Умурзоқов Ў. П., Тошбоев А. Ж., Тошбоев А. А. Фермер хўжалиги


II БОБ. фермер хўжалигининг ташкилий ҳуқуқий асослари



Download 2,49 Mb.
bet9/121
Sana04.04.2022
Hajmi2,49 Mb.
#528316
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121
Bog'liq
Фермер(узб)

II БОБ. фермер хўжалигининг ташкилий ҳуқуқий асослари




2.1. Фермер хўжалиги тушунчаси, мақсади, вазифаси, фаолияти ва унинг йўналишлари


Фермер хўжалиги – танлов асосида узоқ муддатли ижарага берилган е участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Фермер хўжалигининг мақсади - товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдир.
Фермер хўжалигининг вазифалари - ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш; тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳама ерларни муҳофаза қилиш; мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш; ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг маҳсулдорлигини оширишдан иборатдир.
Фермер хўжалигининг фаолиятига - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш; тижорат фаолияти ва маркетиннг тадқиқотларини ташкил қилиш; юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш; фаолиятнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турларни амалга ошириш киради.
Фермер хўжаликларининг асосий йўналишалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги фармонида белгилаб берилган: фермер хўжаликлари зарар билан ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар негизида барпо этилади; фермер хўжалиги юридик шахс сифатида, асосан хусусий корхона шаклида, кейинчалик улар турли шаклдаги кооперацияларга бирлашиш ҳуқуқи билан барпо қилинади; ер майдонлари фермерларга танлов асосида эллик йилгача узоқ муддатга, ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан ижарага фойдаланиш учун берилади; фермер хўжаликларига бериладиган ер майдонлари ширкат хўжаликларининг балансидан чиқарилади; етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда моддий-техника ресурслари ва хизматларни олиш учун шартномаларни фақат фермер хўжаликларнинг ўзлари тайёрлов, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотлари билан тўғридан-тўғри тузадилар.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш ишлари қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
1. Меҳнат ресурслари етарли бўлмаган ва янги суғориладиган ерлар ва захира ерларда фермер хўжаликларини ташкил этилади;
2. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкаталари)нинг ерларида фермер хўжалиги тузиш учун берган аризасига биноан умумий мажлиснинг қарори билан ажратиладиган ерларда фермер хўжаликлари тузиш;
3. Сурункасига зарар кўриб ишлаётган истиқболсиз ёки паст рентабелли хўжаликларни Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида қайта ташкил этиб, тўлиғича фермер хўжаликларига айлантирилади.
Фермер хўжалиги аксарият холларда ортиқча меҳнат ресурслари бўлмаган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилди.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Деҳкончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ташкил этади.
Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.
Фермер хўжалиги шу хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади, у фермер хўжалигига тегишли алоқадор мол-мулк ажратиб беради ва уставини тасдиқлайди.
Фермер хўжалиги ташкил этиш учун унинг бошлиғи белгиланган тартибда ер участкаси олиш керак.
Фермер хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган пайтидан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади. Фермер хўжалиги ваколатли орган томонидан давлат рўйхатига олингандан кейин юридик шахс мақомини олади, банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисоб варақлари очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish