Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари



Download 201,87 Kb.
bet7/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар

Мой-смолали локлар органик эритувчиларда эритилган ўсимлик мойлари билан модифицирланган табиий ҳамда алкид смолалардан (глифталли, пентафталли ва бошқ.) иборат қоришмадир.
Мой-смолали локлар асосан биноларнинг ичида мойли бўёқлар устидан қоплашда, ёғоч юзаларни ва конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Бундан ташқари улар ташқи металл ва ёғоч конструкцияларни қоплашда, эмалларни суюлтиришда, мастика ва шпаклевкалар тайёрлашда қўлланилади.
Мойсиз синтетик локлар асосан перхлорвинил смоласини органик эритувчиларда эритиб олинади.
Улар рангсиз, 200С ҳароратда 2 соат давомида қурийди. Мойсиз синтетик локлар мойли бўёқлар устига суртиш, қурилиш конструкцияларини атмосфера муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Карбамид-формалдегид полимери асосида олинган мойсиз синтетик локлар паркет полларни, ёғоч-толали ва ёғоч пайрахали плиталарни, дурадгорлик буюмларини қоплаш учун қўлланилади.
Битумли ёки асфалтли локлар нефт битумларини ёки асфалтни ёки уларнинг аралашмасини ўсимлик мойлари билан қориштириб органик эритувчиларда эритиб тайёрланади. Улар канализацияда ишлатиладиган чўян қувурларни, санитария-техника ускуналарининг металл қисмларини ва бошқа ер остида ишлатиладиган металл конструкцияларни қоплаш учун мўлжалланган. Тошкўмир локи тошкўмир пекининг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, чўян ва пўлат конструкцияларни коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Нитролоклар-нитроцеллюлозанинг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, пластификаторлар сифатида турли смолалар ишлатилади. Улар тез қурийди ва қотгач ялтироқ парда ҳосил қилади. Нитролоклар ёғочдан тайёрланган буюм ва қисмларни локлаш ва бўёқ устидан ялтиратиш учун ишлатилади.
Спиртли локлар ва политура табиий ва сунъий смолаларнинг спиртдаги эритмаси бўлиб, таркибига пигментлар аралаштириб турли рангларда тайёрланиши мумкин. Улар ёғоч юзаларни пардозлаш, шиша ва металл буюмларни қоплаш учун ишлатилади.
Эмалли бўёқлар пигментнинг локдаги суспензияси бўлиб, махсус аппаратларда тайёрланади. Эмалли бўёқлар қотгач муайян даражада қаттиқ, атмосфера муҳитига чидамли, 1-2 сут. давомида хона ҳароратида қуриши ва чиройли кўринишда бўлиши талаб этилади.

Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish