УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин


Вегетатив асаб тизимининг



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

1.4. Вегетатив асаб тизимининг
симпатик бўлими 
Симпатик бўлим иккита ўзак кўринишида умуртқанинг 
иккала томони бўйлаб жойлашади. Чап ўзак чап томонда-
ги аъзоларни, ўнги эса ўнгдаги аъзоларни озиқлантиради. 
Жигар, ошқозон ва юрак истисно ҳолни ташкил этиб, улар 
иккала симпатик ўзак томонидан таъминланади. Агар 
орқа мия асаблари ҳимоя қатламига эга бўлса, у ҳолда 
симпатик ўзаклар фаолияти мушкуллашади.
Вегетатив асаб тизими тармоғининг асосий қисми 
аъзо ларда жойлашган, унинг асаб марказлари бош суя-
ги ва умуртқанинг суяк ғилофидан ташқарига чиқарилган, 
бевосита умуртқа, бош суяги, артериялар, веналар, ички 
аъзо лар деворларига яқин яшайди ва ишлайди, ўз- ўзидан 
тушунарлики, вирус ва бактериялар ҳам ўша ерларга ўр-
нашиб олади. Марказий асаб тизимида жойлашган асаб 
марказлари умумий ҳимояга эга бўлади: суяк ғилофла-
ри, гематоэнцефалитик тўсиқ. Периферик марказлар эса 
ўзини-ўзи мустақил, яъни, индивидуал ҳимоя қилади. 
Биринчиси учун чайқалиш, иккинчиси учун эса тошиш 
(аъзодаги яллиғланишлар унда жойлашган асаб тугунини 
ишдан чиқаради) хавфли ҳисоб ланади.
Энди фикримизни бироз чалғитамиз. Шунчаки қизиқ 
фараз. «Ўзбекчилик» деган гапни ҳаммамиз, аниқроғи, 
бутун дунё билади, тўғрими? Бу нималигини аниқ билмай-
миз-у, лекин ҳис эта оламиз. Шарқона менталитет айнан 
кўрмаган ва эшитмаган нарсасини ҳам ҳис қила олиш қо-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
19
билиятидан иборат. Бу эса яхши ишловчи меридианлар, 
биологик фаол нуқталардир. Сезгимлардир. Ёдингизда 
бўлса, вегетатив асаб тизими ҳам шу. Ғарб дунёқараши 
эса ҳайвоний анализаторлар, яъни соматик асаб тизими: 
кўриш, эшитиш ва ҳид лаш асосига қурилган.
1.5. Парасимпатик асаб тизими
Энди эслаб қоламиз: тинч ҳолатда парасимпатик 
асаб тизими етакчилик қилади. У кўз қорачиғини торай-
тиради, юрак ритмини секинлаштиради, томирларни 
кенгайтиради, артериал босимни пасайтиради, безлар 
секрецияси ва ичак перистальтикасини (ичакларнинг 
тўлқинсимон керилиш ёки сиқилиш ҳаракатлари) кучай-
тиради, сфинктерларни бўшаштиради. Ҳаракат пайти-
да симпатик асаб тизими кучга кириб, қорачиқларни 
кенгайтиради, юрак уришини тезлаштиради, томирлар-
ни торайтиради, артериал босимни оширади, безлар 
секрецияси ва ичак перистальтикасини сусайтиради, 
сфинктерларни таранглаштиради.
Вегетатив асаб тизими қуёш ўрилмаси (қоринда ту-
ташган вегетатив асаблар тизими), перикардиал, ме-
зентериал ва тос ўрилмаси каби қатор тугунларни ҳо-
сил қилади. Улар ички аъзо ва тўқималарни асаблар 
билан таъминлайди. Олий бошқарув гипоталамус 
ядроси ва лимбик-ретикуляр мажмуада амалга ошири-
лади. Бошқарув психик ва соматик функцияларни ин-
теграциялашдан иборат бўлади. Айтганча, қўрқув, ға-
заб ва жаҳл каби ҳиссиётларда симпатик асаб тизими 
қўзғалган бўлади. Нима учун шундай пайтларда юрак 
дукиллаб, оғиз қуруқшаб, қорачиқлар кенгайиб кети-
ши энди тушунарлидир? Агар ўт пуфаги, тўғри ичак ва 
қовуқни бўшатиш талаб қилинса, парасимпатик асаб 
тизими фаоллашади. Қонда шакар моддаси камайиб 
кетганда эса симпатик асаб тизими қўзғалади. Бунда у 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
20
буйрак усти безларини стимуллайди, улар эса қонга кўп 
миқдорда адреналин ажратиб чиқаради. Адреналин 
жигарга тушиб, гликогенни глюкозага айлантиради ва 
қондаги шакар миқдори нормаллашади. Организмнинг 
иш лаёқати симпатик асаб тизимининг тонуси билан бе-
восита боғлиқ: у қанча юқори бўлса, одам шунча фаол 
бўлади.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish