМА


Магистрантнинг фамилияси, исми, отасининг исми: Мусаев Орзубек Эшберди ўғли
Магистратура мутахассислиги: Тошкент давлат юридик университети
5А240118-Ҳуқуқ ва бизнес мутахассислиги.
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси: “Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини юритишда электрон битимларни тузишнинг истиқболлари”. “Предупреждение преступлений совершаемых в семье против жизни, здоровья, половой неприкосновенности и нравственности несовершеннолетних”. “Prevention of domestic violence abusing the under aged’s life, health, sexual integrity and moral”.
Диссертация бажарилаётган фан тармоғи: Юридик фанлар.
Мавзунинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикаси томонидан 1994 йил 29 июлда ратификация қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 19.1, 27.1-моддаларида вояга етмаган болаларни жисмоний ва руҳий зўравонликдан, ота-она, қонуний васийлар ёки бола ҳақида ғамхўрлик қилувчи ҳар қандай бошқа шахс томонидан эксплуатация қилиш, жумладан, шаҳвоний суиистеъмолликлар содир этишнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоялаш мақсадида иштирокчи-давлатлар жамики зарур қонуний, маъмурий, ижтимоий ва маърифий чора-тадбирларни кўриши ҳамда ҳар бир боланинг жисмоний, ақлий, маънавий, ахлоқий ва ижтимоий камол топиш учун зарур ҳисобланган турмуш даражасига эга бўлиш ҳуқуқини эътироф этиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 45-моддасига мувофиқ, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Бола ҳулқ-атворининг шаклланиши учун оиладаги муҳит бирламчи аҳамиятга эга. Вояга етмаганларга нисбатан содир этиладиган кўплаб ҳатти-ҳаракатларнинг сабаблари, оиладаги аъзолари ўртасидаги салбий муносабатлар ҳисобланади. Вояга етмаганларга нисбатан содир этиладиган жиноятлар асосан латент (яширин) тусда бўлиб, нафақат жисмоний, балки жиддий руҳий таъсир кўрсатади. Бу эса вояга етмаган шахснинг келажакда қонунга хилоф қилмишларида намоён бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда криминолог олимлар оила муносабатлари билан боғлиқ муаммоларни илмий-амалий тадқиқотлар доирасида ўрганиш муҳимлигига алоҳида эътибор беришмоқда. Фан ва амалиёт оилада содир этиладиган низолар туфайли жиноятлар содир этилиши, улар оқибатида келиб чиқадиган муаммолар билан тўқнашиб турибди.
Юқорида кўрсатилганлар вояга етмаганларга қарши оилада содир этиладиган жиноятларнинг криминологик жиҳатларини тадқиқ қилиш зарурлигини, мазкур жиноятларнинг олдини олишнинг самарали чораларини ишлаб чиқиш, оиладаги жиноятчиликка таъсирини кўрсатувчи омилларни бартараф қилиш, шахслараро муносабатларни ўрганиш зарурлигидан далолат беради.
Ишнинг давлат дастурлари билан боғлиқлиги: 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бобининг Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш бўлимининг 78 – банди,
2018 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3723-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш” концепцияси Жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли кафолатини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўлимининг 6 – банди шунингдек, Ш.Мирзиёвнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий йўналишларга мос келади.
Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот натижасида эришилган илмий хулосалар ва улар асосида ишлаб чиқилган таклифлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа субъектлар томонидан амалга оширилаётган фаолиятларида вояга етмаганларга нисбатан оилада содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш чораларининг самарадорлигини оширади. Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши натижасида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш жараёнида қўлланилиши, оила доирасида содир этиладиган жиноятларнинг содир этилишига олиб келувчи салбий омиллар устидан назорат олиб бориш, шунингдек жиноятларни профилактикасига қаратилган йўналишларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий фаолиятида, вояга етмаганларга қарши содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш билан боғлиқ махсус курс сифатида ўтказилиши мумкин. Диссертация иши криминология фанининг «Оила криминологияси» йўналишининг шаклланишига ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.


Магистрант Ш.Комилова
Download 17,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish