Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар” 1-мавзу: Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ташқари ишлар ва унинг мазмуни


Жисмоний тарбия ва спорт кунларини ўтказиш



Download 0,67 Mb.
bet28/37
Sana05.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#638511
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
SINFDAN TASHQARI , MA\'RUZA 15 TA MAVZU

Жисмоний тарбия ва спорт кунларини ўтказиш
Байрамларни ўтказиш учун режа асосида кузда сентябр ёки октябрь ойлари, қишда декабрь, январп, баҳорда эса апрел, май ойларининг шанба, якшанба кунларини танланиши яхши самара беради. Мазмунига туристик походлар ва слётлар, турли хил ҳаракатли ва спорт ўйинлари, туристик эстафеталар, чўмилиш, сўзиш тадбирлари киритилиши унинг қизиқарлилигини орттиради. Масалан, И-ИВ синфлар учун шаҳар истироҳат боғига пиёда бориб турли хил ҳаракатли ўйинлар «Уйсиз қуён», «Бўри чохда»; ИИИ-ИВ синф ўқувчилари учун эса “Оқ айиқлар”, “Карас ва лақа балиқлари”, “Қармоқча”, “Кун ва тун” ва бошқа ўйинлар танланиши ва ўтказилиши мақсадга мувофиқ. В-ВИ, ВИИ-ВИИИ синфлар учун ўйинлар қийинлаштирилади, юклама сезиларли даражада кўпайтирилади, туристик эстафеталар, бир-бирига қарши югуриш билан эстафеталар, қоидаси осонлаштирилган ўйинлар дастурга киритилиши мумкин. Бундай кунлар бизни иқлим шароитимизда велосипедда, пиёда юриш, югуриш машқларидан фойдаланиб, кросс, комбинациялаш-тирилган эстафета, масофани бутун синф ўқувчилари билан босиб ўтишдек машқлар билан ўтказишни соғломлаштиришда фойдаси катта. Айрим ҳолларда жисмоний тарбия ва спорт кунларига классификациялаш мусобақаларни киритилиши ҳам учраб туради. Лекин бунга йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол сифатида қараш лозим. Жисмоний тарбия ва спорт кунлари биринчи сентябрь, октябрь ойларида, иккинчи бор яна бир кун ноябрь, декабрь ойларида, учинчи марта эса бир кун январп, февралп, туртинчиси эса бир кун апрелп, май ойларидан бирида ўтказилиши собиқ иттифоқ даврининг таълим тарбия жараёни амалиётда етарли самара берган. Байрамни тайёрлаш ва ўтказиш режалари сценарийсини ёзиш семинар ва амалий машғулотларда, дарсларда ва синфдан ташқари ишлар давомида олиб борилади.
12-МАВЗУ: Умумий таълим мактабида «спорт кечаси», «спорт викторинаси», «аттракционлар», «қувноқлар ва зукколар учрашувлари»ни ўтказиш методикаси


Спорт кечаларини мазмуни, ташкиллаш ва ўтказиш
Спорт кечаларини мазмуни, ташкиллаш ва ўтказиш синфдан ташқари ишларнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланиб, унинг тарбиявий аҳамияти таълим тарбия жараёнида салмоқли ўринга эга. Мактаб ҳаётида спорт кечаси унутилмас ҳодиса. Бундай кечаларни бир йилда бир неча маротаба ташкиллаш мумкин. Масалан, уни ҳар бир ўқув чорагини якунига бағишлаб ташкиллаш мумкин. Бу тадбир жисмоний тарбия ва спортни мактабда тарғибот ва ташвиқот қилиш учун асосий воситагина эмас, ўқувчилар учун дам олишни бошқа аҳамиятли турига алмаштириб бўлмайдиган актив ва пассив дам олиш воситаси сифатида қараш мумкин. Энг муҳими бундай кечаларни ўқувчиларнинг ўзлари ўқитувчилари раҳбарлигида уюштирадилар. Аввалига ўқувчилар ўқитувчи томонидан тавсия қилинган адабиётлар билан танишиб чиқишлари шарт. Спортга оид маркалар коллекцияси бўлса улар билан таништирилади, спорт тематикасига оид откриткалар, спортга, жисмоний машқларни фойдасига оид мақоллар, моҳир спортчи ёки таниқли арбобларнинг айтганлари, янги аттракционлар, кўнгил очиш, кўнгил ҳушликлар қилиш воситаларидан фойдаланилади. Кечага ҳаваскорлар гуруҳини таклиф қилиш мумкин. Тайёргарлик давомида ўқувчилар қизиқарли нарсаларни ўрганадилар ва бу билан ўзларини дунёқарашларини кенгайтирадилар. Спорт кечасини ўтказиш учун жисмоний тарбия ўқитувчиси ўрта ва катта мактаб ёшидаги фаол ўқувчилардан бир гуруҳини жалб этади. Улар синфларнинг жисмоний тарбия ташкилотчилари, мактаб жисмоний тарбия жамоаси кенгаши аъзолари, спортчи-фаоллар бўлиши мумкин. Кечани ўтказиш учун фаолларни тайёрлашга ўқитувчи махсус адабиётларни танлайди. Масалан, кеча спорт атракционларига багишланган бўлса ёки қувноқлар ва зукколар учрашуви тайёрланаётган бўлса, мавзуга оид спорт адабиётлари, газеталари ва журналларидаги материаллардан фойдаланиш мумкинми ёки йўқлиги келишиб олинади. «Спорт кечаси»ни ўтказилишида реклама қилишнинг аҳамияти жуда катта. Олдиндан мактаб радиоузели, деворий газеталари кечага атаб эшиттиришлар газеталарни махсус сонини чиқарадилар; тайёргарликни бориши ҳақида фото, радиомонтажлар тайрлайдилар, катта ва рангбаранг қилиб эълонлар илиб қўйилишини тарғибот ва ташвиқот ишлари сифатида фойдаси катта, таклифномалар эса ҳазил мутойибалар ифодасида тайёрланиб тарқатилиши орқали ўқувчиларда, ҳазилни тушуниш, ўринли ҳазил қилиш малакалари ва кўникмаларини шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Кечада синфларнинг терма жамоалари, ўзлари келишиб тузилган кичик жамоалар тарзида иштирок этиш мумкин. Бошланишида «етакчи» кечанинг дастурини эълон қилади ва президиумда ўтирганлар билан таништиради ёки ҳакамлар таркибини эолон қилади. Ҳакамларни таркибида мактабнинг энг яхши спортчилари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, мактаб фаоллари, таклиф қилинган меҳмонлар, ота-оналардан вакиллар ҳам бўлиши мумкин.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish