2020
Умумий педагогика ва спорт педагогикаси
4-семестр; 2-мавзу
6-саҳифа
қониқиши даражасига қараб, шериклари ва мураббий билан муносабатларига
қараб яхши
кайфияти юзага келади, бу кайфият гуруҳнинг умумий эмоционал
кайфиятига яхши таъсир кўрсатади. Командадаги жонли, яхши кайфият ѐки
ҳавотирли тушкунлик, ѐки ҳотиржам ҳаѐт тарзи “таъсир кўрсатиш” механизми
бўйича спортчиларга таъсир кўрсатади. Кўп жиҳатдан уларнинг ҳолати, хулқи,
фаолияти натижаларини белгилаб беради. Команданинг эмоционал ҳаѐти
тренерга, унинг руҳлантириш, ҳимоя этиш, далда бериш,
кераклича хурсанд
бўлиш ва хафа бўлиш, рағбатлантириш, тенбеҳ бериши маҳоратига боғлиқ
бўлади.
Психологик муҳит – спорт командасининг жамоа сифатида
шаклланганлиги муҳим кўрсаткичидир. Аммо команданинг психологик
муҳитига баҳо берганда ҳаѐтнинг фақат эмоционал томонини эмас, балки унда
ҳукмрон бўлган қоидалар, қадриятларни ҳам ҳисобга олиш керак. Мисол учун,
ѐлғон йўллар билан эришилган ғалабадан хурсанд бўлиш
яхши психологик
муҳит мавжуд эканини кўрсатмайди. Шунинг учун, гуруҳли ахлоқ қоидалари ва
эмоционал ҳаѐт – жамоа психологик муҳитининг иккита узвий боғлиқ бўлган
характеристикаларидир. У қанчалик яхши бўлса, команда шунчалик интизомли,
бирлашган, фидокор, уларнинг ишга бўлган муносабати шунчалик жиддий,
улар ўртасидаги муносабатлар, дўстлик,
ижтимоий фойдали фаолиятда
иштирок этиш шунчалик ѐрқин бўлади. Команданинг гуруҳдаги маънавий
қоидалари.
Спорт жамоаларида гуруҳлар ахлоқ қоидалари, яъни спортчиларнинг
гуруҳдаги хулқини белгилайдиган ва унинг ҳамма аъзолари ѐки деярли ҳамма
аъзолари томонидан маъқулланадиган қоида, талаблар пайдо бўлади. Гуруҳлар
қоидаларининг асосий вазифалари спортчилар хулқларини бошқариб
бориш
ҳисобланади. Агарда спортчи қоидаларга мос бўлмаган ҳаракатлар қилса,
гуруҳнинг ўзи унга нисбатан тарбиявий таъсир кўрсатиш чорасини танлаши,
турли жазолар қўллаши мумкин.
Инсон билан бирга туғиладиган табиий эҳтиѐжларидан бири
ҳаракатланишга эҳтиѐж ҳисобланади. Абу Али Ибн Сино, И.Песталоцци,
К.Д.Ушинский, П.Ф.Лесгафт, Н.Г.Чернишевский ва бошқалар ўз вақтида уни
қониқтиришнинг бола соғлиғи ва ривожланиши учун катта аҳамияти ҳақида
ѐзганлар. А.П.Нечаев жисмоний тарбия психологияси бўйича ѐзган
китобида
ҳаракатга эҳтиѐжларидан бири деб атайди. Уни қониқтириш болани ҳаѐтининг
биринчи кунидан бошлаб ҳаракатланиш фаоллиги йўлини топади. Аммо ѐши
улғайган сари, ҳаѐт ва фаолияти объектив шароитлари сабабли ҳаракатга
эҳтиѐжини қониқтириш имкониятлари чекланади. Бунинг оқибатида
эҳтиѐжнинг ўзи ҳам сўниб боради. Ҳаракатланиш фаоллиги етарлича
бўлмаслиги ҳаѐт фаолияти учун зарарли оқибатларини кундалик шароитларда
ҳатто одамни ўзи ҳам сезмайди. Аммо улар махсус тажрибалар шароитларида
яққол кузатилади. Бундай тадқиқотлар Б.А.Душков, М.А.Герд, Н.Е.Панферева
ва бошқалар томонидан кўплаб ўтказилган. Уларнинг тажрибаларида синовда
иштирок этувчилар капрон сетка ичида жойлашиб
сув юзасида туришлари