Umumiy gidrologiya fanidan yakuniy nazorat savollari


Daryolarning to’yinish manbalari hissasini miqdoriy baholash



Download 5,54 Mb.
bet51/57
Sana24.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#223358
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
Gidrologiya dan Shpagalka yangisi (2) (2)

114.Daryolarning to’yinish manbalari hissasini miqdoriy baholash.
Daryolarning to'yining manbalari.
Дарёларнинг тўйиниш манбалари
Дарёларнинг тўйиниш манбалари
Дарёлар тўйинишининг асосий манбаи атмосфера ёғинларидир, ёмғир кўринишида тушган ёғинлар ер юзасида оқим ҳосил қилади ва дарёлар тўйинишининг бевосита манбаи бўлади.
Агар ёғин қор кўринишида ёғса, у ер сиртида йиғилиб, ҳаво ҳарорати кўтарилгач эрийди. Қорнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар ҳам дарёлар тўйинишида қатнашади.
Ер юзасининг баланд тоғли қисмига ёққан қорлар бир ёз мавсумида эриб улгурмайди, натижада у ердаги қор заҳирасини бойитиб, доимий қорликлар ва музликларни тўйинтиради. Ана шу баланд тоғлардаги асрий қорликлар ва музликлар суви дарёлар тўйинишининг яна бир манбаи ҳисобланади.
¨мғир сувлари ҳамда қор ва музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувларнинг бир қисми ер остига сизилиб, грунт ва ер ости сувларига қўшилади. Ер ости ва грунт сувлари ҳам дарё ўзанига секин асталик билан қўшилади, натижада дарёларда доимий сув бўлиши таъминланади.
Шундай қилиб, дарёлар тўйинишининг тўрт манбаи мавжуддир:
- ёмғир сувлари;
- мавсумий қор қопламининг эришидан ҳосил бўлган сувлар;
- музликларнинг эришидан ҳосил бўлган сувлар;
- ер ости сувлари.
Юқорида айтилган манбалардан ҳосил бўлиб, дарёларга қўшиладиган сув миқдори турли ҳудудларда турлича қийматларга эга бўлади. Бу миқдор дарё ҳавзасининг иқлим шароитига боғлиқ ҳолда йил фасллари бўйича ўзгариб туради.
Дарёларнинг тўйиниш манбалари бўйича таснифи
Дарёларнинг тўйинишида иштирок этувчи манбалардан ҳар бирининг йиллик оқимга қўшган ҳиссасини миқдорий баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Бу соҳадаги дастлабки ишлар ўтган асрнинг 40-йилларида М.И.Львович томонидан амалга оширилган. Натижада у дарёларнинг тўйиниш манбалари бўйича таснифини ишлаб чиқди. Ушбу тасниф бўйича Ер юзасидаги дарёлар 38 турга бўлинади. Шундан 20 таси Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида учрайди.

Ҳар бир тўйиниш манбаи-қор қоплами, ёмғир сувлари ва грунт сувларини миқдорий баҳолашда М.И.Львович қуйидаги оралиқларни қабул қилди: 80 фоиздан кўп, 50-80 ва 50 фоиздан кам.

Тўйинишида музликларнинг эришидан ҳосил бўладиган сувлар иштирок этадиган дарёларда жуда кам ҳоллардагина музликларнинг салмоғи 50 фоиздан кўп бўлади. Шу сабабли, мазкур тўйиниш манбаининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб, улар учун алоҳида чегара берилган: 50 фоиздан кўп, 50-25 ва 25 фоиздан кам.

Агар йиллик оқимнинг 80 фоизидан кўпроғи учта тўйиниш манбаидан бири, масалан, қор ҳисобига тўғри келса, бу дарё Львович таснифи бўйича тоза ҳолда қор сувлари ҳисобига тўйинувчи дарёлар турига киради.

Агар тўйиниш манбаларидан бири, масалан, қор сувларининг йиллик оқимдаги салмоғи 50-80 фоиз атрофида бўлса, унда дарё асосан қор сувларидан тўйинувчи дарёлар турига киритилган. Ниҳоят, дарё оқимида учта тўйиниш манбаларидан ҳар бирининг салмоғи 50 фоиздан кам бўлса, бу дарё аралаш манбалар ҳисобига тўйинувчи турга киритилган.


Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish