СЎЗБОШИ
«Барча касалликлар асабдан!» Шундайми? Бу бўрттириб
айтилган гапми ёки аччиқ ҳақиқат? Кейин,
асабдан пайдо
бўладиган касалликлар қайси экан ўзи? Бу ҳақда мулоҳаза-
га киришишдан олдин ҳаётдан мисол келтирамиз.
Масалан, ўрта ёшли бир эркак шифокор ҳузурига ке-
лади-да, ишдаги таъби хираликдан сўнг ошқозон яраси
очилиб қолгани, қўлида тошма пайдо бўлгани, қон боси-
ми ошиб кетганидан шикоят қилади. Уйқуси ҳам йўқолиб,
кечаси билан мижжа қоқмаганини айтади. Ҳа, бу аломат-
лар хавотир олишга арзийди. Шунда унинг ошқозонини
гастроэнтеролог, теридаги тошмани –
дерматолог, қон
босими ошишини – терапевт даволайди. Энди ҳаммаси
гўёки жойига тушиб кетадигандек. Фақат даволанса бўл-
ди. Лекин ишдаги ўша зиддиятни ўйлаган ҳамоноқ унда
барча аломатлар яна такрорланади.
Одам мияси худди мукаммал компьютер каби. Тўғ-
рироғи, компьютер асаб тизими фаолиятига ўхшаш яра-
тилган. Одам организмида кўз, қулоқ ва тери ахборот
киритиш каналлари ҳисобланади, қоннинг биокимёвий
таркибидан таъсирланувчи рецепторлар ҳам бор ва ҳока-
зо. Мия сўздан жуда кучли таъсирланади, қўпол сўз эса
организмда бутун бошли тўфонга сабаб бўлиши мум-
кин. Худди юқорида келтирилган мисол каби:
марказий
асаб тизими ўзини ҳимоя қилиш мақсадида психологик
стрессга кескин биологик фаол моддалар ажратиш билан
жавоб берди. Шундай моддалардан бири эса гистамин бў-
либ, у ошқозон яраси ва нейродермитни чақирган.
Ҳа, асаб тизимимиз шундай тузилган:
мия учун хоти-
ралар ҳам уларни юзага келтирган воқеалар каби реал
ҳисоб ланади. Мисолимиздаги каби ҳолатга
дуч келган
одамга ёрдам бериш учун, аввало, марказий асаб тизими-
га таъсир ўтказиш керак.
Демак, ростдан ҳам ҳаммасининг тепасида
асаб ти-
зими турар экан-да! Албатта, шунинг учун ҳам бошимиз-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
6
да-да! У қандай оғришини умрингизга ақалли бир марта
бўлса ҳам ҳис қилиб кўргансиз, албатта. Марказий асаб
тизими – асаб тизимининг атиги бир қисми, албатта, лекин
энг асосий қисми экани ҳам шубҳасиз. Айнан шунинг учун
суяк тизимига ажиб маҳорат билан жойлаб қўйилган. Бу
ҳақда бошқа ўринда батафсилроқ тўхталамиз.
Хўш, ўзимиздаги энг мукаммал компьютер – асаб тизи-
ми соғлиғини асраш учун нима қилиш керак?
Бугун деяр-
ли барчамиз одам организми қандай тузилгани ҳақида му-
айян тасаввурга эгамиз. Шифокорларга ишониш керак ва
зарур, лекин улар касалликни даволаши ҳақида унутманг.
Саломатлик ҳақида фан эса бутунлай бошқа нарса. Бунда
ҳар ким ўзи тер тўкиши керак: ўз саломатлигингиз учун бош-
қа ҳеч ким жавобгарликни бўйнига ололмайди.
Ҳозир айнан шундай даврга қадам қўйганмиз, ҳурматли
китобхон, шифокорлар ўз
билим ва тажрибалари билан
ўртоқлашиб, сиздан соғлиғингизни сақлаш учун жавоб-
гарликни ўз зиммангизга олишга ундайди.
Мазкур китоб
орқали бу борада етарли тушунча ҳосил қилишингизга кў-
маклашамиз. Умид қиламизки, бу сиз учун нафақат фой-
дали, балки қизиқарли ҳам бўлади. Ахир, сиз учун ўзингиз
қизиқарли эмасми?
Ўз вужудимизда нималар кечаётгани ва кечиши мум-
кинлигини билишимиз зарур. Шундагина унга ёрдам бера
оламиз. Турли муаммолар руҳий дунёмизнинг ноёб қоби-
лиятларидан, ижодга ва меҳр-муҳаббатга эҳтиёжларидан
устун келмаслиги учун уни асраб-авайлашга тушамиз.
Шундай экан, вужудимиздаги энг ноёб бўлмиш асаб ти-
зими ҳақида билиб олишни ортиқча меҳнатга йўйманг.
Нима қилсак, унга зиён етмаслиги ҳақида батафсил билиб
олинг. Агар шундай ҳол юз берган бўлса, бу китобда ушбу
муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳам атроф-
лича баён қилинади.