Umumiy o‘rta ta’lim maktablari xujjatlarini yuritish va rasmiylashtirish hamda ijro intizomini ta’minlash



Download 295 Kb.
bet1/7
Sana17.07.2022
Hajmi295 Kb.
#811642
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Mundarija Azamat


Mundarija
Umumiy o‘rta ta’lim maktablari xujjatlarini yuritish va rasmiylashtirish hamda ijro intizomini ta’minlash.
KIRISH

I-BOB. Umumiy orta talim maktablari hujjatlarini yuritish va rasmiylashlashtirishning meyoriy-huquqiy asoslari
1.1. Ozbekiston Respublikasi Qonun hujjatlarida talim muassasi hujjatlarini yuritish va rasmiylashtirish (ta’lim to’g’risidagi qonun misolida)
1.2. Maktab hujjatlarini yuritish va rasmiylashtirishning me‘yoriy asoslari (maktab nizomi va ish hujjatlari asosida)
II-BOB. Umumtalim maktablari hujjatlarining ijro intizomi
2.1. Xalq talimi tizimida ijro intizomining amaliy mexanizmlari
2.2. Umumta`lim maktablarida hujjatlar ijro intizomining iyerarxik tuzilmasi....................................................................................

Xulosalar ………………………………………………………………


Foydalanilgan adabiyotlar ……………………………………………
Ilovalar ………………………………………………………………..

MAKTAB NIZOMI
1. UMUMIY QOIDALAR
I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1 Ушбу устав Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги , “қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли қарори
1-иловасига мувофиқ Хоразм вилояти Гурлан туман вилоят 43-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларини чуқур ўқититишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда “ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси” деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
1.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари Ўзбекистон Республика Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига , Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомга, Ҳукуматнинг бошка қонун ҳужжатларига , Халк таълими вазирлигининг таълим тарбияга оид карор, фармойиш, буйруқ ва кўрсатмаларига ва мазкур Уставга амал қилади.
1.3 Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган холда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли қарори 1-иловаси “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида НИЗОМ” га асосан ташкил этиладиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
1.4Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Хоразм вилоят ҳокимлиги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига муассис бўлиши мумкин.
1.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси таълим жараёнини умумий ўрта таълим давлат стандартларига , чет тиллари ва айрим фанларни чуқур ўрганиш бўйича қўшимча таълим дастурларига мувофиқ амалга оширади.
1.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини бўлиб, у ўқувчи ёшларга 5-синфдан бошлаб 9-синф ҳажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий ўрта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасасидир.
1.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига ғазначилик бўлимлари ва банкда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкалар ва бошқа белгиларга эга бўлади.
1.8 Ихтисослаштирилган синфлар ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини аккредитация қилиш аттестация асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилган.
1.9 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси Хоразм вилояти хокимининг “17” май 2014 йилдаги № 97-К сонли , Гурлан туман хокимининг “25” июл 2014 йилдаги № 948-сонли қарорига асосан Гурлан туман 95-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида ташкил килинган бўлиб, Гурлан туман хокимининг “9” сентябр 2014 йилдаги № 1096-сонли қарорига асосан Гурлан туман 95-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати номи Гурлан туман 43-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати деб ўзгартирилди. Умумий ўрта таълим муассасасини аттестация ва аккредитация қилиш натижасига кўра давлат тест маркази ҳузуридаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва аттестация бошкармаси ўтказган аттестация натижаларига кўра халқ таълими тизимининг бошқарув идорасининг розилиги билан маҳаллий ҳокимият қарорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошқа турига ўзгартирилиши мумкин
1.10 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси Хоразм вилояти Гурлан тумани Бобур кўча №71 да жойлашган.
II. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
2.1 Мактабнинг асосий мақсади ўқувчиларни Давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқитиш ва тарбиялаш , шахсни таълим олишга доир конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришдан иборат
2.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси таълимнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида фан асосларидан билимларнинг зарур ҳажмини беради, улардаги ташкилотчилик қобилиятлари ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиради ҳамда уларга таълимининг кейинги босқичини онгли равишда мустақил танлашга кўмаклашади.
2.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси таълим-тарбия ишларини ҳар бир шаҳс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган холда амалга оширади.ўқувчиларни хар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради, шу жумладан ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлашлари ва қўшимча билим олишлари учун имкониятлар яратади.
2.4 Бола ҳуқуқларини таъминлаш, унинг қадр-қимматини эъзозлаш, болага дўстона муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифаларидан биридир.
2.5 Қуйидагилар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг асосий вазифаси ҳисобланади.
– умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш
– ўкувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш
– ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тидқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш.
– Профессионал дастур таълимларини онгли танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш
– ўқувчининг қайси миллатга , динга , ирқга мансублигига, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар умумий ўрта таълим олиш учун имкониятлар яратиб беради.
– Таълимнинг узлуксизлигини, изчиллигини , инсонпарварлиги ва демократиклигини, илмийлиги ва дунёвийлигини таъминлайди;
– истедодли кобилиятли, билимдон ёшларни қўллаб қувватлайди, рағбатлантиради.
– Ўқувчиларга пухта билим ва кўникмалар беришда янги педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этади;
– Ўқувчиларда миллий ҳамда умумбашарий қадриятларни узвий бирлаштириш асосида миллий ғоя руҳида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтиради, уни ҳақиқий инсон, Ватанга садоқатли фуқаро сифатида шакллантиради.
– Ўқувчиларда мустақил Ўзбекистон Республикасига ва унинг Конституциясига содиқликни шакллантиради , Давлат рамзлари (байроғи мадхияси ва Герби ) га ҳурматни , қатъий интизом ва фан асосларини пухта эгаллашга сидқидилдан ёндашишни тарбиялайди.
2.6 Юкланган вазифаларни бажариш учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қуйидаги функцияларни амалга оширади.
– Республика аҳолисининг болаларни ихтисослаштирилган чуқур ўқитишга бўлган эхтиёжини таъминлаш мақсадида юқори иқтидорли , интеллектуал қобилиятли ўқувчиларни танлаш ва улар танлаган ихтисослик йўналишлари бўйича чуқур фундаментал билим олишлари учун имконият яратиб бериш.
– ўқувчиларнинг ихтисослик йўналишлари бўйича қўникма ва малакаларини ривожлантириш,
– ўқувчиларни илмий ижод қилиш учун барча шароитлар яратиш
– ўқувчиларнинг қобилияти, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий, ихтисослаштирилган ва шахсга йуналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;
– ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;
– таълимнинг узвийлиги ва узликсизлиги асосида интенсив интеллектуал ривожлантиришни чуқурлаштирилган ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;
– асосий ва қўшимча таълим дастурини ишлаб чиқиш ва улар интеграциясини амалга ошириш лойиҳадаги ўқитишга ўтган холда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш ;
-таълим жараёнига инновация , педагогика ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ;
– ихтисослаштирилган-умумтаълим муассасаси таълим- тарбия олувчиларни таълимнинг кейинги босқичларда давом эттиришлари учун тайёрлаб бериш;
-ўқувчиларнинг маълумот даражаси ошишига , самарали тайёрланишига, академик лицей ва касб-хунар коллежларига киришига ёрдам берадиган шарт шароитлар яратиш;
– ўқувчиларнинг Республика ва халкаро семинарлар, Конференциялар , фестиваллар ва бошқа интеллектуал- ижодий тадбирларда иштирок этиш учун шарт шароитлар яратиш;
-иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича ўқувчиларни билимлар беллашуви, фанлар олимпиадалари , танловлар ва бошка тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;
– ўқувчиларнинг илмий гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш;
– илмли, баркамол маданиятли шахсларни шакллантириш, уларни оила, жамият, давлат олдидаги масъулиятини тўла аниқлайдиган ва эгаллаган билимларини ҳаётга тадбиқ эта биладиган шахс сифатида камол топтириш;
-аҳлоқан пок, жисмоний бақувват, Ватанга садоқатли, изланувчан фидоий инсон, ўзининг мустақил фикрига эга, ташаббускор соғлом авлодни етказиб бериш;
III. Ихтисослаштирилган умумтаълим муаасасаси таълим тарбия жараёнининг мазмуни ва уни ташкил этиш
3.1 Ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш , ўқитишнинг қанча давом этиши ва муддатлари ўқув режалари, дастурлар , календар ўқув жадвали, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли норматив ҳужжатлари ва умумтаълим муассасасининг устави билан тартибга солинади.
3.2 Ўқувчилар, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар , педагог ходимлар ва бошқа ходимлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади
– ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчилари бепул умумий ўрта маълумот олиши тиббий хизматдан фойдаланиши, турли тадбирларда (конференциялар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда) қатнашиш ҳукукига эгадирлар
– мактаб-интернатида ўқитишнинг кундузги шаклига амал қилинади . Мактаб-интернатида ўқиш муддати 5 йил булиб 5-6 синфлар тайёрлов сифатида 7-8-9 синфларда йўналишлар бўйича ўқитиш амалга оширилади.
– Мактаб-интернатида болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
– Мактаб-интернатида тарбияланувчилар таъминоти учун тўловлар бюджетда назарда тутилган маблағлар билан бирга мақсадли равишда тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш учун йўналтирилади;
– Мактаб-интернатда тарбияланувчилар таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ундирилади
– Мактаб-интернатида тарбияланувчилар таъминоти учун тўловлар ҳар ойда тўлови тўланаётган жорий ойнинг 10 санасигача кечикмасдан тўланади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчиларни ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига ва ички тартиб қоидаларига шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя килиши шарт.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчиларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун хужжатларига ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг уставига мувофиқ белгиланади.
3.3 Ўқув тарбия жараёнига бошқа таълим муассасасининг ўқитувчилари , илмий ташкилот ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин ҳамда ушбу муассасанинг барча ҳуқуқлари мажбуриятлари ва имтиёзлари уларга жорий этилади.
3.4 Таълим жараёни ва чет тили ва айрим фанлар ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 5-9 синфларининг махсус ўқув режалари ва дастурлари буйича ташкил этилади.
3.5 Чет тили ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатда ўқув тарбия жараёни 5-7 синфларда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, гуманитар, табиий ёки эстетик фанларга бўлган қобилиятлари ўрганилади.
3.6 8-9 синфларда ўқув-тарбия жараёни ихтисослик (Хорижий тиллар, физика-математика, кимё-биология, информатика-математика, гуманитар) фанларнинг асосий курсининг чуқурлаштирилган мазмунини ўрганилишини ва уларнинг амалий йуналтирилганлиги кучайтирилишини , шунингдек ўқувчилар шахси, уларнинг майллари, манфаатлари ва ижтимоий жиҳатдан ўзларини белгилашга қобилиятлари қарор топиши ва шаклланишининг шарт-шароитларини таъминлайди. Бунда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва истеъдоди намоён бўлиши ва ривожланиши динамикаси ўрганилади.
3.7 Таълимнинг мазмуни ва майллар ва шаклланган манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда касб-хунар таълими дастурларини, билимларнинг алоҳида сохаларини онгли равишда танлаш ва ўзлаштиришга тайёр бўлган ҳар тамонлама интелектли, тадқиқот меҳнати кўникмаларига эга бўлган шахсни шакллантиришга йўналтирилади.
3.8 Таълим жараёни шахсга йўналтирилган йўналишга эга бўлади, ўқув-тарбия жараёнининг ҳар хил турларига анъанавий ва ноанъанавий ёндашиш бирга қўшиб олиб бориладиган ўқитиш ва тарбиялашнинг ихчам шаклларининг кенг доирасига эга бўлади.
3.9 43- сон чет тиллар ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати таълимнинг 5-синфдан бошлаб санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўқиш ҳамда яшаш учун зарур шарт-шароитлар ташкил этилган ҳолда ўқувчиларнинг барча жалб этилган контенгентини иқтидор ва итеъдодни ривожлантиришга йуналтирилган комплекс таълим-тарбия жараёни билан қамраб олиш мақсадида ташкил этилди.
Қуйидагилар:
• Ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4- синф ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тегишли фанлар бўйича тест синовидан ўтказиш.
• 4-синф ўқувчиларининг қобилияти ва майлларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида халк таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган психологик-педагогик диагностика натижалари чет тиллар ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш мезони ҳисобланади.
• Тест синовии материаллари ва методикаси Давлат тест маркази томонидан, психологик-педагогик диагностика материаллари ҳамда методикаси –бошланғич ва умумий ўрта таълим сохасидаги етакчи муассасалар жалб этилган ҳолда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида халқ таълими бошқармаси томонидан шакллантирилади.
• 2014-2015 ўқув йили учун вазият ва имкониятдан келиб чиққан ҳолда . ота-оналар хохиши истакларини инобатга олиб (ўқувчилар қобилияти) мактаб интернат муваққат комиссиясининг қарорига мувофиқ 6,7,8,9-синф ўқувчилари танлов асосида мактаб интернатга укишга қабул қилинади.
3.10 Ихтисослаштирилган синфларда ўқувчилар сони 30 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.
3.11 Агар синф ўқувчилари 20 ва ундан ортиқ бўлса , лаборатория ишлари ва амалий ишларни бажариш, шунингдек айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга йўл қўйилади.
3.12 Кейинги синфларга утказиш ва ўқитиш босқичлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган муддатлар ва тартибда ўқувчилар билимларининг босқичли назорат имтихонлари ва якуний аттестацияси натижалари бўйича амалга оширилади.
3.13 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқитишнинг кундузги шаклига амал қилинади.
3.14 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги таълим тили Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида »ги Қонунларга мувофиқ белгиланади. Таълим тилини танлашда мазкур ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси худудида истиқомат қиладиган ота-оналарнинг хохиш-истаклари инобатга олинади.
3.15 Педагог ходимларга ўқув юкламаси ҳажми (педагогик иш ҳажми ) ўқув режаси бўйича соатлар сонидан , шунингдек кадрлар билан таъминланганлик бўйича белгиланади
3.16 Ўқув йили бошидан белгиланган ўқув юкламаси ҳажми ўқув йили мобайнида ўзгартириши мумкин эмас. Ўқув режалари бўйича соатлар сони камайиши ёки синфлар сони қисқариши ҳоллари бундан мустасно
3.17 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқиш дам олиш ва овқатланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида ташкил этилади.
3.18 Касалликнинг вақтли диагностикаси ва профилактикаси мақсадларида ҳар бир ўқув йили бошида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари диспансер кўригидан (тўлик тиббий кўрикдан) ўтказилиши керак. Ривожланишнинг тиббий кўрсаткичлари аниқланган тақдирда ўқувчилар тиббий комиссиянинг тавсиясига кўра яшаш жойидаги умумтаълим муассасасига ўтказилади.
3.19 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш, махсус бириктирилган тиббий ходим томонидан амалга оширилади ва тиббий ходим маъмурият билан тенг равишда бола соғлиги учун маъсулдир.
3.20 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқувчиларни синфдан-синфга кўчириш . якуний аттестацияларни ўтказиш Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар (низом, йўриқнома )га асосан амалга оширилади.
3.21 Ўқувчиларни тиббий комиссия хулосасига асосан синфдан-синфга кўчириш ёки якуний аттестациядан озод килиш масаласи Халқ таълими вазирлиги ва соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшма буйруғига асосан хал этилади.
3.22 Ўқувчиларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг бериш тартиби, якуний аттестациясининг белгиланган тартибидан истиснолар Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
3.23 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг якуний аттестацияларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга давлат намунасидаги шаҳодатнома , таълимда алоҳида муваффақиятларга эришганларга имтиёзли шаҳодатнома топширилади.
3.24 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги дарснинг ўқув чораги ва ўқув йилининг давом этиш муддати, кунлар ва ҳафталар бўйича дарслар жадвали, синфларнинг тўлдирилиши ва ўқувчиларга бериладиган ўқув юкламалари умумий ўрта таълим давлат стандартларига мувофиқ белгиланади.
3.25 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади ва 31-августда тугайди. Ўқув йилидаги машғулотлари 2 сентябрда бошланади ва 25 майда тугайди.
– Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари 4 чоракка (2 ярим йиликка) бўлинади, уларнинг бошланиши ва охири ўқув режаси билан белгиланади.Ўқув йилидаги ўқув машғулотлари амалий машғулотларни ҳисобга олмаганда 34 ҳафта.
– Ўқув йили давомида кузги, қишги, баҳорги таътиллари жами камида 30 календар куни қилиб белгиланади ва Халқ таълими вазирлигининг буйруғи (таянч ўқув режасини тасдиклаш вақтида ) билан белгиланади.
– Ёзги таътил ўқув йили машғулотлари (имтихонлари) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади.
3.26 Ихтисослашган таълим муассасаларда ўқув ишлари ва машғулотлари байрам куни ўтказилмайди .
1 январ – янги йил
8 март – хотин қизлар куни
21 март – наврўз байрами
9май – хотира ва қадрлаш куни
1 сентябр – мустақиллик куни
1 октябр – ўқитувчи ва мураббийлар куни
8 декабр – Конституция куни
Рамазон ва қурбон ҳайити байрамларининг биринчи куни.
3.27 Кундалик ўқув машғулотлари сони ва тартиби ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланган дарс жадвали билан белгиланади. Дарслар орасида танаффусларнинг давом этиши ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ва иссиқ овқат тановвул қилишларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади
3.28 Синф ўқувчиларига педагогик талаблар ва ҳар бир боланинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уй вазифалари берилади.
3.29 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчиларининг билимлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
3.30 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги синфдан ташкари машғулотлар ва тўгарак ишлари ўқувчилар ва ота-оналар хохиш истакларини инобатга олиб, ўқувчиларни қизиқтириш қобилиятини хисобга олган холда ўтказилади.
3.31 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ўқувчиларни қабул қилиш, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чикарилган низом асосида амалга оширилади.
3.32 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг хуқуқлари ва жавобгарлиги
3.32.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўзига юкланган вазифаларини бажариш учун қуйидаги хуқуқларга эга .
– фанларни чуқур ўрганиш бўйича муаллифлик ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда мустақил ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;
– Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган базавий ўқув режаси асосида махсус ўқув ркжасини ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
– Йиллик календар ўқув жадвали ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;
– таълим ва тарбиянинг қонун хужжатларига зид бўлмаган турли шакллари, воситалари ва усулларини қўллаш;
– ўз устав фаолиятини амалга ошириш учун молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг қўшимча манбаларини жалб этиш;
– таълим олаётганларни оралиқ аттестациядан ўтказиш шакллари, тартиби ва даврийлигини мустақил танлаш.
3.32.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси белгиланган тартибда:
– ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши ;
– таълим сифати ҳамда ўқув режаси ва ўқув жараёни жадвалига мувофиқ таълим дастурлари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши;
– таълим жараёнини ташкил этишнинг қўлланаётган шакллари, усуллари ва воситаларининг ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ психофизиологик хусусиятлари, майллари,қобилиятлари, қизиқишларига, уларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш талабларига муқобиллиги;
– ўқувчиларнинг мослашиши ва ўзлаштириши;
– Ўқувчилар ва ходимларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши учун жавоб беради.
3.32.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида кун узайтирилган синфлар ташкил қилиш ва ўқувчиларнинг овқатланиши учун ота-оналар хомийлигидан фойдаланиш мумкин.
3.32.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятини, шунингдек ўқув тарбиявий жараёни сифатини ўрганиш ва баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган таритибда амалга оширилади.
3.32.5 Ўқув-тарбия жараёни сифати бўйича муайян натижаларга эришмаган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тақдимномаси бўйича умумий типдаги умумтаълим мактабларига (синфларга) қайта ихтисослаштирилади.
3.32.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг қайта ташкил этиш ва тугатиш муассиснинг қарори бўйича ёки қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади.
3.32.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш ўқув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади. Бунда тегишли таълимни бошқариш органи ўқувчиларнинг ота-оналарнинг ўрнини босадиган шахслар билан келишув бўйича ўқувчиларнинг бошқа таълим муассасаларига ўтказилиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
IV. Ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари
4.1 Ўқувчилар қуйидаги билимларга эгадирлар:
– давлат стандартларига мувофиқ бепул умумий таълим олиш;
– ўз инсоний қадр-қимматларини ҳурмат қилиниши, виждон ва ахборот эркинлигини ҳис қилиши , ўз қарашлари ва эътиқодларини эркин ифода этиш;
– таълим муассасасини бошқаришда қатнашиш ;
– турли хил илмий фаолият билан шуғулланиш, семенарлар, анжуманлар, олимпиадалар, кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
– қўшимча (факультатив) таълим олиш хизматидан фойдаланиш;
4.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчилар бурчлари
– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига , миллий ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш, Республиканинг муносиб фуқароси бўлиш, Ўзбекистон Республикасининг Герби, Байроғи ва Мадҳиясини билиш ва ҳурмат қилиш, улар билан боғлиқ бўлган маъросимларни адо этиш;
– Таълим муассасаларининг устави ва ички тартиби қоидаларини сўзсиз бажаришлари ;
– Давлат таълим стандартлари ҳажмида умумий таълим олиш учун интилишлари;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига дарс жадвали асосида ўз вақтида келиши , барча дарсларга иштирок этиши, сабабсиз дарс қолдирмасликлари;
– Ўқув жараёни учун керак бўлган барча жихозларни , кундалик дафтари, дарслик, ўқув қўлланмалари, дафтарларини тўлиқ олиб келишлари;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида кийиниш маданиятига қўйилган талабларга риоя қилиш;
– Ўқитувчилар тамонидан берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришлари;
– Ўз билими ва амалий кўникмаларини мустақил равишда ошириб ва мустаҳкамлаб боришлари ҳамда умумлаштириш савияларини юксалтиришлари;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва жамоат топшириқларини бажаришда фаоллик кўрсатишлари;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва жамоат мулкини авайлаб асрашлари талаб этилади.
4.3 Ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги мураккаб вазиятларни ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида адолат комиссияси тузилади. Унда ота-оналар тамонидан ёзма ёки оғзаки ҳолда берилган аризалар кўриб чиқилади ва ҳал этилади
4.4 Жамоат тартиб қоидаларини бузган, ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси жихозларини ва мулкини ишдан чиқарган, тизимли равишда ўқитувчилар ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси раҳбариятининг шаҳсиятига тегадиган ҳатти –ҳаракатлар содир этадиган ўқувчига нисбатан маҳаллий ҳокимлик қошидаги вояга етмаган ёшлар билан ишлаш комиссияси билан келишилган ҳолда тегишли чоралар қўлланилади.
4.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқиб, 30 соатдан зиёд сабабсиз машғулотларда қатнашмаган ва мунтазам равишда қониқарсиз бахоларни олаётган ўқувчилар ярим йил якунлари ва йил якунлари бўйича умумий ўрта таълим мактабига қайтарилади.
4.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида амалдаги қонунчиликка асосан ўқувчилар уюшмаси ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга.
4.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставини қўпол ва такроран бузган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ички тартиб қоидаларига риоя қилмаган мулк ва асбоб ускуналарини шикастлантирган ўқувчилар Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқишдан дархол четлаштирилади.
V. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАРИ
5.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ишига тегишли маълумотга , касб тайёргарлигига эга бўлган кадрлар, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси эхтиёжига кўра , директорининг буйруғи асосида, шартномага биноан қабул қилинади;
5.2 Педагог кадрларни Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ишга қабул қилиш олий ёки биринчи малака тоифаси мавжуд бўлган тақдирда олий педагогик маълумотли шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
5.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог кадрларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси уставига мувофиқ белгиланади.
5.4 Педагогик ходимларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва вазифалари, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва меҳнат кодекси билан белгиланади.
5.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагогик ходимлари:
-педагог-ўқитувчи ўзи дарс берадиган фанини билиши;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида , жамоат орасида ўз билими, юриш туриши, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари, ички ва ташки маданиятлилиги, наъмунавий турмуш тарзи, кийиниш одоби билан бошқаларга ўрнак бўлишлари;
– ижтимоий ҳаёт учун мақбул бўлмаган ҳатти- ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларнинг ҳам ҳатти- ҳаракатларидан хабардор бўлишлари ;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси обрўси таълим тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йулида фаоллик кўрсатишлари;
– касб махоратнинг юксак даражада бўлиши таълим олувчиларнинг ўқув дастурларини давлат таълим стандартлари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари ;
– ўқувчилар шахсини ҳурмат қилишлари, уларни мавжуд қонунларга , меҳнатга , ота-онага, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари;
– ўсиб улғайиб келаётган ёш авлодни бир- бирини тушуниш. Халқлар, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тинчлик, аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари ва уларни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;
– ўзларининг касбий маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари талаб этилади
5.6 педагог ўқитувчилари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси устави ва ички тартиб қоидаларида белгиланган кийиниш маданияти талабларига амал қилишлари лозим
-Эркаклар:Тўқ рангли шим, оч рангли кўйлак, тўқ рангдаги костюм, галстук тоза ва дазмолланган бўлиши , мавсумга қараб туфли, ўзини тартибга келтирган соч ва соқоли олинган бўлиши керак.
-Аёллар:Тиззадан юкори бўлмаган тўқ рангли юбка ва оч рангдаги кофта тўқ рангдаги кастюм, туфли (мавсумга қараб) сипо бежирим ўта тор ва кенг бўлмаган ортикча безаклардан холи ва ранг баранг бўлмаган тоза ҳамда дазмолланган бўлиши лозим. Сочлар турмакланган, пардоз андоз меъёридан ошмаган ва тақинчоқлар тақмасликлари керак. Қишда юбка, турли безакли калготка чулкилар кийиши яхши кўринадиган ранг баранг очиқ сочиқ кўйлаклар киймаслик, ўткир ҳидли атирлар сепьаслик, соч тирноқларни турли хил рангларга бўямаслик, қўл қулоқ ва бўйинга тақинчоқлар тақмаслик тавсия этилади.
5.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси таълим тарбия ишларида юқори натижаларга эришган ўқитувчилар амалдаги қонун ва қоидаларга биноан моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилиб борилади.
5.8 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида педагогика, методика, васийлик ва ота-оналар кенгашлари тузилади ва фаолият кўрсатади. Уларнинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
5.9 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида хар бир фан йўналишида метод бирлашмалар тузилиб улар режа асосида фаолият кўрсатади ва таълим тарбиянинг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
5.10 Ўқувчиларни индивидуал психологик-педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг психология, педагогика хизмати мутахассислари тамонидан таъминланади.
5.11 Ўқитувчилар
5.11.1 машғулот ўтказишга тайёргарлик кўради, ўз касбий малакасини мунтазам равишда оширади , Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ташкил қилинган услубий бирлашмаларининг фаолиятида ва бошқа шаклдаги услубий ишларда иштирок этади;
5.11.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагогик кенгаш ишида ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси маъмурияти тамонидан ўтказилаётган мажлисларда иштирок этади.
5.11.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори ва бошланғич касаба уюшмаси тамонидан тасдиқланган навбатчилик жадвалига биноан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси бўйича навбатчилик қилади;
5.11.4 Ўқувчиларнинг ота-оналари(уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан доимий алоқада бўлади;
5.11.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқитувчилари хар 3 йилда ёки малака оширишга эхтиёж туғилганда малака ошириш институтларида ўз касбий махоратларини ва малакаларини такомиллаштирадилар, ёш мутахассислар эса ўқув юртини битирганларидан кейин 3 йилдан сўнг малака оширишдан ўтадилар.
5.11.6 Педагог ходимларнинг малака тоифалари малака комиссияси томонидан тузилган ва аттестация тўғрисидаги тегишли низомга биноан ўтказилган аттестация натижаларга кўра белгиланади.
5.11.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ходимлари:
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагогика кенгашида, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг бошқа ички бирлашмаларида,ишчилар жамоасининг умумий йиғилишларида қатнашиш йўли билан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини бошқаришда иштирок этадилар.
5.11.8 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни амалга оширадилар:
– Ўқувчиларга ўқитилаётган фаннинг ўзига хос хусусиятларини ва ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олган холда таълим ва тарбия бериш;
– уларда умумий маданиятни шакллантиришга, ўқувчилар ихтисослаштирилган йўналишларни онгли равишда танлашга ва ўзлаштиришга кўмаклашиш;
– Ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига амал қилиш тартибини таъминлаш.
– Тарбиячилар:
– Мактаб-интернат тарбиячилари зиммасига умумтаълим мактабларидаги синф рахбарларининг вазифалари юклатилади ;
– Улар ўқувчилар шахсини ҳур¬мат қилишлари, уларни мавжуд қонунларга, меҳнатга, ота- оналарга, маънавий, тарихий, миллий ва умуминсоний кадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашлари;
– ўсиб-улғайиб келаётган ёш авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар, миллатлар ва эл-элатлар ўртасидаги тинчлик аҳиллик ва иноқлик руҳида тарбиялашлари ва улар¬ни зўравонликнинг барча кўринишларидан ҳимоя қилишлари;
– ўзларининг касбий маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари талаб этилади.
– ижтимоий ҳаёт учун маъқул бўлмаган хатти-ҳаракатлар қилишдан сақланишлари, ўқувчиларининг ҳам хатти-ҳаракатларидан хабардор бўлишлари;
– мактаб-интернат обрўси, таълим – тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш йўлида фаоллик кўрсатишлари;

VI. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИ БОШҚАРИШ
6.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида таълим тарбия ишлари махкур уставнинг 1.2
( биринчи қисм иккинчи бандида) кўрсатилган ҳужжатлар асосида олиб борилади.
6.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида бошқариш демократия ошкоралик, ўз ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширилади. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида жамоаси ўзига юклатилган вазифаларни ота-оналар,маҳалла қўмиталари, кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширилади.
6.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида педагогика кенгаши Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида бошқаришнинг олий органи ҳисобланади. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида директор ўз лавозими бўйича педагогик кенгаш раиси ҳисобланади.
6.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида педагогик ,методик, васийлик кенгашлари ҳамда ота-оналар қумитаси халк таълими вазирлиги буйруқлари билан ўрнатилган тартибда тасдиқланган тегишли низомлар асосида шаклланади хамда фаолият кўрсатади.
6.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ўқув тарбия жараёнида ва кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори олиб боради.
6.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори :
6.6.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори ўқув тарбия жараёнига ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг кундалик фаолиятига бевосита рахбарлик қилади, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида таълим бериш (ўқув-тарбия) ишини ташкиллаштиради, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг маъмурий хўжалик (ишлаб чиқариш) молиявий ишини таъминлайди, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиш тартибини яратади.
6.6.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори туман ХТМФМТТЭ бўлими мудирининг тақдимотига тегишли халқ таълими бошқармаси бошлиғи тамонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори иш фаолиятида бевосита туман ХТМФМТТЭ бўлими мудирига бўйсунади.
6.6.3 Директорга нисбатан қуйидаги асосий малака талаблари қўйилади:
– айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаблар учун таълим сохасида камида беш йил раҳбарлик ва 10 йил педагогик иш стажи мавжудлиги олий маълумотли ўқитувчи бўлиши лозим.
– Давлат тилини билиши;
– Ташкилотчилик қобилияти, ижодий тафаккурга эгалик, болалар катта ёшдагиларнинг ёш ва шахси билан боғлиқ психологиясини билиш;
– Компьютер техникаси ва ўқув жараёнида ахборот комуникация технологияларини эгаллаганлик;
– Умумтаълим дастурлари ва ўқув қўлланмалари яратишда методик ишланмалар ва тажриба мавжудлиги;
6.6.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори меҳнат таътилида ёки вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда унинг вазифалари директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин бу каби ҳолларда вазифаларни ижро этиш директор буйруғи ёки объектив сабабларга кўра тегишли буйруқ чиқариш учун имкон бўлмаса туманХТМФМТТЭ булими мудирининг буйруғига асосан амалга оширилади.
6.6.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ичида ёки ундан ташқарида ўрирндошлик асосида бошқа раҳбарлик лавозимларида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) ишлашга йўл қўйилмайди.
6.6.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг мансаб вазифалари ўриндошлик асосида ижро этилиши мумкин эмас.
6.6.7 Директорлар:
-Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
– ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг жавобгарлик даражасини белгилайди ;
– ўз ваколатлари доирасида Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
– Халқ таълими тегишли органлари кўриб чиқиши учун моддий техника базани мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия ишларини такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади;
– педагог ходимлар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
6.6.8 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори аттестациядан белгиланган тартибда ўтказилади.
6.6.9 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига унинг ўринбосарлари бевосита бўйсунади.
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори ўз ваколатлари доирасида Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг ҳар бир ходими ва ўқувчисига улар учун бажарилиш мажбурий бўлган кўрсатмани беришга ҳақли. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги ҳар қайси бошқа ходим (унинг ўринбосари ёки бошқалар) нинг фармойишини бекор қилишга ҳақли.
6.6.10 Директор Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
6.6.11 директорнинг молиявий ҳамда моддий масалалар бўйича вазифалари ва мажбуриятлари
– юридик шахс мақомига эга халқ таълими муассасаси, шу жумладан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори фондининг бюджет маблағларининг бош бошқарувчиси мазкур муассаса раҳбари ҳисобланади.
– Тегишли молия ташкилотларининг халқ таълими муассасаларини молиялаш бўлимлари билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
– Педагог ходимлар тарификациясини ҳисобга олган ҳолда Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси штат жадавали ва харажатлар сметасини тузиш ва уларни молия органларида рўйхатга олиш.
– Белгиланган тартибда рўйхатга олинган харажатлар сметасини , таварлар ва хизматлар етказиб бериш бўйича шартномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначиликнинг ҳудудий органлари орқали тузишни ҳисобга олган холда бажариш;
– Белгиланган стандартларга мувофиқ Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва ҳисоботни олиб боришни таъминлаш;
– Тўловлар , ойлик маошини белгилаш ва тўлаш нафақа ҳамда унга тенглаштирилган бошқа тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида моддий бойликларнинг ҳисоб китобини олиб боришини ташкил этиш ва амалга ошириш;
– Амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ тасдиқланган штатлар, смета ва молия интизомига катъий риоя қилишни таъминлаш.
– Бюджетдан ажратилагн бюджет ва бюджетдан ташкари топилган маблағлар харажатлар сметасининг тузилишини таҳлил қилиш ва тасдиқлаш ҳамда улардан самарали тежамкорлик билан фойдаланишни ходимларга иш ҳақи, “директор жамғармаси” дан ўқитувчиларга устамаларни холисона тайинланишини , мукофот ва моддий ёрдам пулларини асосланган ҳолда тўланиши, ноқонуний харажатларига йул қўймаслик чораларини кўриш лозим.
– Таълим муассасасининг тавар моддий бойликларини сақланишларини таъминлаш, ривожлантириш, таълим муассасасида вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига асосан сервис хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш юридик, жисмоний шахсларнинг ва чет эл сармоядорларининг ихтиёрий бадалларини таълим муассасасининг моддий техник базасини ривожлантиришига йўналтириш ва ундан белгиланган тартибда файдаланишни ташкил этади.
– Марказлаштирилган тартибда таълим муассасасига бериладиган (жихозлар, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига бериладиган Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси хужжатлари. Кам таъминланган фарзандларига бериладиган қишқи кийим бош , Президент совғаси, кўмир ва бошқа) моддий бойликлар учун ишончномалар беради, қабул қилади, ҳар бир ўқувчига етказилишини таъминлайди ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
– Таълим муассасаси биноларининг техник холатини, яъни сақланишини, барча моддий бойликлар (инвентарлар турли ўқув кўргазмали жихозлар) нинг сақланишини назорат қилади.
– Ҳар ўқув йили бошлангунга қадар барча жихозларни таъминлаш, ҳар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларини таъмирлаш, жихозлаш, янги ўқув йилига тахт қилиб, рўйхат бўйича жихозлаш, мебелларни синф раҳбарларига кабинет мудирларига , лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-қабул килиб олиш далолатномалари тузилган холда) топшириш ва ўқув йили якунланганда уларни бутун холатда қабул қилиб олишн;
– Коммунал хизмат курсатадиган хар бир ташкилот билан ажратилган лимитлар асосида , белгиланган тартибда шартномалар тузиш, ҳамда ҳудудий ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказиш учун муассаса ҳисобчисига тақдим этилишини таъминлайди.
– Коммунал тўловлар (Газ, электр энергия, сув ва иссиқлик энергияси) бўйича хисоблагичлар кундалик кўрсаткичларни олиб, таҳлил қилинган холда бюджетдан ажратилган маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланишини;
– Телефон тармоқларидан фойдаланишда, алоқанинг узлуксизлигини сифатини назорат қилиш хамда алоқа бузилган ҳолларда худудий телефон тармоқлари бўлинмаларига хабар бериб, алоқани тиклаш чораларини кўрилишини ;
– Таълим муассасасининг санитария холатини талаб даражасида бўлишида фаррошлар, бинони қўриқлашда қоровуллар, атроф мухитни ободонлаштиришда боғбонлар ишининг тўғри ташкил қилинишини ;
– Муассасада ходимлар ўртасида шанбаликларни, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ташкил этишни;
– Қиш мавсумида иссиклик тизимидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиқлик босимининг етарли даражада бўлишини, унинг давомийлигини , иссиқлик етарли даражада бўлмаган кунларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга маълум қилиш ҳамда ушбу кунларни рўйхатга олиб, муассаса хисобчисига иссиқлик учун тўлаб бериладиган маблағларини қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳақида огоҳлантиришини;
– Куз, қиш мавсумига муассаса биноси томларини, ойна ва ромларини иситиш тизимини ҳамда канализация қуврларини таъмирлаб, тайёр холга келтиришини таъминлайди.
6.6.12 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси устави ва Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолиятининг барча йўналишлари юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади.
– Педагогик кенгаш биргаликда Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини ривожлантириш стратегияси, мақсадлари ва вазифаларини белгилайди, унинг ишини дастурий режалаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
– Муассасанинг ривожланиш дастурларини, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги таълимий-дастурлари, ўқув режалари , курслар , фанлар, ўқув услубий ҳужжатлар, устав ва ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш тасдиқлаш ва жорий этиш ишларини амалга оширади, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг бошқа ички меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқаришда иштирок этади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини янги ўқув йилига , куз-қиш мавсумига тайёр бўлишини ташкил этади ва таъминлайди, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширади, қабул қилиш далолатномаларини имзолайди.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъмурий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларини ҳал қилишда иштирок этади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг педагог ва бошқа ходимлари ишини режалаштиради, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
– Кадрларни саралаш, ишга қабул қилиш ва жой жойига қуйиш ишларини амалга оширади, ходимларнинг иш жадваллари ва педагогик юкламасини , тарификацион рўйхатлар ва меҳнат таътиллари жадвалларини тасдиқлайди.
– Ходимларнинг ижодий ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантирилади, жамоада ижобий-маънавий соф муҳитни шакллантиради.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчилари ва ходимларининг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида умумий овқатланиш ташкилотлари ва тиббий муассасалар фаолият кўрсатиши учун керакли шарт шароитлар яратишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат қилади.
– Жамоа шартномаси бажарилишини таъминдайди, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагоглар жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига мўътадил ишлаш учун керакли шароитлар яратади.
– Давлат , жамоат ва бошқа органларда, ташкилотларда ва муассасаларда Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси манфаатларини ҳимоя қилади.
– Жихозларнинг мухандислик-техникавий комуникациялардан хавфсиз фойдаланишини таъминлайди, уларни меҳнат муҳофазаси бўйича амал қилаётган стандартлрига , қоидаларига ва меъёрларига мувофиқ булган холатга келтириш чораларини кўради, таълим муассасасининг биноси кўрикдан ўтказилиши ва таъмирланишини ўз вақтида ташкил этади
– Ўзбекистон Республикасида меҳнат кодексида ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланган тартибда янги ходимлар қабул қилинишини расмийлаштиради;
– Ишга янги қабул қилинган шахслар ўрнатилган тартибда шартномаларни имзолайди, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги бўйича давтлабки кўрсатма бериш, таълим муассасаси ходимлари билан иш жойда кўрсатма бериш, тадбирларни ўтказади, кўрсатма бериш тадбири ўтказилганлигини дафтарда расмийлаштиради.
– Ходимлар ва ўқувчиларнинг жарохатланиши ҳолларининг олдини олиш ва улар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш профилактик ишларини ташкил этади ва олиб боради.
– Тиббий ходимлар билан ҳамкорликда тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштириш ишини яхшилаш чораларини кўради;
– Касаба-уюшмаси, ота-оналар қўмитаси ва васийлик кенгаши билан ҳамкорликда овқатланишни ташкил этилишини яхшилаш, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ошхонасида сифатли овқат тайёрлаши учун шароит яратиш чораларини кўради;
– Ишлаётганлар ва ўқувчиларнинг ўқув меҳнат юкламасини , уларнинг руҳий-жисмоний имкониятларини эътиборга олган ҳолда таъминлайди, оқилона меҳнат ва дам олиш тартибини ташкил этади.
– Ўқувчилар ва ишлаётганларнинг саломатлиги учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёни ўтказилишини таъқиқлашга ҳақли.
6.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари :
6.7.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлимининг мудири тамонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади.
6.7.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори билан ҳамкорликда Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги ўқув-тарбия жараёни ташкил этади, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техника меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиниш тартибини таъминлайди, ўқув жараёни бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.
6.7.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ўринбосари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади.
6.7.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарига бевосита:
– методбирлашмалар раҳбарлари,
– ўқитувчилар,
– ўқувчилар,
– лаборатория ходимлари буйсунади.
6.7.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
– педагоглар жамоасининг фаолияти кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади;
– ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларининг ўқув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларини мувофиклаштирилади;
– зарурий ўқув-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштирилади;
– таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларининг таълими тайёргарлик натижалари объектив равишда баҳоланишини , тўгараклар ва факультативлар ишини мунтазам назорат қилади; Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ходимлари тамонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқув машғулотларининг бошка турларига ташриф буюради
( ўқув йили давомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади, таҳлил натижалрини педагогларга маълум қилади .
– имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади.
– Ота-оналар учун маърифат ишларини ташкил этади, ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналарини уларнинг (ўрнини босувчи шахслар) ни қабул қилади.
– Педагог ходимларга янги (иннавацион) дастурлар ва педагог технологияларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;
– Ўқув машғулотлари ва таълими фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўқ бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи ўрнига дарсларни қайд қилиш журналини юритади.
– Белгиланган ҳисобот ҳужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар тамонидан синф журналлари ва бошқа ҳужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат килади.
– Педагог кадрларни саралаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини касбий махоратини ошириш ишларини ташкил этади; услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ва бошқа ходимларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик куриш ва уни ўтказишда иштирок этади; педагоглар ва ўқув –тарбия ходимлар таркибининг иш тартибини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига топширади.
– Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари, устахоналар , спорт зали хамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштириш ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади.
– Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича йуриқномалар ҳамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича режалар ишлаб чиқилишини ва вақти-вақти билан камида 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилишини ташкил этади.
– Директорнинг тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда йўл харакати, хаёт хавфсизлиги асослари, кўча кўйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди, ўқувчилар билимларини текширувдан ўтказишини амалга оширади.
– Касаба уюшмаси раҳбари билан ҳамкорликда ўкув асбобларини жихозлари , кимёвий реактивлар, кўргазмали қуроллар, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси мебелидан фойдаланиш ва сақлаш хавфсизлигининг маъмурий-жамоа назоратини амалга оширади.
– Наъмунавий рўйхатларда назарда тутилмаган , шу жумладан тегишли рухсатнома-давлатномасиз устахоналарда , ўқув хоналари ва бошқа хоналарда ўрнатилган ясама кимёвий реактивлар, ўқув жихозлари ва асбобларини олиб қўйиш чораларини ўз вақтида кўради, таълим муассасаси хоналарида ходимлар ва ўқувчиларнинг соғлиги учун хавфли шароитлар юзага келганида таълим жараёнини тухтатиб туради.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида , турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамиятдаги ўрнига муносиб бўлган ахлоқий меъёрларга амал қилади.
6.8 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси диреторининг маҳсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари:
6.8.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар буйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг тавсиясига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири тамонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади.
6.8.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги ўқув тарбия жараёнини ташкил этади, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагоглари жамоасига услубий жихатдан раҳбарлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва коидаларига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради.
6.8.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади.
6.8.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосарига бевосита
– методбирлашмалари раҳбарлари ;
– ўқитувчилар;
– ўқувчилар;
– лаборатория ходимлари бўйсунади
6.8.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган) фанлар бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг махсус (ихтисослаштирилган)фанлар бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидаги махсус фанлар бўйича таълим-тарбия жараёнининг тўғри ташкил этилиши;
– Ўқув дастурининг ДТС талаблари даражасида бажарилиши;
– Ўқувчиларнинг ДТС талаблари даражасида билим олишларини назорат қилиш;
– Ўқитувчилар иш фаолияти ва ўқувчиларнинг ўзлаштириши мониторингини юритиш;
– Дарс жадвалини талаб даражасида тузилиши ва дарсларнинг дарс жадвали ва ўқув режалари асосида ўтказилишини таъминлаш;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда тарбиявий ва маданий –бўш вақт фаолияти бўйича машғулотлар жадвалларини тузади; вақтинчалик йўқ бўлган ходимларнинг ўрнига дарслар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди;
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси бўйича белгиланган хисобот хужжатлари , шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тенишли хужжатлар тузилишинин таъминлайда;
– Ўқувчилар жамоаларига маъданий ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва х.кларда ўқувчилар контенгентини сақлаш чораларини кўради, Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини ўқувчилар билан тўлдиришда иштирок этади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ва бошқа ходимларини тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.
– Синф журналларининг тўғри юритилишини таъминлаш.
– Маҳсус фанлар бўйича ўқитувчилар иш режаларининг ДТС асосида тузилишини таъминлаш
– ДТС таълабларининг бажарилиши мониторингини олиб бориш
– Маҳсус фанлар услубий-бирлашмалари ишларини назорат қилиш, ўқитувчиларга услубий ёрдамлар бериш
– Дарс сифати ва самарадорлигини таъминлашда илғор педагогик технолигияларини жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштириш;
– Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш жараёни ва уларнинг фан олимпиадаларини, турнирлар ва канференциялардаги иштироки, илмий йўналишдаги ишларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш:
– ДТС талабларини ўқувчи ва ўқитувчиларга тўла етказишини таъминлаш.
– Ёш ва кам тажрибали ўқитувчилар билан ишлаш
– Ўқитувчиларнинг ўз устларида мустақил билим олишларини назорат қилиш
– Педагоглар жамоасининг фаолияти ва кундалик истиқбол режалаштирилишини ташкил этади
– Ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларининг ўқув режаларини ва дастурларни бажариш бўйича ишларини мувофиқлаштиради.
– Зарурий ўқув услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради
– Таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг таълимий тайёргарлик натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва факультатив машғулотлар ишини мунтазам назорат қилади; Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқув машғулотларнинг бошқа турларига ташриф буюради (ўқув йили давомида камида 180 соат), уларнинг шакли ва мазмунини таҳлил қилади ва таҳлил натижаларини педагогларга маълум қилади.
6.9 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари :
6.9.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари директорининг тақдимотига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири томонидан тайинланади ва лавозимдан олинади.
6.9.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари тарбиявий ишни ташкил қилади.Тарбиявий жараён юзасидан умумий услубий раҳбарликни амалга оширади. Аниқ бир тадбирлар ўтказилганда ўқувчилар билан синфдан ва мактабдан ташқари ишлашда хавфсизлик техникаси меъёрларига ва қоидаларига риоя қилишни таъминлайди, маҳалла қўмитаси ва бошқа ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ташқари ташкилотлар билан ҳамкорликда раҳбарлик қилади
6.9.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбомари бевосита Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади.
6.9.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарига бевосита:
– синф раҳбарлари
– ўқувчилар
– сардорлар
– қўшимча таълим педагоглари бўйсунади
6.9.5 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради:
– ўқувчилар билан синфдан ташқари ва мактабдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий иш бўйича жорий ва истиқбол режалар тузишини ва унинг ўтказилишини ташкил этади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ташқари ташкилотлар : маҳалла қўмитаси ва шу каби бошқа ташкилотлар билан олиб бориладиган ишлар режаси тузилишини ташкил этади
– Тарбиячилар, синф раҳбарлари, катта сардорлар ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунувчи бошқа ходимларнинг ишини мувофиқлаштиради.
– Мунтазам равишда тарбиявий жараён сифатини, тўгараклари ишини ва мактабдан ташқари тадбирлар ўтказилишини назорат қилади ; синфдан ташқари ва Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасидан ташқари тадбирларга , тўгараклар машғулотларга (ўқув йили давомида 180 соат) қатнашади, уларнинг шакли ва мазмунига таҳлил қилади, таҳлил натижаларида педагогларни хабардор қилади;
– Тарбиявий жараённи ташкил этиш масалалари бўйича ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни ) қабул қилади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг ўқув тарбиявий иш бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда тарбиявий ва маъданий- бўш вақти фаолияти бўйича машғулотлар жадвалларини тузади; вақтинчалик йўқ бўлган ходимларнинг ўрнига дарслар ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлайди.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси бўйича белгиланган ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек бевосита ўзига бўйсунадиган ходимлар томонидан тегишли хужжатлар тузилишини таъминлайди.
Ўқувчилар жамоаларига маданий ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ёрдам беради, тўгаракларда ва ҳ.кларда ўқувчилар контингентини сақлаш чораларини кўради.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўқувчилари билан тўлдиришда иштирок этади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси педагог ва бошқа ходимларни тайёрлашда ва уларни аттестациядан ўтказишда иштирок этади.
– Синф раҳбарлари ва бевосита ушбу директор ўринбосарига бўйсунадиган ходимлар томонидан уларнинг зиммасига юкланган тарбиявий ишни ташкил этиш бўйича вазафалар бажарилишини , ўқувчиларнинг ихтиёрий жамоатчилик учун фойдали меҳнатини мухофаза қилиш меъёрлари ва қоидаларига катъий риоя қилган холда ўтказилишини таъминлайди.
– Синф рахбарлари, гурухлар тўгараклар ва спорт сексиялари раҳбарларига сафарлар, экскурсиялар ишлаб чиўиш ва жамоатчилик учун фойдали меҳнат ва х.кларни ташкил этишда, шу жумладан ўқувчилар меҳнатини мухофаза қилинишини таъминлаш, жарохатланишини ва бошқа бахтсиз ҳодисаларини олдини олиш масалаларида услубий ёрдам беради.
– Тарбиявий тадбирлар ва таълим муассасасидан ташқари ўқувчилар билан иш олиб боришда санитария-гигиена меъёрлари ва талаблари , меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади ва улар бажарилиши учун тегишли чоралар кўради.
– Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан) кўчада ,сувда ва х.кларни содир бўладиган жарохатланишини, ЙТХ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича тадбирларини ташкил этади; ота-оналарни ўқувчилар билан тарбиявий иш олиб боришга жалб этилишинини ташкил этади, мажмуавий тарбиялаш тизими яратилишига кўмаклашади
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси, турмушда жамоат жойларида педагогнинг жамотдаги ўрнига муносиб ахлоқ меъёрларига амал қилади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида вояга етмаган ёшлар билан ишлар комиссиясига раҳбарлик қилади.
6.10 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси рахбарининг хўжалик ишлар бўйича ўринбосарининг ёки хўжалик мудирининг моддий жавобгарлик бўйича вазифалари ва мажбуриятлари
6.10.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси диреторининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси диреторининг тақдимотига кўра туман ХТМФМТТЭ бўлими мудири томонидан лавозимга тайинланади ва бўшатилади
6.10.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маъмурий хўжалик ишлари ўринбосари бевисита Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорига бўйсунади
6.10.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директорининг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини амалга оширади:
– таълим муассасаси биноларнинг техник холатига , яъни сақланишага , барча моддий бойликлар (инвентарлар турли ўқув кўргазмали жихозлар) нинг сақланишига жавобгардир
– таълими муассасасидаги хўжалик ишларини назорат қилиш, ҳар ойда ҳисобхонага, ишчи ходимларини ишга келганлиги ҳакида табел топшириш.
– ҳисобхонага ой охирида кирим, чиқим қилинган моддий тавар бойликларининг (муассасага олиб келинган инвентарларни, хўжалик ва конселярия молларини кирим қилиш уларни ўз вақтида тарқатиш, рўйхатдан чиқарилган моддий бойликларни чиқим қилиш) айланма қайдномасини топшириш.
– Ҳар ўқув йили бошлангунча барча жихозларни таъмирлаш, хар бир синф хонасини, фан кабинетларини, лабораторияларини таъмирлаш, жихозлаш, янги ўқув йилига тахт қилиб рўйхат бўйича жихозлар, мебелларни синф рахбарларига, кабинет мудирларига лаборатория мудирларига белгиланган тартибда (топшириш-қабул қилиш, далолатномалари тузилган ҳолда ) топшириш ва ўқув йили якунланганда уларни бутун холатда қабул қилиб олиш.
– Коммунал хизмат кўрсатадиган хар бир ташкилот билан ажратилган лимитлар асосида белгиланган тартибда шартномалар тузиш хамда худудий ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказиш учун муассаса ҳисобчисига тақдим этиш.
– Коммунал тўловлар (газ, сув, электр ва иссиклик энергияси ) бўйича ҳисоблагични кундалик кўрсаткичларни олиб, таҳлил қилган холда бюджетдан ажратилган маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланишини ташкил этиш.
– Телефон тармоқларидан фойдаланишда алоқанинг узлуксизлигини сифатини назорат қилиш ҳамда алоқа бузилган ҳолларда ҳудудий телефон бўлинмаларига хабар бериш алоқани тиклаш чораларини кўриш
– Таълим муассасасининг санитария холатини талаблар даражасида бўлишлари фаррошлар бинони қуриқлашда қоровуллар атроф мухитни ободонлаштиришда боғбонлар ишини тўғри ташкил қилиш.
– Бир йилда бир марта муассаса ҳисобчиси билан биргаликда бойликларни турлари бўйича инвентаризация қилиш.
– Муассасада ходимлар ўртасида шанбаликларни. Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва уларда фаол қатнашиш
– Қиш мавсумида иссиқлик тизимида фойдаланишда хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тузилган шартномага асосан иссиқлик босимининг етарли даражада бўлишини , унинг давомийлигини иссиқлик етарли даражада бўлмаган кунларда хизмат кўрсатувчи ташкилотга маълум қилиш ҳамда ушбу кунларни рўйхатга олиб, муассаса ҳисобчисига иссиқлик учун тўлаб бериладиган маблағларни қайти ҳисоб китоб қилиши ҳақида огоҳлантириш.
– Куз-қиш мавсумигв муассаса биноси томонларини ойна ва ромларини иситиш тизимини канализация қувурларини таъмирлаб тайёр холатга келтириш.
– Якка тартибда иситиладиган таълим муассасаларида қаттик ёки суюқ материалларини вақтида етказиш ва сифатли сақлаш, уларни белгиланган миқдорлара сарфлаш хамда иситиш тизимини оптимал даражада ишлашини таъминлаш.
– Ёнғин хавфсизлиги асбоболарни етарли дражада бўлишини назорат қилиш.
6.10.4 таълим муассаса раҳбарининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг зимасига кассирлик вазифаси юклатилган холатда:
– таълим муассасаси кассири нақд пулларни давлат банкида қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб хужжатлари шакллари билан расмийлаштирилади.
– Касса операциялари ҳисобини Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича махсус касса дафтарида юритади хамда касса дафтарини ўчиришлар ва тузатишлар қилишга йўл қўймасдан олиб боради.
– Таълим муассасаси ходимларига иш ҳаққи ва унга тенглаштирилган тўловлар (яъни хизмат сафари, харажатлари, касаллик варақалари, суюнчи пуллари, қарилик нафақалари, икки ёшгача боласига қараётган оналарга тўланаётган нафақалар) бўйича банкдан нақд пулга буюртма беради ва нақд пул олади ҳамда ходимларга ўз вақтида берилишини таъминлайди. Кундалик тарқатилган нақд пуллар ҳақида таълим муассасаси раҳбарига ҳисобот бериб боради. Кассага доир барча молиявий ҳужжатлар ва касса китобини юритади.
– Кассага пул маблағларнинг сақланиши ва тарқатилмаган пул маблағларини банк муассасасига қайтиб топширишга жавобгар хисобланади.
6.11 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида бухгалтер моддий жавобгар шахс лавозимлари киритилади.
– Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси бухгалтери ўз вазифаларини унинг ваколати ва доираси белгиланган умумтаълим муассасалари бухгалтери ҳақидаги тегишли низом талаблари асосида амалга оширилади
VII. ОТА-ОНАЛАР ЁКИ УЛАРНИНГ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТ ВА МАЪСУЛИЯТЛАРИ
7. 1 ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар:
– ўзларининг балоғатга етмаган болалари учун таълим шаклларини умумий таълим муассасаси тури ва ўқиш турини танлаш .
– таълим муассасаси маъмуриятидан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси устави асосида шарт шароитлар яратилишини, болага ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш.
– таълим муассаса фаолиятини бошкаришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар
7.2 ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг:
– болаларнинг жисмоний ва руҳий жихатдан соғлом бўлиши тўғрисида ғамхўрлик қилишлари
– болаларнинг қадр- қимматини ҳурмат қилишлари, болада меҳнатсеварлик, яхшилик, мурувват туйғуларини, давлат тили ва она тилига, маданий қадриятларга нисбатан фазилатларини тарбиялашлари;
– болаларни Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқитиш учун ёки белгиланган талаблар хохишида (шартнома асосида ) пуллик таълим олишлари учун зарур шарт- шароитларни яратишлари шарт
7.3 ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ўқувчиларни манфаатларига таалуқли масалалар мухокама қилинаётганда, ушбу мухокамада қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар
7.4 ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчи шахслар фарзандларининг Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ДТС талаблари доирасида таълим тарбия олишлари учун амалдаги қонунларга биноан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси билан баробар маъсулдирлар
VIII . ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ МОЛ МУЛКИ ВА МОЛИЯ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
8.1 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
8.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қушимча бюджетдан ташкари маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш пасайишига олиб келмайди
8.3 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимларининг штатдаги сони умумтаълим муассасаларнинг наъмунавий штатларига мувофиқ булгиланади
8.4 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларига мувофиқ доирада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
8.5 рухсат берилган фаолиятдан олинган даромад хисобига сотиб олинган мол мулк Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг балансида хисобга олинган мол мулк таркибига киритилади
8.6 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг молиявий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857 –сонли “Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони 2007 йил 29 мартдаги ПҚ 609-сонли “Умумтаълим Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг наъмунавий штатларини тартибга солиш чора тадбирлари туғрисида”ги қарори ҳамда вазирлар маҳкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли “Халқ таълими муассасаларнинг молиявий-иқтисодий таъминотини такомиллаштириш чора тадбирларини амалга ошириш туғрисида”ги қарори ва улар асосидаги Халқ Таълими Вазирлигининг буйруқ ва қарорлари асосида ташкил этилади
8.7 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини молиявий таъминлаш белгиланган тартибда бюджетдан ажратилган маблағлар Ўзбукистон Республикаси қонун хужжатлари ва мазкур устав асосида тузилган шартномаларнинг бажарилишидан , шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади
8.8 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини самарали фаолият кўрсатиши учун зарур сарф ҳаражатлар давлат томонидан белгиланган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади ва маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
8.9 малака тоифалари “аттестация хақидаги низом”га мувофиқ Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнида берилади.
8.10 Педагог кадрларга касб махорати ва мактабдан ташкари фаолиятлари учун устамалар моддий рағбатлантириш мукофот ва моддий ёрдам Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил декбрдаги 275 сонли қарори асосида амалга оширилади
8.11 куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиларга танлов бўйича ёки факултатив машғулотлар учун ўқувчилар сонидан қатъий назар фақат алохида синф ёки гуруҳ ўқувчилари учун ўтилган соатлар миқдорига қараб иш ҳақи тўлаш амалга оширилади
8.12 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатишга рухсат этилади:
8.13 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини моддий-техника негизи таркибига ер, бинолар, спорт иншоотлари камуникациялар, техник воситалар , асбоб ускуналар мебеллар ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш учун фойдаланадиган бошқа мулклар киради.
8.14 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси биноси техника хавфсизлик ва санитария гигиена меъёрларига мувофиқ жихозланади ва файдаланилади
8.15 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасини моддий техника негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш маҳаллий бюджет хисобидан шунингдек молиявий таъминлашнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан амалга оширади
8.16 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг бухгалтерия ҳисоби , бошқа ҳисоб китоб ишлари Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси директори моддий жавобгар шахс ва бухгалтерлар томонидан амалга оширилади яъни вазирлар маҳкамасининг 2007 йил 30 мартдаги 63-сонли қарори асосида олиб борилади.
VIII. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
9.1 амалдаги қонунчиликка асосан Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси халқаро фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга
9.2 Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси қонун хужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси хорижий мамлакат ўқув масалалари билан ўқиш, дам олиш, олимпиадалари , кўрик танловлари ўтказиш юзасидан тажриба алмашиш имкониятлари доирасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиши мумкин.
Гурлан туман 43-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати устави ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг
5 июн 2014 йил 9-сонли умумий йиғилиш баённомасида қабул қилинди
Гурлан тумани 43-сон айрим фанлар чуқур
ўрганиладиган ва чет тилларни чуқур
ўқитишга ихтисослаштирилган
мактаб-интернати директори: У Тажимуратов
1.1. Xorazm viloyati Bog’ot tumanidagi 44-umumiy o’rta ta’lim maktabi O’zbekiston Respublikasi xalq ta’limi tizimidagi asosiy ta’lim-tarbiya muassasasi bo’lib, o’z faoliyati mobaynida O’zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi, «Ta’lim to’grisida»gi Qonuni, «Kadrlar tayyorlash milliy dasturi», O’zbekiston Respublikasi Prezidentining ta’lim sohasiga oid farmonlari, qarorlari, jumladan, 2007 -yil 26- fevraldagi PF-3857-sonli «Xalq ta’limi muassasalarini moliyalashtirish mexanizmini takomillashtirish to’g’risida»gi Farmoni, 2007- yil 29- martdagi PK-609-sonli «Umumta’lim maktablarining namunaviy shtatlarini tartibga solish chora-tadbirlari to’g’risida»gi qarori, O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1998- yil 5 -yanvardagi «Uzluksiz ta’lim tizimi uchun davlat ta’lim standartlarini ishlab chiqish va joriy etish to’g’risida»gi 5-sonli, 1998- yil 13 -maydagi «O’zbekiston Respublikasida umumiy o’rta ta’limni tashkil etish to’g’risida»gi 203-sonli hamda 2004- yil 9- iyuldagi «2004-2009- yillarda maktab ta’limini rivojlantirish Davlat umummilliy dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari to’g’risida»gi 321-sonli, 2005- yil 21- dekabrdagi «Xalq ta’limi xodimlari mehnatiga haq to’lashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash to’g’risida»gi 275-sonli, 2007 -yil 30- martdagi «Xalq ta’limi muassasalarining moliyaviy-iqtisodiy ta’minotini takomillashtirish chora-tadbirlarini amalga oshirish to’g’risida»gi 63-sonli qarorlari asosida tashkil qilingan bo’lib, o’z faoliyatida yuqoridagi hujjatlarga, hukumatning, xalq ta’limi vazirligining ta’lim-tarbiyaga oid qaror, farmoyish, buyruq va ko’rsatmalariga va mazkur Ustavga amal qiladi.
1.2. Maktab ta’lim tizimining asosiy bo’g’ini bo’lib, o’quvchi-yoshlarga 1-9- sinf hajmida davlat ta’lim standartlari asosida fan asoslaridan umumiy o’rta ma’lumot beruvchi kunduzgi majburiy ta’lim muassasasidir.
1.3. Maktab xalq ta’limi tizimidagi mustaqil yuridik shaxs hisoblanadi va davlat gerbi tasviri tushirilgan muhri, shtampiga, g’aznachilik bo’limlari va banklarda hisob raqamiga va boshqa belgilarga ega bo’ladi.
1.4. Maktabning moddiy-texnika tizimini mustahkamlash maqsadida byudjetdan tashqari tushumlar uchun bank bo’limlarida maxsus hisob raqamiga ega bo’ladi.
1.5. Maktab umumiy o’rta ta’lim muassasasini attestatsiya va akkreditatsiya qilish natijasiga ko’ra Davlat test markazi huzuridagi kadrlar tayyorlash sifatini nazorat qilish va attestatsiya boshqarmasi o’tkazgan attestatsiya natijalariga ko’ra xalq ta’limi tizimining boshqaruv idorasining roziligi bilan mahalliy hokimiyat qaroriga asosan tugatilishi yoki ta’limning bir turdan boshqa turiga o’zgartirilishi mumkin.

Download 295 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish