2020
Умумий педагогика ва спорт педагогикаси
4-семестр; 2-мавзу
2-саҳифа
Спорт командаси ҳар қандай кичик уюшган гуруҳ сифатида – бу унинг
аъзолари ташқи бирлашишлари эмас, балки ягона ижтимоий организмдир. Унда
турли хилдаги ижтимоий-психологик ҳодисалар юзага келади, уларга
фақатгина команда сабаб бўлиши мумкин. Командани ташкил этувчи
спортчилар доим унинг бошқа аъзоларининг таъсирларини хис этадилар ва
шунинг учун гуруҳда ўзларини бошқача тутадилар. Спорт командаси
спортчиларнинг интеллектуал, эмоционал ва иродавий фаолликларига,
уларнинг қарашларига, ишончларига, хулқларига таъсир кўрсатади.
Спорт командасининг ривожланиши. Спорт командасининг ҳаѐти асосий
қонуни унинг динамикаси ҳисобланади. Ҳар қандай спорт командаси ѐшига ва
биографиясига эга. Команда ташкил топадиган кун ва у тарқалиб кетадиган кун
бўлади.
Спорт командасининг ривожланиши яққол ифодаланган хусусияти –
уларнинг тартиблари мунтазам янгиланиб бориши ҳисобланади. Бу баъзан
командада кучлар динамик тенглигини кескин оғирлаштириши мумкин (янги
келганларнинг командада ўз ўринларига эга бўлишлари унчалик осон эмас).
Кучларни тенглигини сақлаб қолишда, кўпроқ уни тиклашда янгиларга спорт
тажрибасини, анъаналарини, муносабатлар усулларини, маънавий қоидаларини
етказишни таъминловчи команданинг доимий қисми асосий ролни ўйнайди.
Спорт командасининг ривожланиши турли хилдаги йўналтирилган ташкилий ва
идеологик тақи таъсирлар ва спортчилар фаолияти ҳамда муносабатларида
юзага келадиган ички жараѐнлар билан объектив мавжуд жамият қонунлари
бўйича боради. Ижтимоий ривожланиши даражаси бўйича спорт командалари
бошқа кичик гуруҳлар каби бир хилда эмас. Ҳамкорликдаги фаолияти, унинг
ғоявий йўналганлиги, мақсадлари, принциплари, аҳамияти, гуруҳнинг ички
бардамлигига қараб ижтимоий психологияда қуйидаги гуруҳларни ажратиш
қабул қилинган: ассоциация, кооперация, жамоа ва корпорация. Бу ажратишлар
спорт команлари учун ҳам мос келади.
Команда-корпорация фаолияти йўналиши ва мазмуни бўйича ҳатто унинг
аъзолари ўртасидаги ички бардамликка қарамай асоционалдир. Ассоциация
кооперация ва жамоа командалари учун гуруҳнинг ички бирлиги турли
даражада бўлиши билан фаолияти ижтимоий қимматли мазмуни хосдир.
Команда-ассоциация даражасида ҳамкорликда ҳаракат қилиш талаблари хали
йўқ: гуруҳнинг фаолияти амалга оширилса ҳам, унинг аъзолари бирбирларини
яхши билмайдилар, ўзаро ѐрдамлар кам учрайди ва тасодифийдир. Команда-
кооперацияда ҳаракатлари бирлиги ва уна интилиш, ҳамкорлик, ўзар бир-
бирини тушиниш ва ўзаро ѐрдам анча яққол ифодага эга.
Жамоа спорт командасининг ривожланиши олий даражаси сифатида.
Спорт командасига жамоа сифатида бир қатор хусусиятлар хосдир. Спорт
командасининг
жамоа
сифатида
фарқ
қилинадиган
хусусиятлари
қуйидагилардан иборат: бутун команда учун ягона ижтимоий аҳамиятли
мақсадлар, юксак маънавий, мақсадларга мос мотивлари, унинг аъзоларининг
мана шу мақсадларга эришишга қаратилган амалий ҳамкорликдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |