рефлектор ҳаракат дейилади. Тушуниб турганингиздек,
бундай фаолият биз учун ҳаётий муҳим саналади.
У қандай амалга оширилади? Терида рецепторлар
деб аталувчи махсус асаб толалари бўлиб, улар, маса-
лан, совуқ билан иссиқни фарқлайди. Ушбу рецептор-
ларга нейроннинг узун шохчаси туташган бўлади, ней-
роннинг ўзи эса марказий асаб тизимида, орқа мияда,
аниқроғи – умуртқалараро тугунда жойлашади.
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
10
Рецепторлар механик таъсирни электр импульслари-
га айлантириш қобилиятига эга бўлиб, уни шохча бўйлаб
йўналтиради ва у нейрон танасига етиб келади. Нейрон
ахборотни қабул қилади, сўнгра худди бир компьютер
бошқасига ўтказгич электр сим орқали ахборот узатга-
нидек кейинги нейрон танасига узатади. Албатта, орқа
мияда жойлашган нейронда ҳам узун шохча бор бўлиб,
у орқа миядан тўғри мушакка йўналган бўлади. Мушак
импульсни қабул қилади ва ўз ишини бажаришга кириша-
ди, яъни, қисқаради. Қўл орқага тортилади. Тери рецеп-
торларидан орқа мия орқали мушаккача йўл рефлектор
ёй дейилади. Моҳиятан, иссиқ туфайли қўлимизни тортиб
оларканмиз, биз орқа мия билан ўйлаган бўламиз!
Орқа мия – бу энди марказий асаб тизими бўлиб,
организм уни ғоят асраб-авайлайди. Уни умуртқа суяк-
ларидан иборат зирҳга ўралган хазина дейиш мумкин.
Жуда ишончли ҳимояланган, қўзғалмас ва мустаҳкам.
Орқа миянинг ўзи – узунлиги 41-45 см цилиндр тасма.
Ундаги энг ажойиб нарса, яъни, дарҳол кўзга ташлана-
дигани томирчалар ҳисоб ланади. Бу томирчалар жуда
моҳирона тузилган: орқа мия цилиндридан олдинга ва
орқага тарқалиб, унинг ён томонида орқа мия асабини ҳо-
сил қилган ҳолда яна бирлашиб кетган. У, ўз навбатида,
иккита қўшни умуртқа суяги ўртасидаги тешикдан ўтади.
Орқа миянинг ён юзасидан ўтувчи бундай асаб лар,
орқа мия томирчалари жами 31 жуфт. Орқа мия томирча-
ларининг ғаройиб функциялари икки таниқли олим шот-
ланд Белл ва француз Мажанди томонидан тажриба йўли
билан аниқланган. Маълум бўлишича, олд томондаги то-
мирчани қирқиб ташлаш қўл-оёқлар ишламай қолишига
олиб келади, яъни, уларда тўлиқ ҳаракатсизлик ёки фа-
лаж бошланади. Лекин уларнинг таъсирчанлиги мутлақо
сақланиб қолади. Орқа томондаги томирча қирқилганда
эса, аксинча, қўл-оёқлар таъсирчанлиги бутунлай йўқо-
либ, ҳаракатланиш қобилияти эса сақланади.
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
11
Орқа мия ушбу томирчалар орқали тери, мушак, қон
томирлари, ичак ва жинсий аъзолардан барча ахборот-
ларни тўплайди. Жамийки ахборот орқа мия томонидан
бизнинг онгли иштирокимизсиз қайта ишланади ва ске-
лет мушакларига (қўл, оёқ, тана, қисқаси, юздан бошқа
барча), ички аъзоларга узатилади. Айтиш мумкинки, иш
қайнагандан қайнаб, шу тариқа жўшқин давом этаве-
ради, биз эса буни мутлақо ҳис қилмаймиз ҳам. Ахир
ажойиб-ку!
Онгсизлик, яъни, орқа миянинг рефлектор фаолияти
билан боғлиқ яна бир қизиқ ҳолат бор. Маълум бўлиши-
ча, скелет мушакларимиз фаол пайти, яъни, бўшашмаган
ҳолатида ўзимизни анча тетик ва бардам ҳис қилишимиз
мумкин экан. Ва бу фаоллик, бошқача айтганда, тонус ба-
рибир ўша орқа мия томонидан мотонейронлар орқали
махсус импульслар билан таъминлаб турилади.
Эътибор берган бўлсангиз, азиз китобхон, орамиз-
да кимдир қуёшли об-ҳавода ўзини бутунлай бошқача
ҳис қилиб, ҳар не ишга ғайрат камарини боғлаб, кўзи-
дан ўт чақнаб туради. Бошқалар эса, аксинча, ёмғирли
кунда ўзини яхши сезиб, қанийди, ёмғир ҳеч қачон тин-
маса деб орзу қилади! Бу ҳодиса метеотаъсирчанлик
деб аталади. Бу бош миямизда жойлашган ретикуляр
формация – бизнинг шахсий электр станциямиздан
қуйига жўнатилган махсус ахборотлар оқими ёрдамида
амалга оширилади. У асаб тизимининг бошқа бўлими
вегетатив асаб тизими билан бевосита алоқадорликка
эга бўлади. Мушакларни ишлатишга ҳарчанд уринманг,
агар миямиздаги ретикуляр формациянинг ялқовлиги
тутиб, орқа миядаги махсус мотонейронларга импульс-
лар жўнатишга кучи етмай қолса, у ҳолда бардамлик
ҳиссини кундузи чироқ ёқиб ҳам тополмайсиз.
Олимлар бош мия таъсиридан мустақил ҳолда орқа
мия қандай фаолият юритишини, бош қача айтганда,
фақат унга хос бўлган вазифалар нимадан иборатлиги-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
12
ни ўрганишга ҳам жуда қизиқишган. Бунинг учун ҳайвон-
ларда махсус таж риба ўтказилган: бош мия орқа мия-
дан ажратиб қўйилган. Кейин ҳайвондаги барча эркин
ҳаракатлар йўқолган, ҳатто сезиш ва нафас олиш ҳам
тўхтаб қолган. Нафас олиш функцияси сунъий аппарат-
лар воситасида таъминланган. Аммо барибир нимадир
қолган: скелет мушакларининг рефлектор фаолияти
сақланиб (яъни, жонивор олимлардан қочиб кетолмас-
ди, лекин туёғини тортиб оламан деса – бемалол удда-
ларди), артериал босим, пешоб чиқариш рефлекслари,
дефекация акти ва айрим жинсий рефлекслар нормал
ҳолатда бўлган.
Шундай қилиб, ўзимиз ҳам сезмаган ҳолда орқа мияга
хос вазифалар нималар эканини билиб олдик. Демак, бу-
лар биз учун аллақачон таниш бўлган рефлектор, яъни,
автоматик фаолиятлар, шунингдек, бош мияга бориб, яна
орқасига қайтувчи фаолиятдан иборат.
Умид қиламанки, марказий асаб тизими нафақат
орқа мия, балки бош мияни ҳам ўз ичига олишини ту-
шуниб улгурдингиз. Бош мия ҳам худди орқа мия каби
ишончли ҳимояланган, бош суяги билан тўлиқ ўралган
ва амортизация тизими – бош мия қобиқлари ўртаси-
да айланиб турувчи махсус суюқлик, ликворга эга. Бош
миянинг орқа мия билан алоқаси бош суягининг энса
тешиги орқали амалга оширилади.
Бироқ марказий ва периферик бўлимлар ҳам асаб
тизимининг барча бўлимлари эмас. Яна шунингдек,
соматик ва вегетатив бўлимлар ҳам мавжуд. Соматик
асаб тизими ўз номида «сома» ўзагига эга бўлиб, бу
«тана» деган маънони анг латади. Айтиш мумкинки,
исми жисмига мос, чунки скелет мушаклари иши учун
асосан шу тизим жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |