Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Лойиҳа консрукторлик ишлари усули



Download 2,49 Mb.
bet7/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

5.Лойиҳа консрукторлик ишлари усули-лойиҳалаштирилган объектлар ва жамлаб бўлмайдиган ҳар хил кўрсаткичларни таҳлил қилишдан иборатдир.
Юқоридаги усуллар ёрдамида фермер хўжаликлари ва инвестиция лойиҳалари, хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ҳамда иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилиниб, келгусида ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинади.
Аграр тармоқда устувор йўналиш бўлиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари мустақил субъект сифатида бошқа мулк ва хўжалик юритувчи шаклларидаги корхона ва ташкилотлар билан тенг ҳуқуқли қишлоқ хўжалик корхонаси сифатида фаолият кўрсатмоқда. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ўз ечимини топмаган кўплаб масалалар мавжуддир. Шу мақсадда фермер хўжаликлари бошлиқларининг маълумоти, мутахассислиги ҳамда тадбиркорлик фаолияти таҳлил қилинганда уларнинг асосий қисми ўрта маълумотли, турли касб эгалари, тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаганлардир. Шу сабабли фаннинг фермер хўжаликларини ривожлантиришдаги аҳамияти, аввало фермер хўжаликларини ташкил этиш ва унинг иқтисодий, ҳуқуқий ишлаб чиқариш асосларини ўрганиш; ҳукумат томонидан қабул қилинган қонун ва қарорлар; фермер хўжаликларини халқ хўжалигидаги ўрни ва келгусидаги истиқболлари; фермер хўжалигини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари; ер-сув ресурсларидан; асосий ва айланма фондлардан фойдаланиш; фермер хўжалигини бошқариш ва меҳнат унумдорлигини ошириш; моддий-техника ресурслари; инвестиция ва уни амалиётга жалб этиш; фермер фаолиятини ташкил этиш; маҳулот ишлаб чиқариш самарадорлик кўрсаткичлари, маҳсулот турлари бўйича уни етиштириш агротехникаси; инфратузилма ва сервис хизматлари кўрсатиш; илғор тажрибалардан самарали фойдаланиш йўлларини ўргатишдан иборатдир.

1.4. Фермер хўжалигини ривожлантириш йўллари


Республикада фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик корхоналаридан, фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш салоҳияти ва олинган иқтисодий самраси билан бошқа турдаги хўжаликлардан ажралиб турмоқда. Шунинг учун фермер хўжалигини ривожлантиришга мамлакат Президенти жуда катта эътиборни қаратди. Фермер хўжаликларини босқичма-босқич ривожлантириш ишлари асосан 4 босқичда амалга оширилмоқда. I – босқич. Фермер хўжалигини ташкил қилиш жараёнининг бошланиши 1998-2001 йиллар, II-босқич. Фермер хўжалигини риважлантириш бўйича ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларни қабул қилиниши. (1992-1996 йиллар). III-босқич. Фермер хўжаликларини қишлоқ хўжалигида устувор хўжалик юритувчи шакл сиқатида ривожаланиши (1997-2000 йиллар). IV босқичи эса 2001 йилдан бошлаб кейинги даврни ўз ичига олиб, бу давр фермер хўжаликларини истиқболда устивор ривожлантириш дастурларини қабул қилиниши билан характерланади. Бу босқичда республика Президентининг 2003 йил 24 мартида №ПФ-3226 сонли “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида” ва 2003 йил 27 октябрида №ПФ-3342 сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантиришконцепцияси тўғрисида”га фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги №8 сонли “Қишлоқ хўжалик корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2003 йил 30 октябридаги №476 сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2004 йил 24 декабрида №607 сонли “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Фермер хўжалигини ривожлантиришда Концепциясининг асосий вазифалари: қишлоқда ижара муносабатларини, ривожлантириш асосида ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш, шунингдек ер ва сув ресурсларидан мақсадли фойдаланишнинг чора-тадбирларни ишлаб чикиш; маҳсулот етиштиришда моддий-техника ресурслари билан таъминлашда фермер хўжаликларининг иктисодий мустакиллигини лизинг ва сервис хизматларидан самарали фойдаланиш; фермер хўжаликларига кредит бериш ва унинг тартибини соддалаштириш; маҳсулот етиштиришни ўз вақтида молиялаш ва кредитлашни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш; хўжаликда маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш, сотиш ва ижтимоий инфратузилмани кенг кўламда ривожлантииш; фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини ташкил килиш; фермерларга фан-техника тараққиëти, янги агротехникалар ва илғор тажрибаларни амалиëтга жорий этиш; истиқболсиз ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантирилишда бўшаб қоладиган ишчи ходимларни фермер хўжаликларига жойлаштиришни тадбирларини амалга ошириш ва ундан самарали фойдаланишдан иборатдир. Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан қуйидаги имтиёзлар берилди: фермерлар ташкил этилган пайтдан бошлаб икки йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод этилди; фермер лойиҳа асосида ўз ҳисобидан ўзлаштирган ер учун беш йил давомида ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинди: Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг рухсатисиз фермерлар фаолиятини текширишга чек қўйилди; хорижий технологияларни олиб кирган деҳқон ва фермер хўжаликлари божхона тўловларидан озод қилинди; янги ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 150 баравари, фермер хўжаликларига эса 300 баравари миқдорида бошланғич сармояларни бериш йўлга қўйилди; фермер хўжаликларига лизинг асосида техникалар берила бошланди; давлат эҳтиёжи учун дон ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига бериладиган аванс маблағларини олдиндан кредит тарзида берилиши йўлга қўйилмоқда; Уюшма томонидан ташкил этилган ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларни ташкил этилган вақтдан бошлаб беш йил муддатга даромаддан олинадиган солиқдан озод этилди.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish