Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар” 1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар ва унинг мазмуни


-МАВЗУ: Спорт мусобақалари ўқувчиларнинг спорт байрами сифатида. Мусобақа турлари. Жисмоний тарбия ва спорт кунларини, спорт конкурсларини уюштириш ва ўтказиш



Download 0,67 Mb.
bet25/37
Sana05.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#638511
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
Bog'liq
SINFDAN TASHQARI , MA\'RUZA 15 TA MAVZU

11-МАВЗУ: Спорт мусобақалари ўқувчиларнинг спорт байрами сифатида. Мусобақа турлари. Жисмоний тарбия ва спорт кунларини, спорт конкурсларини уюштириш ва ўтказиш


Спорт мусобақалари ва уларга қўйилган педагогик талаблар
Ҳар қандай мусобақа спорт байрами ҳисобланади ва қуйидаги педагогик талабларга жавоб бериши лозим:
а) ҳар бир мусобақа ўқув-тренировка ишлари учун якун ясаши ва жисмоний тарбиядан синфдан ташқари ишлар режасига алоҳида тадбир сифатида киритилиши лозим. Режага киритилмаган мусобақаларни ўтказиш самара бермайди, чунки, уларда иштирок этиши лозим бўлган ўқувчилар мусобақага тайёргарликсиз қатнашадилар, буни салбий оқибатлари анчагина;
б) ҳар бир мусобақа белгиланган дастур асосида, олдиндан қатнашувчиларга эълон қилинган ҳолда ўтказилиши талаби;
в) мусобақалар ҳамма қатнашчилар учун ягона бўлган қоидалар асосида ўтказилиши ва унга барчани риоя қилиши мажбурийлиги;
г) мусобақалар спорт секциясининг ўқув-тренировка ишлари дастури ёки мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарси дастури асосида ўтказилиши талаби;
д) мусобақа пайтида малакали ҳакамлик, тиббий-санитария хизмати, ахборийлик, радио, акустика, видео ва расм олиш хизмати, катта мусобақаларда, ёнғин хавфсизлиги, давлат ички ишлар хизмати, тез ёрдам хизмати йўлга қўйилиши талаби;
Синфнинг ўзини ички мусобақалари, параллел синфларнинг, синфлараро деб мактабнинг чемпионлари аниқланади ва мактабнинг ички ва ташқи мусобақалари деб икки хилга ажратилади. Бундан ташқари ўқувчиларнинг сиртқи мусобақалари ҳам мавжуд.


Спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш методикаси
Мусобақаларни байрамга айлантириш, уни тайёрлаш ва ўтказиш билан боғлиқ. Уларга тайёргарлик ўтказиш, мусобақа низоми ва уни дастурини тузиш билан бирга йўлга қўйилади. Низомни структураси, мазмуни, мусобақа дастури бирор мақсадни кўзлаб мақсадли ўтказилади.
Мусобақалашувчи ўқувчилар мактабда қуйидаги ёш гуруҳларига ажратилиши лозим:
1) 9-10 ёшдагилар кичик мактаб ёшидагилар гуруҳи деб номланади;
2) болалар гуруҳи 11-12 ёшдагилар.
3) ўсмирлар гуруҳи 13-14 ёшдагилар.
4) ёшлар гуруҳи 15-16; 17-18 деб иккига ажратилади.
Мусобақалар болалар гуруҳи 1-1,5 соат, ўсмир ва ёшлар гуруҳларида 1,5-2 соатгача вақт давомида ўтказилиши улар организмнинг физиологик талабларига мос тушади. Ҳар бир мусобақа қатнашчиси мусобақа низомидан хабардор қилиниши ва улар қоидаларини билишлари шарт.
Ҳакамлик муҳим аҳамиятга эга. Ҳакамлар мусобақаларга олдиндан тайёрланади (семинар ўтказилиши шарт). Мусобақани бориши ҳақидаги маълумотлар ўша вақтни ўзидаёқ эолон қилинишини аҳамияти муҳим. Мусобақалар шахсий биринчилик ёки жамоалар ичида ғолибликни аниқлаш усулларини қўллаш билан ўтказилади. Уни уч хил усули бор. Спорт ўйинларида ғолибликни аниқлаш якка курашларникидан нисбатан фарқ қилади. Байрамларнинг мазмуни, тайёрлаш ва ўтказиш методикаси, уларнинг таълим тарбия жараёнидаги ўрнининг беқиёслиги ҳақида олдинги маърузаларда зарурий билим ва малакалар заҳирасини бердик. Спорт мусобақалари, уларга тайёргарлик, уларни ташкиллаш ва ўтказиш маълум махсус билим ва малакаларга эга бўлишни тақозо этади. Ҳар қандай спорт мусобақаси бу байрам ва ўзининг мазмуни, тайёргарлик жараёни билан ажралиб туради. Биз қуйида енгил атлетика мусобақасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Фарғона шаҳри жисмоний тарбия ўқитувчиларининг иш тажрибасини тавсия қилдик. Одатда мактаб директорлари мактаб жисмоний тарбия жамоасининг синфдан ташқари вақтда ўтказиладиган мусобақалар-нинг тақвим режасига асосида ўтказиладиган мусобақани ўтказиш муддати ва мусобақани ташкилий қўмитаси раиси ва уни таркибини тасдиқлаб ўз буйруғини тайёрлайди. Мусобақанинг ташкилий қўмитаси раҳбари эса унинг аъзоларига қуйидагиларни мажбурият тарзида юклайди ва енгил атлетика мусобақаси қуйидагича ташкилланади ва ўтказилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish