4.3. § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш истиқболлари
Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ўсиб борган сари,
озиқ-овқат саноатида тадбиркорликнинг аҳамияти янада кучайиб бормоқда.
Чунки бугунги кунда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи йирик корхоналарнинг
аксарияти қисми ҳиссадорлик жамиятларига айланган, кичик корхоналар ва
микрофирмалар эса тўлиқ хусусий ҳисобланади. Бироқ, мамлакатимиз ўз-
ўзини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятига
эришмоқда, аммо республикада ишлаб чиқарилмайдиган айрим турдаги
маҳсулотлар четдан импорт қилинмоқда. Бинобарин, ҳар қандай мамлакатни
унинг иқтисоди қандай ривожланган бўлишидан қатъий назар, жаҳон
хўжалик алоқаларига жалб қилмасдан тўлақонли иқтисодий ривожланишини
таъминлаш мумкин эмас. Иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида юз
бериши мумкин бўлган салбий оқибатлар эса ҳар қандай мамлакатнинг
иқтисодий
ривожланишига
таъсир
этмай
қолмайди.
Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, «...миллий
иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг
таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улушини кўпайтириш; ишлаб чиқаришни модернизация
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, ижтимоий
инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция
196
сиёсатини олиб бориш; саноатни юқори технологияли қайта ишлаш
тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта
ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш
бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга
ўтказиш орқали янада модернизация ва диверсификация қилиш; хизматлар
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллан-
тиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган
хизматлар таркибини, энг аввало, хизматларнинг замонавий юқори
технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш; таркибий ўзгартиришларни
чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлан-
тириш, мамлакатимиз озиқ - овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш,
экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг
экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш даркор»
173
.
Дунё миқёсидаги юзага келган озиқ - овқат саноати ишлаб чиқариши
билан боғлиқ танглик хомашё ёки ресурслар танқислиги омили эканлигини
инобатга олиб, республикада озиқ-овқат Давлат дастури ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-овқат ва бошқа
истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга катта аҳамият
берилган. БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг 2008 йил 17 октябрда халқаро
қашшоқликнинг олдини олиш кунидаги мурожаатида жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози натижасида тахминан 100 млн. га яқин одам
қашшоқликда қолишини таъкидлаган
174
. Қашшоқликни замирида эса озиқ-
овқат тақчиллиги туриши ҳеч кимга сир эмас. Ана шу глобал хавфнинг
олдини олиш мақсадида республика истеъмол бозорини барча турдаги хилма
хил озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш, асосан қишлоқ жойларида
замонавий хориж техника ва технологияси билан қуролланган, иш унуми
юқори қайта ишловчи шинам корхоналарни барпо этиш зарур.
173
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ-4947-сонли Фармони. // lex.uz
174
Мелиев Х. Инқирозга қарши ҳуқуқий ва иқтисодий чоралар. // Region.uz, 2009 йил 15 январь, 1-б.
197
Озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда ва барқарор
иқтисодий ривожланиш шароитида унинг узлуксиз ривожланишини йўлга
қўйишда давлатнинг роли беқиёс. У биринчи навбатда макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш, монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш,
озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришига салбий таъсир этувчи ташқи ва
ички
омилларни
бартараф
этиш,
ижтимоий
инфратузилмани
такомиллаштириш, экспортни рағбатлантириш, импортни мақбуллаштириш,
солиққа тортишда имтиёзлар бериш, молия-кредит механизмларини
ривожлантириш каби масалалардан иборатдир
175
.
Юқоридаги таъкидлардан келиб чиқиб, бизнингча, озиқ-овқат саноати
тадбиркорлигини ривожлантиришнинг истиқболдаги асоси ва давлатнинг
ушбу соҳага кўмаги қуйидаги соҳаларда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз. Жумладан, озиқ-овқат истеъмол товарларига бўлган
талабни ва таклифни тартибга солиш; ташкилий инфратузилма ва ахборот
таъминотини такомиллаштириш, озиқ-овқат истеъмол товарлари бозорини
тартибга солиш ва агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат соҳасини
ривожлантириш жараёнларини бошқаришнинг ажралмас таркибий қисми
сифатида қараш зарур.
Шунингдек, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
стратегияси,
биринчидан,
аҳолини
талаб
даражасида
озиқ-овқат
маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш; иккинчидан, мамлакатнинг озиқ-
овқат маҳсулотлари импортига тобе бўлишининг олдини олиш, аҳолини
маҳаллий ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан имкон қадар
таъминлаш ва маҳсулот етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатини қўллаб-
қувватлаш сиёсатига асосланмоғи керак. Бугунги кунда муҳими
вазифалардан бири озиқ - овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини жадал
ривожлантириш ҳисобига ушбу соҳа тадбиркорларини иш унуми юқори
175
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –138 б.
198
техника ҳамда мини технологияларга бўлган эҳтиёж юқорилиги сабабли
давлат кўмагини талаб даражасида ташкил этиш давр талабидир
176
.
Республикада озиқ-овқат товар ва хизматларини сотишнинг икки хил
шакли мавжуд. Биринчиси
республика, вилоят ва туман марказларидаги
дехқон бозорлари бўлиб, у анъанавий савдо усулларига асосланади.
Иккинчиси
республика, вилоят марказида жойлашган улгуржа савдо
марказлари бўлиб, улар бутун республика, вилоят учун хизмат қилади.
Лекин улгуржа савдо фирмаларининг республика, вилоят марказларида
жойлашганлиги маҳсулот тарқатишни қийинлаштиради ҳамда воситачиларни
миқдорини кўпайиши эвазига унинг баҳосини ошириб юборади. Бу
ҳолатнинг олдини олиш учун улгуржи харидорлар билан шуғулланувчи
фирмалар тўғридан-тўғри маҳсулот сотувчи шахобча ва дўконларга,
супермаркетларга, республика, вилоят ва туман марказларидаги бозорларга
товар етказиб беришни йўлга қўйишлари лозим.
Озиқ-овқат
саноати
тадбиркорлигини
ривожлантириш
асосан
республикада фермер хўжаликларини истиқболининг аниқ белгилашга кўп
жиҳатдан
боғлиқ.
Бу
ҳолат
республикада
қишлоқ
хўжалигини
ривожлантириш, хусусан, пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга кенг имкониятлар яратади. Бу соҳаларни ривожлантирмасдан
туриб аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш
имкони йўқ. Ижобий ўзгаришларни илмий прогнозлаш мақсадида ишда озиқ-
овқат
маҳсулотлари
истеъмолининг
яқин
келажакдаги
миқдорий
параметрларини корреляцион-регрессион таҳлил моделлари ва тайм тренд
усули асосида аниқлашга ҳаракат қилинди. Шунингдек, О. Дашкевич ва
бошқалар томонидан яратилган эконометрик модель асосида тадбиркорлик
субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартибининг 2024 йилгача бўлган муддат
учун прогнози ишлаб чиқилди. Ҳисоб-китоблар натижасида олинган
миқдорий қийматлар («4.4-жадвалга қаранг») келтирилган. Моделда Enterpi –
176
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –139 б.
199
якуний натижа ва xi - 8 та ўзгурувчи кўрсаткич иштирок этади. Моделда
келтирилган 8 та кўрсаткичдан фақатгина иккитаси – яъни процедуралар
сони, шартнома шартлари бўйича мажбурийятларнинг салмоғи тадбиркорлик
фаоллигига энг кучли таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |