Тўлик индукция индуктив хулоса чиқаришнинг шундай турики, унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб ҳар бир предметга хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синф предметлари учун умумий белги эканлиги ҳақида хулоса чикарилади.
Тулик индукция предметларнинг кичик синфига, элементлари яққол кузга ташланиб турадиган, микдор жиҳатдан чекланган ёпик системаларга нисбатан хулоса чиқаришда ишлатилади. Масалан, Куёш системасига кирувчи планеталар, НАТОга аъзо давлатлар, бирорта шаҳарда жойлашган корхоналар ва шу кабилар ҳақида хулосаларни тула индукция йули билан олиш мумкин.
Тўликсиз индукция шундай эхтимолий хулоса чиқариш турики, унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир кисмига (бир нечтасига) хослигини (ёки хос эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида хулоса чикарилади.
Тўликсиз индукцияда фикримиз, худди тулик индукциядагидек, жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка, камрок умумийлашган билимдан кўпроқ умумийлашган билимга қараб ҳаракат қилади. Лекин унда, тулик индукциядан фарқли уларок, хулоса кузатиш, тажриба давомида қайд этилмаган, урганилмаган предметларга ҳам тегишли бўлади. Туликсиз ин- дукциянинг эвристик моҳияти айнан ана шундадир.
Тўликсиз индукцияда фикрмиз қуйидаги схемада курилади. St предмети Р белгига эга
S2 предмети Р белгига эга Sn предмети Р белгига эга
$. $2.,.,.. Sn предметлари С синфига тегишли
Эхтимол, С синфининг ҳар бир предмети Р белгига эгадир.
Тўлиқсиз индукцияда хулосавий билимнинг эмпирик асоси тулик аникланмайди, ана шунинг учун ҳам ундаги амалга оширилган умумлаштириш туликсиз бўлади. Хусусан, унда берилган мантиқий синфга мансуб предметларнинг барчаси эмас, фақат S дан Sn гача бўлган кисмигина урганилади, холос. Ана шу урганилган предметларга бирорта Р белгининг хослиги (хос эмаслиги) кузатилса, унинг урганилаётган синфга мансуб барча предметларга хослиги (хос эмаслиги) ҳақида эхтимолий тарздаги хулоса чикарилади. Бу хулоса ихтиёрий равищда хосил килинмайди ва тасодифий ҳарактерга эга эмас, албатта. Жузъийликдан (яккаликдан) умумийликка утиш, яъни синфга тегишли айрим предметлар ҳақидаги билимдан синфга тегишли барча предметлар ҳақидаги билимга утиш мантиқан асослангандир.
Хусусан, пахта, буғдой, сут, металл прокати, газлама ва шу каби оммавий равишда ишлаб чикариладиган махсулотларнинг катта хажмининг сифати ҳақида улардан олинган кичкина намуналарни текшириш натижаларига таянган ҳолда фикр билдирамиз.
Бунда кyп холларда хосил килган хулосавий фикрларимиз хакикатдан ёки хакикатга якин фикрдан иборат бўлади.
Ўз-ўзидан равшанки, бу йул билан олинган хулосалар ҳамма вақт ҳам тўғри бўлавермайди. Баъзан чиқарилган хулосалар хато ҳам бўлиши мумкин. Буни қуйидаги мисол тасдиқлайди. Қачонлардир кимёгарлар металларнинг бир канчаси устида экспериментлар ўтказишиб, уларнинг киздирилганда олтингугурт билан бирикишини кузатишган ва шу асосда, «Барча металлар қиздирилганда олтингугурт билан бирикади», деган хулосага келишган. Уларнинг муҳокамаси қуйидаги схема тарзида кечган.
Мис киздирилганда олтингугурт билан бирикади Темир киздирилганда олтигугурт билан бирикади Алюминий киздирилганда олтингугурт билан бирикади
Мис, темир, алюминий ..., металлар синфига кирувчи химиявий элементлар
Эхтимол, барча металлар киздирилганда олтингугурт билан бирикса керак.
Бу хулосанинг хатолиги маълум бир вақт утгандан кейин олтин устида эксперимент утказилганда маълум бўлади: у киздирилганда олтингугурт билан бирикмаган.
Биз кўриб чиккан хол бирорта белгининг айрим предметларда такрорланишига асосланиб, у белгини мазкур предметлар мансуб бўлган синфга тулалигича индуктив йул билан кучириш, яъни уни берилган синф предметларининг барчасига хос умумий белги, деб хисоблаш мантиқий заруриятдан иборат булишга даъво кила олмайди, деган фикрга олиб келади. Чунки белгининг бир канча предметларда такрорланиши оддий бир мосликдан иборат бўлиши, яъни тасодифий ҳарактерга эга бўлиши ҳам мумкин.
Демак, туликсиз индукция бўйича хулоса чиқаришга хос хусусиятлардан бири асослардан хулосанинг мантиқан келиб чикишнинг кучсиз бўлишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |