Солик солиш максадлари учун хар бир кичик гурух буйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини куллаш оркали, бирок ушбу Кодексда белгиланган чекланган нормадан куп булмаган тарзда хисобланади.
Солик солиш максадларида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастрок нормалар буйича хисоблашга, агар бу солик солиш максадларида хисоб сиёсатида мустахкамлаб куйилган булса, йул куйилади.
Солик базасига, ушбу моддада назарда тутилган нормаларга зид равишда, тулик хисобланмаган амортизация суммаси микдорида тузатишлар киритиш амалга оширилмайди.
Фойдаланишда булган асосий воситаларни сотиб оладиган солик туловчи ушбу объектлар буйича амортизация нормасини, мазкур объектдан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини хисобга олган холда, белгилашга хаклидир.
Агар асосий воситадан хакикатда фойдаланиш муддати аввалги мулкдорларда асосий воситаларнинг ушбу моддада таснифланиши асосида белгиланадиган фойдали тарзда фойдаланиш муддатига тенг ёки ундан ортик булса, солик туловчи техника хавфсизлиги талабларини ва бошка омилларни хисобга олган холда бу асосий воситадан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини мустакил равишда, лекин уч йилдан кам булмаган муддатга белгилашга хакли.
Илгари фойдаланишда булган асосий воситалардан фойдаланиш муддатини аниклаш имконияти булмаган такдирда, амортизацияни хисоблаш ушбу модданинг олтинчи кисмида курсатилган тартибда амалга оширилади.
Амортизация килинадиган мол-мулк текин олинган такдирда, унинг ушбу Кодекснинг 299-моддасига мувофик текин олинган мол-мулк тарзида жами даромадга киритилган киймати амортизация килинадиган мол-мулкнинг дастлабки киймати булади ва бунда Узбекистон Республикасининг бухгалтерия хисоби тугрисидаги конун хужжатлари талабларига мувофик дастлабки тарзда эътироф этиш чогида шундай активларнинг кийматини купайтирувчи хакикий чикимлар инобатга олинади.
Солик солиш максадларида амортизация килинадиган мол-мулкнинг кийматига ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандида назарда тутилган харажатлар киритилмайди.
307-модда. Номоддий активларни амортизация килиш харажатлари Номоддий активларнинг киймати номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланиш муддати мобайнидаги амортизация ажратмалари оркали харажатлар жумласига киритилади.
Номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниклаш патентнинг, гувохноманинг амал килиш муддатидан ва (ёки) интеллектуал мулк объектидан Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик ёки кулланилиши мумкин булган чет давлат конун хужжатларига мувофик фойдаланиш муддатларига доир бошка чекловлардан келиб чиккан холда ёхуд номоддий активлардан фойдали тарзда фойдаланишнинг тегишли шартномаларда шартлашилган муддатидан келиб чиккан холда амалга оширилади.
Солик туловчи томонидан амортизация ажратмалари уларнинг дастлабки кийматидан ва фойдали тарзда фойдаланиш муддатидан келиб чикиб хисоб-китоб килинган нормалар буйича хар ойда хисобланади.
Фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниклаш мумкин булмаган номоддий активлар буйича амортизация нормалари беш йиллик муддатга белгиланади.
Агар номоддий активларни олиш ёки ишлаб чикариш харажатлари солик туловчининг солик базасини хисоблаб чикариш чогида харажатлар жумласига киритилган булса, бу харажатлар амортизация килиниши лозим булган номоддий активларнинг кийматига киритилмайди.
308-модда. Инвестициявий чегирма Солик туловчи амортизация килинадиган активлар буйича инвестициявий чегирмаларни ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда куллашга хакли.
Инвестициявий чегирма амортизация харажати деб эътироф этилади.
Инвестициявий чегирма куйидаги микдорда кулланилади:
1) янги технологик ускуналар кийматининг, ишлаб чикаришни модернизация килиш, техник ва (ёки) технологик жихатдан кайта жихозлаш харажатларининг ва (ёки) ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойихалари доирасида махаллий ишлаб чикаришнинг дастурий таъминотини сотиб олишга йуналтириладиган маблаглар суммаларининг 10 фоизи микдорида;
2) ишлаб чикаришни янги курилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чикариш эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция килишга йуналтириладиган маблаглар суммасининг 5 фоизи микдорида.
Ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандига мувофик чегириб ташланмайдиган харажатлар буйича инвестициявий чегирма берилмайди.
Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд уз ишлаб чикаришини модернизация килиш, техник ва (ёки) технологик жихатдан кайта жихозлаш амалга оширилган, ишлаб чикариш янги курилиш шаклида кенгайтирилган, ишлаб чикариш эхтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция килиш амалга оширилган, лаборатория тестларини ва синовларини утказиш учун комплекслар, ахборот тизимларини яратиш буйича инвестиция лойихалари доирасида махаллий ишлаб чикаришнинг дастурий таъминоти сотиб олинган хисобот (солик) даврида кулланилади.
Ушбу модда максадларида:
1) товарларни (хизматларни) ишлаб чикариш жараёнида солик туловчи томонидан фойдаланиладиган, чикарилган кундан эътиборан уч йилдан куп булмаган муддат утган машиналар, аппаратлар, курилмалар, механизмлар янги технологик ускуналар деб эътироф этилади;
2) асосий воситаларнинг технологик ёки хизматга оид мулжалланилган максадини узгартиришга, уларнинг унумдорлигини оширишга ёки бошка сифат хусусиятларини яхшилашга каратилган ишлар модернизация килиш деб эътироф этилади;
3) илгор техника ва (ёки) технологияни жорий этиш асосида асосий воситаларнинг ёки уларнинг айрим кисмларининг техник-иктисодий курсаткичларини ошириш, ишлаб чикаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, маънан эскирган ва жисмонан ишдан чиккан ускуналарни янги, нисбатан махсулдор ускуналарга алмаштиришга доир комплекс тадбирлар техник ва (ёки) технологик жихатдан кайта жихозлаш деб эътироф этилади. Техник ва (ёки) технологик жихатдан кайта жихозлаш ишлаб чикаришларнинг янгиларини барпо этиш ва амалдагиларини кенгайтиришни хам уз ичига олади;
4) ишлаб чикаришни такомиллаштириш хамда унинг техник-иктисодий курсаткичларини ошириш билан боглик булган хамда ишлаб чикариш кувватларини купайтириш, товарлар (хизматлар) сифатини яхшилаш ва (ёки) уларнинг номенклатурасини узгартириш максадида реконструкция килиш лойихаси буйича амалга ошириладиган, товарлар ишлаб чикариш ёки хизматлар курсатиш учун фойдаланиладиган, мавжуд биноларни ва иншоотларни кайта куриш ишлаб чикариш эхтиёжлари учун фойдаланиладиган биноларни ва иншоотларни реконструкция килиш деб эътироф этилади;
5) товарлар ишлаб чикариш ёки хизматлар курсатиш жараёнида фойдаланиш максадида янги биноларни ва иншоотларни куриш ишлаб чикаришни янги курилиш шаклида кенгайтириш деб эътироф этилади.