Аналогия (грек. - мослик, ўхшашлик) бавосита хулоса чиқаришнинг бир туридир. Дедуктив хулоса чиқаришда фикр умумийликдан хусусийликка қараб, индукцияда хусусийликдан умумийликка қараб ҳаракатланса, аналогияда эса бир хусусий холатдан бошқа хусусий холатга қараб ҳаракатланади.
Аналогияда предметларнинг ўхшаш хоссаларига асосланиб хулоса чикарилади. Табиат ва жамиятда объектив турли-туманлик билан бир каторда, объектив ўхшашлик ҳам мавжуддир. Улар инсон онгида уз ифодасини топади. Объектив реалликнинг турли сохаларига оид қонун ва қоидалар тузилиши жиҳатидан ўхшаш бўлса, улар акс эттирган вокеаликдаги турли нарса ва ходисалар ҳам маълум маънода ўхшаш бўлади.
Аналогия бўйича хулоса чиқариш объектив реалликнинг чексиз кўринишлари ҳамда унда мавжуд бўлган турли системаларнинг хоссалари, муносабатлари, структураларидаги ўхшашликларга асосланади. Масалан, сайёралар, давлатлар, ижтимоий тузумлар моҳиятида ўхшашлик бор. Билишда муҳим ва номуҳим хоссалар ўхшашлиги асосида аналогия бўйича хулоса чикарилади.
Аналогия воситасида бир предметдан (модеддан) бошқа предметга (прототипга) ахборот утказилади. Хулоса асослари моделга, хулоса прототипга тааллуқли бўлади. Масалан, кадимги грекларнинг «Дедал ва Икар» афсонасида айтилишича, ота ва бола кулликдан озод булиш учун узларига канот ясашади ва учиб кетишади. Бунда хулоса чиқариш қуйидаги кўринишда бўлади:
Қуш тирик мавжудот, унинг каноти бор, у учади.
Инсон ҳам тирик мавжудот унинг каноти йук, у учмайди.
Инсоннинг ҳам каноти бўлса, у, эхтимол учади.
Аналогия бўйича хулоса чиқариш бошқа хулоса чиқаришлар каби асослардан, хулосадан ва асослар ҳамда хулоса ўртасидаги мантиқий алоқадан иборатдир. Унинг хулосаси эхтимолий шаклда бўлиб, кейинги текширишларни талаб қилади. Аник асослардан баъзан аник, баъзан эхтимолий хулоса чикади.
Аналогия УЗИНИНГ объектив асосига эга. Булар предметлар, уларнинг хоссалари ўртасидаги алоқалар ва муносабатлардир.
Моделдан прототипга утказилаётган ахборотнинг табиатига кўра аналогиянинг икки тури фарқланади: хусусиятлар аналогияси ва муносабатлар аналогияси.
Хусусиятлар аналогиясида икки якка предмет ёки бир турдаги икки предметлар синфи ўхшаш белгиларига кўра ўзаро таққосланади. Ўхшаш белгиларга асосланиб, бирида мавжуд бўлган белгининг бошқасида ҳам бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса чикарилди. Ухшатилаётган предметларни А ва В ҳарфлари билан, белгиларни а, в, с, ҳарфлари билан ифода қилсак, хусусиятлар аналогиясини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
А предмети а, в, с, d белгиларга эга
В предмети а. в. с белгиларга эга
Эхтимол, В предмети d белгига эгадир.
Бу формула аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг типик схемасидир. Унда бир предмет ҳақидаги билим шунга ўхшаш бошқа предмет ҳақидаги билимдан хулоса шаклида келтириб чикарилади.
Муносабатлар аналогиясида икки якка предмет, ёки бир турдаги икки предметлар синфи ўртасидаги муносабатларнинг ўхшашлигига асосланилади. Икки турдаги (a R d) ва (m Rj n) муносабатларни таққосласак, а-m га, d-n га ўхшаш эмас, лекин улар ўртасидаги R-R! муносабатларнинг ўхшашлиги бизга хулоса чиқариш имконини беради
Аналогияни турларга ажратганда хулосанинг аниклик даражасига ҳам эътибор берилади. Шу жиҳатдан аналогияни катъий (аник, катъий бўлмаган ноаник ва хато аналогияга ажратамиз. Қатъий аналогиянинг ўзига хос хусусияти шундаки, кучиралаётган ва ухшатилаётган белгилар ўртасидаги алоқа зарурий бўлади. Аниқ фанларда, моделлаштиришда фикр катъий аналогия шаклида юритилади.
Аналогия моделлаштириш методининг манткий асосини ташкил этади. Моделлаштиришда (конкрет ёки абстракт) объектлар моделларда, яъни шартли образлар, схемалар, объектнинг кичрайтирилган нусхаларида тадкик этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |