АҚШ солиқ тизими
1
2
3
АҚШ солиқ муносабатлари борасида интеграциянинг вужудга келиши
АҚШ давлати солиқ тизимининг илғор тажрибаларини Ўзбекистон солиқ тизимида фойдаланиш масалалари
АҚШ солиқ тизимининг ўзига хос хусусиятлари
Федерал бюджет даромадларининг асосий қисмини ахолидан олинадиган даромад солиғи ташкил килади.
Шартли равишда даромадлар хисоби уч босқичда амалга оширилади:
- Иш хақи, пенсиялар, алиментлар, қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар, мукофотлар, ренталар ва роялти, фермер даромади, ижтимоий нафақалар ва ишсизларга тўланадиган нафақалар, стипендиялар, кучмас мулк даромадлари кабилар ялпи даромадни ташкил этади.
- Ялпи даромад рухсат этилган харажатлар ва имтиёзлар олиб ташланиши хисобидан қайта куриб чиқилади. Буларга: савдо ёки ишлаб чиқариш харажатлари, сотувдан ёки қимматли қоғозлар алмашуви жараёнларидан курилган зарарлар, шахсларнинг нафақа бадаллари, туланган алиментлар, аванс солиқ тўловлари ва бошқалар киради.
3. Қайта куриб чиқилган ялпи даромад суммасидан тасниф қилинган, ёки қатъий чегирмалар чиқариб ташланади. қолган сумма солиққа тортиладиган даромад хисобланади. Асосий чегирмаларга қуйидагилар киради: хар бир қарамокда булган одам учун тўловчига солиққа тортилмайдиган минимум, қатъий чегирмалар, 65 ёшдан катта ёшли шахслар ва ногиронлар учун қўшимча чегирмалар, малакасини ошириш билан боғлиқ янги яшаш жойига кўчгандаги харажатлар, хайрия бадаллари ва бошқалар. Кўрсатилган чегирмалар қайта куриб чиқилган ялпи даромаднинг 50 фоиздан кўп булмаган ҳажмида амалга оширилиши мумкин, қолган 50 фоиз эса даромадлардан 5 йил давомида олиб ташланади.
Даромадни солиққа тортиш тизимидаги яна бир мухим босқич – 1980-1990 йиллардаги солиқ ислохотлари натижасида корпорация фойдасидан олинадиган солиқни киритилиши бўлган.
АҚШда корпорацияларнинг солиққа тортишнинг асосий тамойили булиб, солиққа тортишнинг якуний обьекти бўлган соф фойдадан солиқ олиш хисобланади. Ушбу солиқни тўловчилари энг аввало акционер компаниялардир. Солиқнинг тахминан 85 фоизи федерал даражада, 15 фоизи эса штатлар ва махаллий хукумат органлари даражасида ундирилади. Солиққа тортиш обьектлари бир нечта босқичларда аникланади:
1. Ялпи сотувдан ва бошқа барча (сотувдан ташқари) даромадлар ва харажатлардан ташкил топган ялпи даромад аниқланади.
2.Ялпи даромаддан ишчиларнинг иш хақлари, ремонт харажатлари, тулаш имкони булмаган қарзлар, рента туловлари, туланган махаллий штатли солиқлар, амортизация, кредит фоизлари, реклама харажатлари, нафақа фонди бадаллари, табиий офатлардан курилган зарарлари, хайрия бадаллари, капитал таъмирлаш харажатлари ва бошқалар чиқариб ташланади. Солиқ қонунчилигига корпорацион солиқни аниқлашда ишлаб чиқариш харажатларига киритиш мумкин булган барча харажатлар пухта куриб чиқилади. Ушбу қонунлар асосида яратилган халқаро стандартлар либерал хусусиятга эгадир. Қоидага кура компаниянинг кундалик ишлаб чиқариш – тижорат фаолияти билан боғлиқ булган барча харажатларни инобатга олишга рухсат берилади. Чеклашлар унча катта эмас, асосан «хаддан ташқари» ваколатли харажатларни чиқимга киритиш ман этилади.
Ялпи даромаддан чиқимлар, қушимча харажатлар, туланган солиқлар олиб ташлангач, ундан солиққа тортиладиган фойда миқдорини бевосита камайтиришга йуналтирилган имтиёзлар хам чегирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |