Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари



Download 201,87 Kb.
bet6/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар

Мойли бўёқлар. Мойли бўёқлар пигментларни олифларда махсус бўёқ қоргич машиналарда синчиклаб аралаштириб тайёрланади. Қориш натижасида бир хил таркибли суспензия ҳосил бўлади. Бунда деярли ҳар бир пигмент заррачаси атрофида қисман унга шимилган олиф боғловчиси асосидаги қобиқ ҳосил бўлади. Мойли бўёқлар қуюқ қорилган (пастасимон) ва суюқ қорилган таркибларга бўлинади. Қуюқ қорилган бўёқ таркиблари ишлатишдан олдин олиф ёки эмулсион суюлтиргичларда нормал консистенциягача суюлтириб олинади. Суюқ қорилган бўёқ таркибларида 40-50% гача олиф боғловчиси бўлиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқарилади. Тайёрланган бўёқлар қуйқаларсиз бир жинсли бўлиши, маълум муддат консистенцияни сақлаб туриши, ранги бўйича эталонга мос бўлиши керак. Мойли бўёқлар нурга ва атмосфера муҳитига чидамли бўлиши, текис юзали қоплама ҳосил қилиши керак.
Мойли бўёқ таркиблари ишлатилган пигментлар ва боғловчилар ҳамда қўшимчалар турига қараб ишлатилиш соҳалари белгиланади. Қўрғошинли белила ва сурик асосида металл, ёғоч ва бошқа конструкцияларни коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатиладиган бўёқ таркиблар тайёрланади. Жуда сифатли мойли бўёқлар табиий (натурал) олифлар ва табиий минерал пигментлар ёки нодир металл оксидлари асосидаги пигментларни ишлатиб олинади. Сунъий олифлар асосида олинган бўёқ таркиблар атмосфера муҳитига чидамсиз бўлгани учун асосан биноларни ички томондан безашда ишлатилади. Мойли бўёқларни одатда металл конструкцияларни коррозиядан сақлашда, ёғоч конструкцияларни, ром ва эшикларни намдан ҳимоялашда, полларни ва нам тегиши мумкин бўлган деворларнинг пастки қисмларини безашда ишлатиш тавсия этилади. Мойли бўёқлар қуриши даврида ҳажми ўзгармайди ва майда ёриқлар ҳосил бўлмайди.
Локлар ва эмалли бўёқлар. Локлар табиий ва сунъий смолаларни органик эритувчилардаги эритмасидир. Локлар юзаларга суркалганда ёки сепилганда органик эритувчилар буғланиши натижасида асосга мустаҳкам ёпишган қоплама ҳосил қилиши керак.
Лок қопламалари сифатини ошириш учун таркибига пластификатор, қотирувчи ва махсус қўшимчалар киритилади.
Қурилиш тизимида асосан мой-смолали, мойсиз синтетик, битумли (асфалтли), спиртли локлар ва нитролоклар ишлатилади.

Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish