Ҳукм. Хулоса чиқариш


Санаш орқали тўликсиз индукция ёки оммабоп индукция



Download 59,86 Kb.
bet14/16
Sana21.02.2022
Hajmi59,86 Kb.
#57726
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
11-мавзу. Хукм-Хулоса чикариш

Санаш орқали тўликсиз индукция ёки оммабоп индукция объектив асосини инсонларнинг куп йиллик ҳаётий фаолияти, авлоддан авлодга утиб келаётган турмуш тажрибалари натижалари ташкил этади. Масалан, ёз жуда иссик келганда, кишда каттик совук бўлиши мумкинлиги, калдиргочларнинг учиб кетаётгани хавонинг совий бошлаганини билдириши ва шу каби хулосалар инсонларнинг оби-хавони узоқ йиллар давомида кузатишининг натижасидан иборат.

Кишиларнинг кундалик ҳаётий тажрибасига асослангани, соглом ақл юритишга хос хусусиятларни ўзида мужассамлантиргани учун ҳам хулоса чиқаришнинг бу усулини оммабоп индукция деб аташади.


Оммабоп индукциянинг муҳим хислатларидан бири кузатилаётган холларга зид бўлган холнинг йуклигига ишонч хосил қилишдир. Яъни, бунда бирорта белгининг берилган синф предметларининг бир нечтасида такрорланишини қайд этиш билан чекланмасдан, уларга зид бўлган холнинг йуклиги ҳам аникланади. Бу, одатда оммабоп индукция асосида катъий хулосага келишдан олдин «Шошмай турчи, кани, яна бир текшириб кўрайлик!», деган фикрга суяниб иш қилишга ундайди, «Етти улчаб, бир кесиш»га чакиради. Ана шунинг учун ҳам оммабоп индукцияни халк донишмандлигининг намоён бўлиши турларидан бири, деб айтиш мумкин.
Шуни айтиш керакки, оммабоп индукциянинг хулосаси билиш субъекти учун кулай фактларни санаб курсатишга асосланганлиги боис, эхтимолий, тахминий фикр булишдан юқорига ута олмайди. У кушимча текширишлар утказишни, мавжуд холатлар ва холларда предмет табиатининг узгаришини аниқлаштиришни тақозо этади. Чунки кулай холларни, фактларни санаб курсатиш дастлаби индуктив умумлашмалар хосил қилишнинг зарурий шарти бўлса-да, уз холича етарли эмас.
Шундай қилиб, оммабоп индукция бўйича олинадиган хулоса эхтимолий ҳарактерга эга бўлади. Унинг чинлик даражасини ошириш учун катор методологик талабларга риоя этиш зарур, ана шундагина у тўғри муҳокама юритишнинг самарали воситасига айланади.
Илмий индукция эхтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, унинг асосларида бирорта белгининг бир синфга мансуб предметларнинг бир канчасида такрорланиши қайд этилиши билан бир каторда, у белгининг сабабий алоқаси ҳақида ҳам маълумот мужассамлашган бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига нисбатан хосил қилинган фикрда УЗ аксини топади. Оммабоп индукциядан фарқли уларок, илмий индукцияда бир синфга мансуб предметларда такрорланувчи белги шунчаки қайд этилиб колмасдан, балки у ҳақида туларок маълумотга эга булиш, унинг мавжуд бўлиши сабабини аниқлаш учун предметнинг бошқа белгилари билан бўлган алоқалари, хусусан, сабабий боғланишлари урганилади. Ана шунинг учун ҳам, яъни ходисаларнинг сабабини аниқлашга, уларни ифода этувчи қонунларни очишга каратилгани учун ҳам туликсиз индукциянинг бу турини илмий индукция деб аташади.
Маълумки, илмий билиш, фаннинг бош мақсади ўрганилаётган объектни ҳарактерлайдиган қонунларни очиш орқали унинг (объектнинг) табиатини, моҳиятини тушунтиришидан иборат. Бу эса, биринчи навбатда, ходисанинг (ёки унинг белгисининг) мавжуд булиш сабабини аниқлашни тақозо этади.
Шуни айтиш керакки, сабабий алоқадорлик ходисалар ўртасидаги умумий боғланишларнинг бошқа турлари (масалан, структуравий, функционал, генетик боғланишлар) каби ходисаларнинг табиатини белгилайди. Ана шунинг учун ҳам сабабий алоқадорликни ўрганиш ходисаларнинг моҳиятини тушуниш, турли жараёнларни олдиндан куриш, янгиликлар яратиш имконини беради.

Download 59,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish