Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжалигини ташкил этиш



Download 2,49 Mb.
bet10/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

2.2. Фермер хўжалигини ташкил этиш


Фермер хўжалигини юритиш истагини билдирган фуқаролар биринчи навбатда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунда белгилаб берилган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир.
Фуқаронинг аризаси ва умумий мажлис қарори фермер хўжалигининг бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади. Ушбу ҳужжатлар туман ҳокими томонидан беш кун муддатда ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига хулоса бериш учун топширилади. Комиссия ўн беш кун муддатда хужжатлар билан танишиб чиқади ва бўлажак фермер билан суҳбат ўтказади ҳамда ижарага ер бериш мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулосасини тайёрлайди. Хулосани юқоридаги ҳужатлар билан бирга туман ҳокимига тақдим этади.
Туман ҳокими ўн беш кун муддатда тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ер участкаси бериш тўғрисида қарор тайёрлайди. Туман ҳокимининг тавсияси билан вилоят ҳокимиятида тузилган комиссияга юборилади. Комиссия хулосасига асосан туман ҳокими қарор чиқаради. Туман ҳокими қарор қабул қилингандан сўнг ўн кун муддат ичида ҳокимиятнинг ер тузиш ва ердан фойдаланиш хизмати билан фермер хўжалиги бошлиғи ўртасида ер ижараси шартномаси тайёрланиб, имзоланиши лозим.
Шартнома имзолангандан сўнг ўн кун муддатда туман бош ер тузувчиси ва ширкат хўжалиги вакили фермер учун ажратилган ерни кўрсатади ва уч нусхадаги далолатнома билан тасдиқлайди. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги қарорига мувофиқ ушбу тоифадаги хўжаликлар туман ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
1. Ариза
2. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси олий бошқарув органи ёки иш берувчи (мъмурияти) нинг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори.
3. Нотариал тасдиқланган Уставнинг иккита асл нусхаси.
4. Давлат божи ёки рўйхатдан ўтиш тўлови тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати (энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида).
5. Ваколатли шаҳар (туман) ҳокимияти органлари томонидан берилган хўжалик номини тасдиқловчи ҳужжат.
6. Ҳокимият қарори билан ташкил этилган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш ҳақидаги қарори, ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг бизнес-режаси нусхалари.
7. Муҳр ва штампнинг уч нусхадаги эскизи.
Фермер хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар бўлажак фермернинг ўзи ёки шартнома асосида туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори ариза берувчи ариза берган кундан бошлаб (етти) иш кунида, туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори билан бир пайтда қабул қилинади. Шундан сўнг туман ҳокимлиги янги ташкил этилган фермерга «Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги гувоҳнома ва туман ҳокимияти муҳри билан тасдиқланган «руйхатга олинган» белгисига эга таъсиси хужжатларини ҳамда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани топширади.
Фермер хўжалиги ташкил этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин.
Давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish