Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

 
 
 


177 
IV БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ТАДБИРКОРЛИКНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
4.1. § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришда рақобат механизмини такомиллаштириш 
 
Жаҳоннинг 
ривожланган 
давлатлари 
тажрибасидан 
маълумки, 
тадбиркорлик 
фаолияти 
иқтисодий 
тараққиётнинг 
пойдевори, 
ривожланишнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Бунга тадбиркорлик 
субъектларининг тараққиётга таъсири қатор ижобий сифатлари сабабдир. 
Энг аввало бу бўғиннинг асосий сифати унинг мавжуд иқтисодий ҳолатга 
мослашувчанлиги ва ривожланишга ўта интилувчанлигидир. Шу ўринда бу 
соҳани ривожлантириш мақсадида эркин рақобат муҳитини яратишга 
эътибор бериб бориш зарур. Иқтисодиётни модернизациялаштириш 
шароитида ривожланаётган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, 
рақобат муносабатларини ривожлантириш анча мураккаб ва узоқ даврни 
олувчи жараён ҳисобланади. Озиқ-овқат саноатида рақобат муҳитини 
шакллантириш асосида бир қатор муаммоларни бартараф этиш мумкин
162

озиқ-овқат саноати тармоқ тузилишидаги номувофиқликлар ҳамда 
сифатли ва замонавий озиқ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 
юқори технологиялар билан таъминлаш; 
озиқ-овқат саноатининг қуйи бўғинларида рақобатни адолат мезонлари 
асосида баҳолаш; 
товар таннархини аниқлашда маъмурий буйруқбозлик асосини сақланиб 
қолганлиги, асосан иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги ва саноат 
тармоқларида товар нархининг бозор баҳоси билан фарқи; 
мамлакат ички бозорига товарларнинг ноқонуний йўллар орқали кириб 
келиши; 
162
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда рақобат механизмини 
такомиллаштириш. // Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожлантиришнинг долзарб масалалари. Халқаро 
илмий-амалий конференция илмий мақолалар ва материаллари тўплами. – Андижон. АДУ, 2019 йил 11 
октябрь. 176-182-б. 


178 
фаолият тури ва даромадларни яшириш ҳолатларининг мавжудлиги; 
соғлом пул муомаласини таъминлаш учун бозор инфратузилмасини 
талбга етарли даражада жавоб бермаслиги
миллий 
валютани 
хориж 
валюталарига 
эркин 
алмаштириш 
имкониятларининг чекланганлиги ва бошқалар. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида эркин рақобат муносабатларини 
ривожлантириш учун реал имкониятларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. 
Сабаби - рақобат механизмисиз иқтисодиётнинг барқарор ривожлантира 
олмаслигига ишонч шаклланди. Бироқ, ушбу ишонч таъсирида яқин 
даврларгача ҳукмрон бўлган маъмурий буйруқбозлик тизимидаги сақланиб 
қолган ғоявий қарашлар батамом емирилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида эркин рақобат механизмини давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш шарт-шароитлари 
яратиш ва тартибга солишни бозор муносабатлари талаблари асосида 
такомиллаштириб бориш, уни кенг жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнини 
модернизация ва диверсификациялаштиришга зарур бўлган шарт-
шароитларни яратади. 
Бозор иқтисодиёти даврида рақобат барча иқтисодий субъектларнинг 
ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш фаолиятларининг эркин ҳаракатини 
таъминлаши лозим. Эркин рақобат бозор иқтисодиёти шароитида миллий 
иқтисодиётни инновацион ривожланишини асосий омили бўлиб хизмат 
қилади
163
. Бунинг учун ҳар бир иқтисодий сармояларни ривожлантириш 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда рақобат муҳитини таъминлаш зарур. 
Рақобат муҳитининг шаклланиши ўзига хос хусусиятларга эга («4.1-жадвалга 
қаранг»). Рақобатнинг тўлақонли амал қилиши иқтисодий жараёнларнинг 
эркинлигини тақозо этади чекланиши эса ўз навбатида рақобатнинг ҳам 
чекланиши ҳолатларига олиб келади. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish