|
-модда. Узок муддатли контрактлар буйича даромадлар
|
bet | 184/279 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 441,08 Kb. | | #68733 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq Солик кодекси (янги тахрирда)
303-модда. Узок муддатли контрактлар буйича даромадлар
Агар тузилган контрактлар шартларида хизматларни боскичма-боскич топшириш назарда тутилмаган булса, узок технологик циклли ишлаб чикариш (бир солик давридан ортик) буйича мазкур хизматларни реализация килишдан олинган даромад хисобга олиш маълумотлари асосида даромадни бир меъёрда эътироф этиш принципи инобатга олинган холда солик туловчи томонидан таксимланади.
Узок муддатли контрактни хисобот даврининг охирига келиб хакикатда ижро этиш контрактни бажариш бошлангандан эътиборан килинган харажатларнинг солиштирма микдорини контрактни бажаришга доир харажатларнинг умумий суммасида хисоб-китоб килиш асосида аникланади.
Хисобот даврининг охиридаги даромад килинган харажатларнинг хисоб-китоб килинган солиштирма микдори ва контракт буйича даромаднинг (контракт нархлари) умумий суммасидан келиб чикиб аникланади. Мазкур контракт буйича илгари хисобга олинган даромадлар жорий хисобот даврида хизматларни реализация килишдан олинган даромадни аниклаш чогида чегириб ташланади.
304-модда. Солик солишда хисобга олинмайдиган даромадлар
Куйидагилар даромад сифатида хисобга олинмайди:
1) устав фондига (устав капиталига) кушилган хисса тарзида олинган маблаглар;
2) акцияларни (улушларни) жойлаштириш нархининг уларнинг номинал кийматидан (дастлабки микдоридан) ортикча суммаси;
3) иштирокчилар таркибидан чикиш (чикиб кетиш) чогида устав фондига (устав капиталига) кушилган хисса доирасида олинган ёки иштирокчининг улуши микдорини камайтириш, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулкини иштирокчилар уртасида таксимлаш чогида олинган маблаглар;
4) оддий ширкат шартномаси буйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган маблаглар;
5) оддий ширкат шартномаси буйича шерикнинг (иштирокчининг) шартнома шериклари (иштирокчилари) умумий мулкидаги улуши кайтарилган ёки бундай мол-мулк булинган такдирда, ушбу шерик (иштирокчи томонидан) кушилган хисса микдорида олинган маблаглар;
6) реализация килинадиган товарлар (хизматлар) учун олдиндан тулов (бунак) тарзида бошка шахслардан олинган маблаглар;
7) конун хужжатларига мувофик ушбу мажбуриятларнинг таъминоти сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблаглар, уларга булган мулк хукуки бошка шахсга утган пайтга кадар;
8) Узбекистон Республикаси Президентининг ёки Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорлари асосида, шунингдек Узбекистон Республикасининг халкаро шартномаларига мувофик текинга олинган мол-мулк ва хизматлар;
9) ушбу Кодекснинг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва максадли тушумлар;
10) сугурта шартномалари буйича сугурта товони (сугурта суммаси) тарзида олинган маблаглар;
11) воситачига ёки бошка ишончли вакилга воситачилик, топширик шартномаси ёки воситачилик хизматлари курсатишга доир бошка шартнома буйича мажбуриятларни бажариши муносабати билан, шунингдек воситачи ёки бошка ишончли вакил томонидан комитент ёхуд бошка ишонч билдирувчи учун амалга оширилган харажатларнинг урнини коплаш хисобидан келиб тушган мол-мулк (пул мукофоти бундан мустасно). Бундай харажатлар, агар тузилган шартномалар шартларида бу харажатларнинг урнини коплаш назарда тутилган булса, воситачидан ёки ишончли вакилдан чегириб ташланмайди;
12) молиявий ижара (лизинг) объектининг киймати урнини ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) туловининг кисми тарзида коплаш;
13) мол-мулк ижарасига доир шартнома буйича олинган мол-мулк, бундан молиявий ижара (лизинг) мустасно;
14) телекоммуникация тармокларидаги тезкор-кидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек улардан фойдаланиш ва уларга хизмат курсатиш буйича хизматлар;
15) инвестор ва давлат мулкини бошкариш буйича ваколатли давлат органи уртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган мол-мулк;
16) кредит ёки карз шартномалари буйича маблаглар ёки бошка мол-мулк (маблаг жалб килишни расмийлаштириш усулидан катъи назар, бошка шундай маблаглар ёки бошка мол-мулк, шу жумладан карз кимматли когозлар), шунингдек бундай жалб килинган маблагларни тулаш хисобидан маблаглар ёки бошка мол-мулк;
17) концессия битими буйича конун хужжатларига мувофик олинган мол-мулк;
18) давлат муассасалари томонидан барча даражалардаги ижро этувчи хокимият органларининг карорига кура олинган мол-мулк;
19) Узбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва давлатнинг бошка кимматли когозлари буйича олинган даромадлар, шунингдек Узбекистон Республикаси томонидан ва Узбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чикарилган халкаро облигациялар буйича даромадлар;
20) солик тугрисидаги конун хужжатларига мувофик хисобдан чикарилган пеняларнинг ва жарималарнинг суммаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.03 Чегирмалар ва зиёнлар]
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|