Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари



Download 201,87 Kb.
bet5/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар

Пигментнинг ёпувчанлиги 1м2 юзани қоплаш учун бўёқ таркибидаги пигмент (г) сарфи билан ўлчанади.
Пигментнинг ранглаш кучи оқ пигмент билан аралаштирилганда ўзининг рангли тусини бериш қобилияти билан белгиланади.
Пигментларнинг ёпувчанлиги ва ранглаш кучи уларнинг турига, табиатига ҳамда дисперслигига боғлиқ бўлади.
Пигментнинг нурга чидамлилиги ултрабинафша нурлар таъсирида узоқ муддат рангини сақлаб қолиш хусусияти билан ифодаланади. Одатда табиий минерал пигментлар нур таъсирига чидамли бўлади, органик пигментлар эса ултрабинафша нур таъсирида вақт давомида ранги ва хусусиятларини ўзгартиради.
Пигментнинг мой сиғими 100г пигментни пастасимон ҳолатга келтирувчи олиф миқдори (г) билан ўлчанади. Унинг мой сиғими дисперслигига ва кукун доначаларининг микроғоваклигига боғлиқ.
Пигментнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги сув, кислород, нордон газлар, хўлланиш ва қуришнинг алмашиши, музлаш ва эриш каби атмосферада юз берадиган табиий жараёнлар таъсирига узоқ муддат бардош бериши билан белгиланади.
Хусусий холларда пигментнинг ишқор муҳитига чидамлилиги талаб этилади, чунки баъзи пигментлар ишқор эритмалари таъсирида ранги ва хусусиятларини ўзгартиради. Бундай пигментлар асосида олинган бўёқ таркибларни цементли бетон ва қоришма юзаларни қоплашда, ишқорий агрессив муҳит мавжуд бўлган саноат корхоналарида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Деярли ҳамма табиий пигментлар ва кўпчилик сунъий пигментлар (титанли белила, хром оксиди ва бошқ) ишқорий муҳитларга чидамли бўлади. Кислота муҳитига чидамли бўлган хром оксиди, титанли белила, графит ва бошқалар ушбу муҳитларга бардошли бўлади.
Тўлдиргичлар бўёқ таркибларига пигментларни тежаш, муайян янги хусусиятлар бериш мақсадида киритилади. Маълум бир турдаги дисперс тўлдиргич бўёқ таркибининг мустаҳкамлигини, коррозия муҳитига бардошлигини, оловбардошлигини ва шу каби хусусиятларни яхшилаши мумкин. Тўлдиргичлар сифатида талк, каолин, кварц, асбест, слюда, диатомит, оҳактош, бўр кукунлари ва бошқалар ишлатилади. Бундан ташқари полиэтилен, полипропилен, поливинилхлорид каби термопластик полимерлар асосида олинган синтетик кукунлар ҳам ҳозирги вақтда ривожланган мамлакатлар бўёқ таркиблари ишлаб чиқариш тизимида кенг миқёсда қўлланилмоқда.
Пигментлар ва тўлдиргичлар бир-бирига табиати жиҳатидан мос келиши ва полиструктура ҳосил қилиши бўёқ таркибларининг хусусиятларини мукаммал бўлишини кафолатлайди.
  • Бўёқ таркибларнинг турлари


Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish