Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари


Бўёқ таркибларини маркалашда бош харфлар индекси ишлатилади: сув дисперсияли-ВД, органодисперсияли-ОД, сувда аралашувчан-В, порошокли (кукунли)-П



Download 201,87 Kb.
bet3/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар

Бўёқ таркибларини маркалашда бош харфлар индекси ишлатилади: сув дисперсияли-ВД, органодисперсияли-ОД, сувда аралашувчан-В, порошокли (кукунли)-П.
Муайян бўёқ таркибини тавсифлаш учун мисол келтирамиз: Эмал ХВ-16, яъни перхлорвинилли эмал (ХВ), 1-атмосфера муҳитига чидамли, регистрация рақами-6.
Бўёқ қопламаларини маркировкалашда ташқи кўриниши сифати ҳам ҳисобга олинади. ГОСТ бўйича бўёқ қопламалари дефектлари тури ва сони жихатидан ташқи кўриниши сифатига нисбатан 7 классларга бўлинади: I-ҳеч қандай дефект бўлишига рухсат этилмайди; II-VII-дефектлар узунлиги, эни, диаметри ва улар орасидаги масофаларга боғлиқ равишда сонини ҳисобга олган ҳолда (донам2) баъзи нотекисликлар рухсат этилади; III-VII классларда тўлқинсимонлик рухсат этилади; V-VII классларда оқмалар ва IV-VII классларда турли соялар бўлиши рухсат этилади.
Бўёқ таркиблари қоплама усулига нисбатан мўйқаламда суриладиган, пулверизаторда сепиладиган, қуриш шароитига кўра совуқ ва иссиқ шароитда қоплама қатлами ҳосил қиладиган турларда бўлади. Бўёқ таркиблари консистенциясига (қуюқлиги) кўра суюқ, қовушоқ, пастасимон, реологик хусусиятларга нисбатан структураланувчи тизимга таълуқлидир. Уларнинг қуюқлик даражаси сепиш усулига мутаносиб равишда тайёрланиши керак. Лок-бўёқларнинг қуюқлигини (қовушоқлигини) вискозиметрлар ёрдамида ўлчанади ва секундларда (с) ифодаланади. Уларнинг қуюқланиш даври қовушоқликнинг орта бошлаш вақти билан белгиланади. Бўёқ таркибларнинг хоссаларини аниқлаш учун металл ёки шиша юзасида юпқа қаттиқ қатлам ҳосил қилинади. Бўёқ қопламаси ҳосил бўлиши физик-кимёвий ва кимёвий жараёнлар бориши, таркибдан эритувчининг буғланиши ёки сувли дисперсияларнинг парчаланиши ва бошқа жараёнлар билан бевосита боғлиқ бўлади.
Бўёқ қопламалар қотиш жараёнининг тугалланишини қаттиқлик даражаси орқали аниқлаш мумкин. Лок-бўёқ қопламаларнинг қуриш тезлиги уларнинг сифатига боғлиқ бўлади. Улар бу жиҳатдан 5 босқичли турларга бўлинади. Зарурат бўлса, лок-бўёқ қопламаларнинг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти, эгилишдаги мустаҳкамлиги, агрессив қоришмаларга чидамлилиги каби махсус хоссалари аниқланади.
  • Бўёқ таркибларининг компонентлари

Лок-бўёқлар тайёрлашда асосий компонентлар сифатида органик ва ноорганик боғловчилар, пигментлар, кукун тўлдиргичлар, пластификаторлар, эритувчилар, сиккативлар ҳамда ёрдамчи материаллар-стабилизаторлар, диспергаторлар, суюлтиргичлар, қотирувчилар ва бошқалар ишлатилади.
  • Боғловчи моддалар

Боғловчи моддалар пигмент ва дисперс тўлдиргичларни ўзаро боғлаб юпқа бўёқ қатлами ҳосил қилувчи компонент бўлиб, асосга мустаҳкам ёпишиши талаб этилади. Боғловчилар органик ва минерал структурали боғловчи моддаларга бўлинади. Ҳосил бўлиши жиҳатидан боғловчи моддалар табиий ва синтетик турларга ажратилади. Органик боғловчи моддаларга табиий ва ярим табиий олифлар, ёғоч ва ҳайвонлардан олинган елимлар, полимерлар ва бошқалар, ноорганик боғловчиларга оҳак, цемент, суюқ шиша ва ш.к. киради. Бўёқ таркибларнинг асосий физик-механик, кимёвий ва технологик хоссалари боғловчи моддаларнинг тури ва хоссаларига бевосита боғлиқ бўлади.
Мойли бўёқ таркиблар учун боғловчиларга қурийдиган ўсимлик мойлари, минерал мойлар, синтетик полимерлар ва мой локлари киради. Мойли боғловчилардан ҳосил бўлган парда қатламлари кўпи билан 24 соатгача тўла қуриши талаб этилади. Олифлар. Олифлар табиий (натурал) боғловчи модда бўлиб, зиғир, каноп каби ўсимликлар мойларига махсус ишлов бериб олинади. Олиф атмосферадан кислородни бириктириб қуриш, яъни қотиш хусусиятига эга. Олифларнинг қотиш жараёнини тезлаштириш учун таркибига сиккативлар қўшилади.
Табиий олифлар жуда мустаҳкам, намликка ва агрессив муҳитларга чидамли қоплама пардалар ҳосил қилади. Улар металл, ёғоч, гипс ва цементли қоришмалар билан сувалган девор юзаларни бўяш учун сифатли таркиблар тайёрлашда ишлатилади. Ўсимлик мойларини тежаш мақсадида табиий олифлар асосида ярим табиий олифлар тайёрланади. Таркибида 55% ўсимлик мойи ва 45% уайт-спирт (техник керосин) бўлган “Оксол” олифи ва 70% ўсимлик мойи ва 30% уайт-спирт бўлган комбинациялашган олифлар ишлаб чиқарилади. Ярим табиий олифлар қуригач юпқароқ, кучли ялтирайдиган, мустаҳкам, аммо об-ҳаво шароитига нисбатан чидамсиз қопламалар ҳосил қилади. Улар нормал қуюқ-суюқликдаги мойли бўёқлар олишда ишлатилади. Тайёрланган бўёқ таркиблари металл, ёғоч, сувоқ юзаларни безашда қўлланилади. Сунъий (комбинациялашган) олифлар ўсимлик мойлари қўшилмасдан ёки 35% гача қўшилиб нефт ва бошқа органик хом ашёлар асосида олинади. Сунъий олифларга глифталли, пентафталли, перхлорвинилли ва бошқа олифлар киради. Глифталли олифлар зиғир мойи, фталли ангидрид ва глициринни ҳарорат билан ишлов бериш натижасида олинади. Сунъий олифлар об-ҳаво таъсирига нисбатан чидамсиз ва ранги қорамтир бўлади. Улар асосида хона ичида ишлатиладиган металл, ёғоч ва сувоқ юзаларни безашга яроқли бўёқ таркиблари тайёрлашда қўлланилади. Мойли локлар табиий ва сунъий смолаларни эритувчилар ва сиккативлар қўшилган ўсимлик мойларида эритиб олинади. Бунда эритувчилар локларга зарур бўлган консистенцияни таъминлайди. Мойли локлар атмосфера муҳити таъсирига чидамли бўлган бўёқ таркибларни тайёрлашда ишлатилади. Мойли бўёқ таркиблар олишда синтетик боғловчиларни ишлатилиши ўсимлик мойларини тежайди ва уларга янги хоссалар беради. Синтетик боғловчиларга турли полимер материаллар киради. Полимер боғловчилар асосида локлар, эмаллар, пасталар, мастикалар, сувли дисперсиялар олинади.
Сувли бўёқ таркиблар учун боғловчилар минерал, ҳайвон ва ўсимликлардан олинадиган елимлар асосида бўлади. Минерал боғловчилар сифатида портландцемент, оҳак, суюқ шиша ва бошқалар ишлатилади. Одатда оқ ва рангли цементлар ишлатилади. Оҳак ва силикат бўёқлар билан биноларнинг фасади ва ички томони бўялади.
Елимлар. Ҳайвонот дунёси чиқиндилари ва ўсимликлардан тайёрланадиган сунъий ва синтетик елимлар сувли бўёқ таркиблар олишда ишлатилади.
Ҳайвон елими суяк ва мездра (гўштпарда) елимига бўлинади. Елим плитка, доначалар ва кукун ҳолда ишлаб чиқарилади. Елим нам тортиб бузилмаслиги учун қуруқ жойда сақланади.
Казеин елими- казеин, сўндирилган оҳак ва минерал тузлар аралашмасидан иборат бўлиб, сув билан массага кўра 1:2 нисбатда аралаштирилганда бир жинсли эритма ҳосил бўлади. Казеин елими грунтлаш ва шпаклевка таркиблари тайёрлаш учун ишлатилади.
Ўсимлик елими крахмал, декстрин, ун ва ўсимлик илдизлари қуритилган қисмларини қайноқ сувда қоришма ҳолда тайёрланади. Елим бўёқ, грунт, шпаклёвка таркиблари олишда, гулқоғозларни елимлашда ишлатилади.
Синтетик елим натрийли карбоксилметилцеллюлоза (КМЦ) ва метилцеллюлоза смолаларнинг сувдаги қоришмасидан таркиб топган. Улар елимли ва минерал бўёқлар тайёрлашда, гул қоғозларни елимлашда ишлатилади.
Поливинилацетат эмулсиялари поливинилацетат полимерини сувдаги ёки сув-спиртдаги суюлтирилган елимлари бўлиб, улар асосида мастика ва шпаклевка таркиблари тайёрланади.
Мойли эмулсиялар олифдан, оҳак сутидан ва ҳайвон елими эритмаси ва бошқалар асосида махсус аппаратларда олинади. Эмулсия бевосита ишлатилишдан аввал тайёрланиши мақсадга мувофиқдир.
  • Пигментлар ва тўлдиргичлар

Пигментлар бўёқ таркибларига ранг бериш, физик-механик хоссаларини яхшилаш, атмосфера ва коррозия муҳитига бардошлилигини ошириш мақсадида қўшилади. Пигментлар сувда, мойда ва бошқа эритувчиларда эримайдиган қуруқ кукун ҳолдаги дисперс системалардир. Улар бўёқ таркибларга ранг беришдан ташқари кукун тўлдиргич вазифасини ҳам ўтайди. Пигментлар келиб чиқишига кўра минерал ва органик, олинишига нисбатан табиий ва сунъий классларга бўлинади (12.2-жадвал). Табиий минерал пигментлар табиий тоғ жинсларини, тузларни кукун ҳолатгача майдалаб, элаб олинади. Сунъий минерал пигментлар минерал хом ашёга термик ишлов бериб тайёрланади (куйдирилган охра, умбра) ёки металл оксидлари асосида олинади (рухли белила, титанли белила ва бошқ).
Белила, яъни оқ пигментлар тайёрлаш сунъий пигментлар ичида камёби ҳисобланади.

Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish