Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


Фермер хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари



Download 2,49 Mb.
bet11/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

2.3. Фермер хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари


Республика халқ хўжалигида бозор муносабатлари шаклланган бир пайтда қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг турли шакллари синовдан ўтказилди ва доимий равишда такомиллаштириб борилди. Фермерга бўлган ҳукуматнинг эътибори тез орада ўзининг ижобий натижаларини бера бошлади. Мамлакатимизга четдан олиб келтириладиган озиқ–овқат маҳсулотлари миқдори кескин камайиб, унинг ўрнига маҳаллий маҳсулотлар эгаллади. Чунки Давлат мулкни хусусийлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ер муносабатларини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берилди. Ер халқимизнинг асосий миллий бойлиги бўлиб, халқни озиқ-овқат ва саноатни хом-ашё билан таъминлашда муҳим хизмат қилмоқда. Республикамиз иқтисодий тараққиёти кўп жиҳатдан ердан фойдаланиш самарадорлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси «Конститутцияси» ва «Ер кодекси»га биноан ер Давлат мулки бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлатнинг чиқарган қонунлари асосида ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бозор муносабатларини эркинлаштириш жараёнида ердан фойдаланишнинг қуйидаги тизимлари кабул килинди:
1. Ширкат хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадларида берилади;
2. Деҳкон хўжаликлари ердан меърос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланадилар;
3. Фермер хўжаликларига ер 50 йилгача муддатга ижарага берилади.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳоларни чуқурлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнини муваффаққиятли охирига етказиш мақсадида 30 апрель 1998 йилда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши аграр ислоҳоларни жадаллаштириш учун ҳуқуқий негиз бўлиб хизмат қилмоқда.
Ушбу тизимда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда истиқболли субъектлардан бири бўлган фермер хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигида товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фермер хўжалигининг аъзоларининг биргаликдаги фаолятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Фермер хўжалигини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ бўлган муносабатлар мазкур қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча хукукларига эга бўлади. Фермер тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шакллардаги хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
Фермер хўжалиги фаолияти қонун хужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилиб, улар: фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ер учаскаси тўғрисидаги низомга асосан ташкил этиш; етиштирилаётган маҳсулотга мустақил баҳо белгилаш; етиштирган маҳсулотини истеъмолчиларга ўз ҳохиши бўйича реализация қилиш; харид этилган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фъючерс битимлари тузиш; тадбиркорликни қонун хужжатларида белгиланган тартибда юритиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш, сотиш ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш; кредитлар олиш, суғурта ва бошқа ҳолларни таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этиш; ижарага берилган ер учаскасини кредит олиш учун гаровга қўйиш; ўрта ва кичик корхоналар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш; ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқларига эга.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалигининг бошқа ҳуқуқлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори билан белгиланган ихтисослашувга мувофиқ ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг қонунларда таъқиқланмаган ҳар қандай турли қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан ҳам шуғулланади. Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотини сифатли, меъёрий стандартларга мос, экология, санитария қоидалари асосида ишлаб чиқишдан иборат. Фермер хўжалиги фаолиятининг ҳуқуқий асослари унинг низомида белгилаб қўйилади. (Низом иловаси -бет)

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish