Ҳукм. Хулоса чиқариш



Download 59,86 Kb.
bet15/16
Sana21.02.2022
Hajmi59,86 Kb.
#57726
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
11-мавзу. Хукм-Хулоса чикариш

Илмий индукция методлари


Ўхшашлик методи. Унда урганилаётган ходисанинг сабаби ҳақидаги хулоса шу ходисанинг бир канча кузатилаётган холларини солиштириш, уларнинг ўхшаш томонини аниқлаш асосида хосил қилинади. Масалан, кимёвий таркиби, зичлиги, оғирлиги, катталиги турлича бўлган маятниклар узунлиги бир хил стерженларга-илгакларга илинтирилиб, ҳаракатга келти- рилганда, бир хил тебраниш даврига эга бўлган. Бунда ходисанинг вужудга келиши кузатилаётган барча холларида ундан аввал келаётган холатларнинг фақат биттасигина такрорланади. Ана шунга таяниб, мазкур такрорланувчи холат кузатилаётган ходисанинг вужудга келишининг сабаби бўлса керак, де- ган тарзда эхтимолий хулоса чикарилади.
Тафовут методи. Бу метод фақат иккита хол-ходисанинг вужудга келган ва келмаган холларини таққослаш асосида ходисанинг сабабини аниқлаш усули бўлиб, унда мавжуд холлар бир-биридан фақат битта холат билан фарқ қилади: бирида у йук, иккинчисида — бор ва фақат ана шу холат бор ҳолдагина ходиса юзага келади. Ана шунинг учун ҳам мазкур холат кузатилаётган ходисанинг сабаби бўлса керак, деб тахмин қилинади, яъни эхтимолий хулоса хосил қилинади. Эхтимол, В холат d ходиса сабабидир.
Тафовут методидан билишнинг турли хил сохаларида кенг фойдаланилади. Масалан, яхши ишлаётган ва яхши ишламаетган корхоналар солиштирилиб, корхонанинг яхши ишламаслиги сабаби аникланади. Медицинада эса иккита хайвонлар гурухи -эксперимент утказилаётган ва назорат килувчи гурухлар киёс килиниб, эксперимент утказилаётган гурхда синалган препаратнинг самарадорлик даражаси аникланиши мумкин. Бунда ҳар иккала гурух бир хил шароитда сакланиб (А, С, D), эксперимент давомида биттасига В холати кушилади. Бу эса аввалги ҳолда йук бўлган d ходисасининг вужудга келишига сабабчи бўлади. Ана шунга асосланиб, «В холати d ходисаси сабаби бўлиши мумкин» деган хулосага келинади.
Йулдош узгаришлар методи. Бу метод ходисадан аввал келаётган холатлардан бирининг узгариши, колган холатлар узгармасдан колганда, ходисанинг узгаришига олиб келиши кузатиладиган шароитларда қўлланилади.
Йулдош узгаришлар методига мувофиқ, бир холатнинг узгариши ходисанинг узгаришига ҳам олиб келса, шу холат кузатилаётган ходиса узгаришининг сабабидир.
Йулдош узгаришлар методи ёрдамида жуда куп қонунлар, шу жумладан, физикадаги газнинг ҳарорати билан унинг зичлиги, тортишиш кучи билан масофа, иктисодиётдаги талаб ва таклиф ўртасидаги боғланишлар ва шу кабилар урганилади.
Ходисадан аввал келаётган холатларни А, В.Слар билан, бу холатларнинг узгариши даражасини 1,2,..., п билан, ходисани d билан белгиласак, йулдош узгаришлар методида муҳокама жараёнининг қуйидаги схема бўйича-амалга ошишини кўрамиз:
Эхтимол, с ҳолат d ҳодиса сабабидир.
Қолдиқлар методи. Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ходисадан иборат бўлиб, биттасидан бошқа кисмларнинг сабаблари аник бўлганда, анна шу колган кисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади.
Эхтимол, С холат z нинг сабабидир.
Колдиклар методини куллаш натижасида гелий, рубидий каби химиявий элементлар, Нептун планетаси топилган ва бошқа турли соҳага оид кўп ҳодисалар аниқланган.
Демак, қолдиқлар методининг моҳиятини шундай ифодалаш мумкин: агар ўрганилаётган мураккаб ходисани ташкил этувчи ходисанинг (ёки ходисанинг кисмининг) битта холатдан бошқа холатлар билан алоқаси зарурий ҳарактерга эга булмаса, ана шу колдик холат мазкур ходисанинг (ходиса кисмининг) сабаби бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари, колдиклар методи ҳам эхтимолий билим олиш воситаси хисобланади. Чикарилаётган хулосанинг чин булиш эхтимоли, биринчидан, ходисадан аввал келиб, унга таъсир утказаётган холатлар ҳақидаги билимнинг кай даражада бўлиши, иккинчидан, ҳар бир холат билан вужудга келаётган мураккаб ходиса ўртасидаги алоқадорлик зарурий ҳарактерга эга эканлигига аник ишоч хосил қилиш, учинчидан, конкрет ҳар бир холат билан у сабаби бўлиб хисобланаётган ходиса кисми ўртасидаги алоқадорликнинг таъсодифий эмаслигини аниқлаш ва шу каби омилларни хисобга олган ҳолда ортади.
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиккан индуктив методлари уз мантиқий структурасига кўра етарли даражадаги мураккаб муҳокама юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив хулоса чиқариш иштирокида амалга ошади. Хусусаи, дедукция тасодифий холатларни муҳокама жараёнидан чиқариб ташлаш (элиминация қилиш) йули билан (айирувчи-катъий силлогизмнинг tollendo ponens модуси асосида) индуктив умумлаштириш йуналишини белгилашга, унинг хулосасининг асосланганлик, ишочлилик даражасининг ортишига хизмат қилади.

Download 59,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish