Умумий педагогика ва спорт педагогикаси


Умумий педагогика ва спорт педагогикаси



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana20.07.2022
Hajmi0,68 Mb.
#825425
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-mavzu.Shaxsni tarbiyalash va shakllanishiga sport jamoasining

2020
Умумий педагогика ва спорт педагогикаси
4-семестр; 2-мавзу 
 
3-саҳифа 
ҳаракатлари.
Команданинг бирлашишига, унинг ривожланишига команданинг шай 
бўлиши, ўз кучини аямасликка йўналтириш унинг ривожланишига, 
бирлашишига ѐрдам беради.
Ўзаро боғлиқликда фаолият хос бўлган спорт турларида умумкоманда 
мақсади бирлаштирувчи аҳамияти айниқса муҳимдир.
Лекин спортнинг бошқа турларида ҳам спортчилар ҳаммаси умумий 
мақсадга эришишга интилганида команда ғалабаси мумкин бўлади. 
Спортчиларнинг ҳаракатлари индивидуал бўлишига қарамай, умумий вазият, 
кманда аъзолари кайфияти, дўстона қўллаб-қувватлаш, кучларининг бирлиги 
мақсадга эришишга ѐрдам беради. Бу шахсийкомандали мусобақаларда жуда 
осон намоѐн бўлади. Ўзининг ривожланишида жамоатчилик даражасига 
эришган команданинг ҳамма аъзолари учун мотивлари бирлиги мақсадга 
мувофиқ ҳаракатлари хосдир (ғалабани таъминлаш хисси, ўқув синфи 
олдидаги, спорт жамоаси, ўртоқлари, мамлакат олдидаги бурчини хис этиш), 
лекин у жамоанинг ижтимоий аҳамиятли мотивлари билан ҳам мос келади. 
Ривожланиши даражаси паст бўлган спорт командаларида коллизия бўлиши 
мумкин, бунда ижтимоий хусусиятга эга мақсадга интилиш ортида спортчида 
фақат ғаразли мотивацияси: ҳаммадан ажралиб туриш, мақтаниш, 
манфаатпарастлик туради. Спорт командаси раҳбарлик ва етакчилик. 
2.2. Спорт жамоасида раҳбарлик ва етакчилик ҳақида тушунча
Спорт жамоаси аъзолари фаолиятини ташкил қилишга раҳбарлик ва 
етакчилик хизмат қилади. Раҳбарлик ва етакчилик жараѐнлари, уларнинг 
нисбати, раҳбарлар ва етакчиларнинг хусусиятлари спорт командаси фаолияти 
муваффақиятлилиги ҳамда унинг жамоа сифатида шаклланганлиги даражаси 
учун жуда муҳимдир. Раҳбарлик ҳодисаси, буни ижтимоий психологияда қабул 
қилинган тушуниш бўйича командани бошқариш ташқи расмий тузилиши 
билан боғлиқдир. Команданинг расмий раҳбари мураббий, команда сардори 
ҳақибланади. Командани бошқаришда улар асосий вазифани бажарадилар. 
Етакчилик ҳодисаси команда аъзоларидан бирининг командани бошқаришга 
норасмий таъсири ички тузилиши билан боғлиқдир. Одатда етакчиларни 
белгиламайдилар, бундай вазифалар командада кўзда тутилмайди. Етакчилар 
ўз-ўзидан ишбилармонлиги ва шахсий хусусиятлари билан ажралиб чиқади. 
Спортчи-етакчиларни шартли равишда икки турга ажратадилар: ишбилармон 
(инструментал), команданинг спорт фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади, 
эмоционал, командада кайфиятни кўтарувчи, очиқ кўнгил, дам олишни ташкил 
қилувчи. Баъзи ҳолларда команда аъзоларига салбий таъсир кўрсатувчи, унинг 
фаолиятини бузувчи, баъзида ҳатторасмий раҳбарлик вазифасига давогарлик 
қилувчи негатив етакчилар пайдо бўлиши ҳам мумкин.
Раҳбарлик ва етакчилик ўртасида маълум фарқ мавжуд. Раҳбарлик 
расмий инстанция сифатида асосан команда аъзолари ўртасидаги расмий, 



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish