125.Yer kurrasida quruqlik va suvning taqsimlanishi.
Yer sharida quruqlik va suvning taqsimlanishi
Yer sirtining okeanlar va dengizlar suvlari bilan qoplangan yuzasi
umumiy nom bilan Dunyo okeani deb ataladi. U planetamizning suv
qobig‘i-gidrosferaning asosiy qismidir. Gidrosfera Dunyo okeanidan
tashqari quruqlikdagi suvlar-daryolar, ко‘liar va muzliklardan, atmosferadagi suv bug‘laridan, tuproqdagi namlikdan, yer osti suvlaridan tashkil topgan.
Yer kurrasi umumiy maydoni (510 mln.km2)ning 361 mln.km2
yoki 71 foizini Dunyo okeani egallagan. Quruqliklar yuzasi esa 149
mln.km2 yoki uning 29 foizini tashkil etadi. Quruqlikdagi barcha ichki suv havzalarining yig‘indi maydoni uning umumiy maydonining 3
foizidan kamrog‘ini, muzliklar esa taxminan 10 foizini tashkil etadi.
126.Tabiatda suvning aylanishi.
Қуёш нурлари таъсирида Дунё океани, дарёлар, кўллар, ботқоқликлар, музликлар юзасидан, ўсимликлардан ва Ер сиртининг бошқа қисмларидан ҳар йили 577 минг км3 (1130 мм) сув буғланади. Сув буғлари гравитация кучлари таъсирида юқорига кўтарилади ва конденсация жараёнида тўйиниб, оғирлик кучлари туфайли ёғин сифатида яна Ер сиртига тушади.
Атмосферадаги намликнинг асосий манбаи - океанлар ва
денгизлар юзасидан буғланишдир. У Ер юзасидан бўладиган умумий буғланишнинг 86,5 фоизини ташкил этади. Шу миқдорнинг кўп қисми бевосита яна океанлар ва денгизларга атмосфера ёғини кўринишида қайтиб тушади. Бу кичик сув айланиши деб аталади.
Намликнинг қолган қисми материклар томон ҳаракатланади ва улар Ер юзаси билан мураккаб алоқада бўлади (1-расм).
Сувнинг катта айланиши материклардаги ва океанлардаги сувнинг барча турдаги айланишини ўз ичига олади. Қуруқликдан дарё оқими кўринишида океанларга ёки улар билан туташ бўлган денгизларга қайтиб тушган сув катта сув айланиши жараёнини тугаллайди. Шундай қилиб, Дунё океани, атмосферадаги намлик ва қуруқлик сувлари ягона тизим сифатида ўзаро боғлангандир.
Ер сиртининг қуруқлик қисмида ҳосил бўлган дарё сувларининг бир қисми океанлар ва денгизларга қуйилса, бир қисми материклар ичида қолади. Қуруқлик юзасининг катта қисми (78 фоизи) Дунё океанига томон қия бўлиб, у ерда ҳосил бўлган дарё оқими океанларга келиб тушади. Қуруқликнинг бу қисми океанга туташ ёки чекка оқимли ҳудудлар деб аталади. Дарёлари суви океанга келиб тушмайдиган ҳудудлар ички оқимли ҳудудлар ёки берк (океанга нисбатан) ҳудудлар деб номланади.
Ер куррасида чекка оқимли ҳудудлар 117 млн.км2 ни, ички оқимли ҳудудлар эса 32 млн.км2 ни ташкил этади. Энг катта ички оқимли ҳудудларга ОролКаспий ҳавзаси, Африкадаги Чад кўли ҳавзаси, Саҳрои Кабир, Арабистон ва Марказий Австралия чўллари мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |