Umumiy gidrologiya fanidan yakuniy nazorat savollari


Daryo sistemasining shakl va o’lcham ko’rsatkichlari



Download 5,54 Mb.
bet49/57
Sana24.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#223358
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
Gidrologiya dan Shpagalka yangisi (2) (2)

111.Daryo sistemasining shakl va o’lcham ko’rsatkichlari.
Дарё водийси ва унинг элементлари. Дарё водийси сув оқимининг ер сиртида бажарган иши натижасида вужудга келади. У дарёнинг бошланишидан қуйи қисми томон кетган ясси ёнбағирлари ва нишаблиги билан характерланади. Ҳар қандай дарё водийсида қуйидаги элементлар мавжуд бўлади(21-расм):
-дарё ўзани-водийнинг оқар сув эгаллаган қисми;
-қайир-дарёда тошқин ёки тўлинсув бўлганда водийнинг сув босадиган қисми;
-водий туби-дарё ўзани ва қайир биргаликда водий туби деб аталади;
-тальвег-дарё узунлиги бўйича ўзандаги энг чуқур нуқталарни туташтирадиган эгри чизиқ;

-террасалар-ёнбағирлардаги горизонтал ёки бир оз қияликка эга бўлган майдончалар;

-ёнбағирлар-водий тубини икки ёндан чегаралаб турувчи ва дарёга қараб қия жойлашган майдонлар;

-водий қоши-водий узунлиги бўйича ёнбағирларнинг энг юқори нуқталарини туташтирувчи чизиқ.

Дарё водийсининг тузилиши, шакли ва ўлчамлари дарёнинг сув режимига катта таъсир кўрсатади.

Дарё ўзани ва унинг кўндаланг қирқими. Дарё ўзанининг шакли водийнинг тузилиши, дарёнинг сувлилик даражаси, ўзанни ташкил этган жинсларнинг геологик турига боғлиқ ҳолда дарё узунлиги бўйича ўзгарувчан бўлади. Дарё ўзанининг шакли планда изобаталар билан ифодаланади. Изобаталар-дарё ўзанида бир хил чуқурликдаги нуқталарни туташтирувчи чизиқлардир.

Гидрологияда дарё ўзанининг кўндаланг қирқими муҳим аҳамиятга эгадир (21-расм). Дарёнинг оқим йўналишига перпендикуляр қирқим ўзаннинг кўндаланг қирқими дейилади. Кўндаланг қирқимнинг сув оқаётган қисми эса жонли кесма майдони деб номланади. Баъзан кўндаланг қирқимда сув оқмайдиган жой учрайди. Улар ҳаракатсиз-ўлик майдон дейилади.
Қуйида кўндаланг қирқимнинг асосий гидравлик элементлари устида қисқача тўхталамиз.

Кўндаланг қирқим юзаси () дарёда бажарилган чуқурлик ўлчаш ишлари натижасида олинган маълумотлардан фойдаланиб, қуйидаги ифода ёрдамида (м2 да) аниқланади:


Ифодада -ўлчанган чуқурликлар; -чуқурлик ўлчанган нуқталар орасидаги масофалар (кенгликлар).

Кўндаланг қирқимнинг намланган периметри (P) ўзан туби чизиғининг узунлигидан иборатдир.

Кўндаланг қирқимнинг гидравлик радиуси (R) қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаб топилади:


Кўндаланг қирқимнинг сув юзаси бўйича кенглиги, аниқроғи дарёнинг кенглиги (B) бевосита ўлчаб аниқланади.

Кўндаланг қирқимда энг катта ва ўртача чуқурликлар фарқланади. Энг катта чуқурлик () ўлчаш натижалари таҳлилига асосан аниқланади. Кўндаланг қирқимнинг ўртача чуқурлиги эса () қуйидаги ифода ёрдамида ҳисоблаб топилади:


Дарё ўзани кўндаланг қирқимининг барча гидравлик катталиклари дарёда сувнинг оз ёки кўплигига боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.
Дарёларнинг бўйлама қирқимлари. Маълумки, дарёда сувнинг ҳаракати-оқиши баландликлар фарқи туфайли юзага келади. Дарё узунлиги бўйича баландликнинг ўзгаришини бўйлама қирқимларда тасвирлаш мумкин. Дарёларнинг бўйлама қирқимлари сув юзаси ёки ўзан туби бўйича олинган баландлик маълумотлари асосида чизилади. Бўйлама қирқимлар жойнинг геологик тузилишига, рельефига боғлиқ ҳолда турли дарёларда турлича шаклларга эга бўлади. Уларни умумлаштириб, қуйидаги турларга ажратиш мумкин
Ботиқ бўйлама қирқим-тоғлардан текисликка оқиб тушадиган дарёларда кузатилади. Дарёнинг тоғли қисмида нишаблик катта бўлиб, текисликка чиққач нишаблик камаяди. Амударё ёки Сирдарёнинг бўйлама қирқими бу турга ёрқин мисол бўлади.

Тўғри чизиқли бўйлама қирқим-текислик дарёларида кузатилади. Бу турга мисол сифатида Волга дарёсининг бўйлама қирқимини кўрсатиш мумкин.

Қабариқ бўйлама қирқим-тоғ платоларидан бошланадиган кичик дарёларга хосдир.

Поғонали ёки зинасимон бўйлама қирқим-асосан тоғ дарёлари учун характерлидир. Лекин, бундай шаклдаги бўйлама қирқимлар текислик дарёларининг баъзи қисмларида ҳам учрайди.

Дарёнинг бўйлама қирқими унда мавжуд бўлган энергия миқдорининг узунлик бўйича ўзгаришини яққол тасвирлайди


Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish