Умумий маълумотлар Бўёқ таркиблар классификацияси ва асосий хоссалари



Download 201,87 Kb.
bet1/10
Sana02.06.2023
Hajmi201,87 Kb.
#948133
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-боб. ЛОК-БЎЁҚ материаллар


лок-бЎёҚ материаллар

Лок-бўёқ материаллар бино ва иншоотлар қурилишида уларни безаш ва атмосфера, агрессив муҳитларидан ҳимоялаш мақсадида ишлатилади. Республикамиз ҳудудида жойлашган архитектура ёдгорликлари қурилган вақтда ички ва ташқи томондан лок-бўёқ таркиблар билан безак берилган. Ушбу бўёқ таркиблари асосан табиий мойлардан, пигментлар ва бўёқ хоссаларини яхшиловчи компонентлардан ташкил топган. Табиий боғловчилар зиғир, каноп, масқар ва шу каби ўсимликлар мойини қайнатиб, махсус ишлов берилиб тайёрланган ва уларни қуришини тезлатиш учун махсус эритмалардан фойдаланилган. Бўёқ таркибларига ранг берувчи пигментлар табиий тошлар, гилтупроқ, тузлар ва минералларга ишлов бериб тайёрланган ва шу сабабли улар об-ҳаво, қуёш нури таъсирига чидамли бўлган. Бўёқлар сифатини ошириш мақсадида таркибига турли органик ёғлар, сут зардоби, ўсимликлар қайнатмалари, қуритилган ҳашоратлар талқони ва бошқалар аралаштирилган. Архитектура обидалари безак қатламининг бир неча юз йиллар давомида сифатини йўқотмаслиги сабаби айнан лок-бўёқлар таркибининг табиийлигидадир.

  • Умумий маълумотлар

Самарқанд шаҳри яқинидаги Афросиёб антик шаҳри бинолари қолдиқлари деворларига чизилган расмларнинг бир неча минг йиллар давомида сақлангани юқорида айтилган фикрларни тасдиқлайди. Бутун дунёда лок-бўёқ материаллар турларини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш соҳасида илмий-амалий ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, намлик ва ҳароратнинг ўзгариши таъсирига бардошли, бино ва иншоотларнинг фасадларини безашда ишлатиладиган бўёқ таркибларини яратиш асосий муаммолардан ҳисобланади. Безак ишларини олиб боришда бўёқ таркибларининг таннархи 80% ташкил этади. Фасад бўёқларига одатда ҳавони тўла ёки қисман ўтказиш, об-ҳаво шароитига ва нурга чидамлилик талаб қилинади. Йиғма ва монолит темирбетон бинолар фасадларини безашда оқ ва рангли цементлар ва оҳактош, гранит, мармар, рангли шиша кукуни ва шу каби кукун тўлдиргичлар асосида тайёрланган бўёқ таркибларини ишлатиш самаралидир. Бўёқ таркибларининг асосга нисбатан юқори даражада ёпишиши (адгезияси) безак қатламининг узоқ муддат хизмат қилишига кафолат беради.


Download 201,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish