УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

Вегетатив асаб тизими, аксинча, ички аъзолар 
ишини тартибга солади, Устига-устак, буни бир-бирига ўх-
шамаган қарама-қарши таъсирлар ёрдамида бажаради. 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
13
Аниқроғи, вегетатив асаб тизимининг симпатик ва пара-
симпатик бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Соматик ва вегетатив асаб тизими функцияларига 
кўра, худди ҳайвонот ва ўсимлик дунёси каби фарқла-
нади. Ҳатто мазкур кичик тизимларнинг номида ҳам 
«сома» («тана») ва «вегетатика» («ўсимлик») эшитила-
ди ва ёзилади. Ушбу ўхшатишлар уларнинг функцио-
нал фаолиятидаги нозик фарқларни яхшироқ тушуниб 
олишимизга кўмаклашади.
Масалан, кўз, қулоқ ва томоқ фақат ҳайвонда бўла-
ди. Токи ҳаракатланар экан, у тирик. Танаси мавжуд 
экан, ўзига емиш топа олади. Ўсимликларда эса ун-
дай эмас – дарахт қишда баргини тўкади ва баҳоргача 
унинг учун ҳаёт гўё йўқдек. Аммо токи илдизи бор экан, 
ўсимлик тирик, синган шохи ўрнига янги новда чиқара-
ди. Ҳатто чопиб ташланган танаси ўрнида янги ниҳол 
ўсиб чиқиши мумкин.
Соматик асаб тизимига бош мия қобиғи, вегета-
тив асаб тизимига эса мия пўстлоғи остидаги асаб 
марказлари тегишли. Кундузи соматика, тунда эса ве-
гетатика ҳукмронлик қилади. Яъни, соматик асаб тизи-
мининг тонуси кундузги вақтда вегетатив асаб тизими 
тонусига қараганда устунлик қилади. Буни билсак, нима 
учун айрим одамларда юрак уриши хуружлари кўпинча 
тунда содир бўлишини осонгина тушуна оламиз.
Кундузи тана мушаклари вегетатив асаб тизими мар-
казларини қувват билан таъминлаб, нормал ишлаши учун 
зарурий ресурсга эга бўлиш имконини беради. Шундан 
кейин жисмоний машқлар қанчалар муҳимлигини эсла-
тиш ўринлимикан! Асабларни зўриқтирувчи ишингиз сизга 
барибир жисмоний бардамлик учун имкон қолдирмаётган 
бўлса, кечаси уйқунгиз йўқлиги, кутилмаганда юрагингиз 
ушлаб қолишига асло ажабланмаймиз.
Айтганча, стресс ҳам соматик асаб тизими орқали 
юзага келиб, бош мия пўстлоғида кенг қўзғалиш ўчоғи 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
14
пайдо бўлганда ишга тушади. Кўпинча бу қийин ҳал 
этиладиган ёки умуман ҳал этиб бўлмайдиган ижтимо-
ий вазифалар бўлади. Шундай пайтда организмнинг 
бошқа барча функциялари гўёки тўхтаб қолади, стресс 
туфайли вегетатив асаб тизими ўта сусайиб кетади, бу-
тун вужуд қувват манбаисиз қолади. Юксак даъволар, 
жиззакилик ва тажовузкорлик асаб тизимининг мақбул 
фаолияти билан асло мувофиқ тушмайди. Бу ҳақда
кейинроқ батафсил сўз юритамиз.
Соматик асаб тизими вегетатив асаб тизимидан 
фарқли равишда бош суяги ва умуртқа билан жуда 
мустаҳкам ҳимояланган. Вегетатив асаб тизими эса 
умуртқа билан ёнма-ён жойлашгани учун унга чирмашиб, 
худди чирмовиқдек умр кечиради. Албатта, суякнинг ғи-
лоф ҳимояси ҳам анча ишончли ҳимоя, лекин вақт ўтиши 
билан бу ғилофлар тош тобутга айланиб қолади! Чаноқ 
суяклари ҳаракатчанлигини бутунлай йўқотади, умуртқа 
поғоналари орасидаги тешиклар ейилиб кетади, кичрая-
ди, атрофини холестерин қоплаб, суяк маҳсулларига тў-
либ қолади. Ахир, айнан ушбу тешиклар орқали артери-
ялар тўғри мияга уланади-ку. Унда нима бўлади? Мияга 
қон етиб бориши ёмонлашади, етарлича озиқланмагани 
учун мия чин маънода оч қолади. Бунинг оқибатида сома-
тик асаб тизими ҳам ёмон ишлай бошлайди, юрак бош-
нинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлади, вегетатив ти-
зим ҳам энергиясиз қолади, чунки мушаклар унга қувват 
бермай қўяди!
Организмдаги бошқарув бошсиз қолади. Кейин эса 
одам, бу қанчалик ачинарли бўлмасин, микрофлорага 
ютқаза бош лайди. У одам организмида ўзининг ўсиш 
ва кўпайиш дастурларини ишга тушира бошлайди, 
сўнгра гуркираб ривожланади! Шу тариқа касаллик-
лар бош ланади.
Фақатгина одам ўз танасига шунчалик аёвсиз зулм 
ўтказиши мумкин. Доимо банд, аллақандай ижтимоий 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
15
муаммолар ечими билан овора одам вегетатив асаб 
тизими айни шундай дамларда қувватсиз қолишини ва 
тез ишдан чиқишини унутиб қўяди. Хўш, бундай муома-
лага у қандай жавоб бериши мумкин? Қишда баргини 
тўкадиган дарахт эсингиздами? Ҳа, бизни ҳам шундай 
қисмат кутади: вегетатив асаб тизими мушаклардан 
қувват олмай қўйгач, «бор-е» дей ди-ю, стресс режими-
ни эълон қилиб, ўз қобиғига ўралиб олади.
Вужудимиз билан иноқ ва муросасозликда яшай ол-
масак, онгу шууримиз садосини эшитолмасак, ўзимиз-
ни тез орада остеохондроз ва тушкунликдан ясалган 
фиръавн тобутида кўрамиз. Ҳалиям тирикдекмиз-у, ле-
кин дунё кўзимизга қоронғи бўлади!
Ёдда тутинг! Ўзимизни тутишимиз, ҳаракат фаоллиги, 
ўқиш, ҳимоя, марказий анализаторлар каналлари орқа-
ли муҳит ҳақида ахборот олишимизни таъминловчи со-
матик асаб тизими функциялари мия озиқланиши ва 
унинг суяк ҳимояси сифатига боғлиқ бўлади! Бошни у ёқ 
бу ёққа бурганда бўйин қисирласа, нима бўпти, шифокор-
лар, нари борса, остеохондроз ташхисини қўяди, васса-
лом, деб ўйлаяпсизми? Лекин нафақат хондрозга, балки 
кўникмаларимизга ҳам зиён етади! Ахир жароҳатлар-чи! 
Болаликда велосипеддан йиқилмаганмисиз? Митти бош-
чангизни деворларга уриб олмаганмисиз? Албатта, шун-
дай бўлган! Ҳар қандай жароҳатдан сўнг яллиғланиш 
ўчоқлари қолади. Улар кейинчалик қон ва лимфа оқими 
бузилишига сабаб бўлиш мумкин.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish