Узбекистон Республикасининг Солик кодекси
(янги тахрири)
УМУМИЙ КИСМ
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқлар ва йиғимлар / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
I БУЛИМ.
УМУМИЙ КОИДАЛАР
1-боб. Асосий коидалар
1-модда. Узбекистон Республикасининг Солик кодекси билан тартибга солинадиган муносабатлар
Ушбу Кодекс соликлар ва йигимларни белгилаш, жорий этиш ва бекор килишга, хисоблаб чикариш хамда тулашга доир муносабатларни, шунингдек солик мажбуриятларини бажариш билан боглик муносабатларни тартибга солади.
2-модда. Солик тугрисидаги конун хужжатлари
Солик тугрисидаги конун хужжатлари ушбу Кодексдан ва кабул килиниши ушбу Кодексда тугридан-тугри назарда тутилган бошка норматив-хукукий хужжатлардан иборат.
Агар Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасида Узбекистон Республикасининг солик тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилганидан бошкача коидалар белгиланган булса, халкаро шартнома коидалари кулланилади.
3-модда. Норматив-хукукий хужжатларни ёки уларнинг кисмларини ушбу Кодекснинг коидаларига мувофик эмас деб топиш
Норматив-хукукий хужжат ёки унинг бир кисми, агар мазкур хужжатга нисбатан куйидаги шартлардан хеч булмаганда биттаси бажарилса, ушбу Кодекснинг коидаларига мувофик эмас деб топилади:
1) ушбу Кодексга мувофик бундай хужжатларни кабул килиш хукукига эга булмаган орган томонидан кабул килинган булса ёхуд норматив-хукукий хужжатларни кабул килишнинг белгиланган тартиби бузилган холда кабул килинган булса;
2) солик муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда назарда тутилган хукукларини бекор килса ёки чекласа;
3) солик муносабатлари субъектлари харакатларининг ушбу Кодексда белгиланган асосларини, шартларини, кетма-кетлигини ёки тартибини узгартирса;
4) ушбу Кодексда такикланган харакатларга рухсат берса ёки йул куйса;
5) ушбу Кодекснинг нормаларига ёки коидаларининг мазмунига бошкача тарзда зид булса.
Ушбу Кодексга мувофик булмаган норматив-хукукий хужжатни кабул килган орган ёки унинг юкори турувчи органлари бу хужжатни бекор килишга ёки унга зарур узгартишлар киритишга хакли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофик булмаган норматив-хукукий хужжатни бекор килишни ёки унга зарур узгартишлар киритишни рад этган такдирда, у суд томонидан хакикий эмас деб топилиши мумкин.
Норматив-хукукий хужжат ёки унинг кисми улар кабул килинган санадан эътиборан ушбу Кодексга мувофик эмас деб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |