2.5. Асаб саломатлигининг психологик
жиҳатлари
Мазкур жиҳат турмуш тарзини шакллантиришда бево-
сита одамнинг психик саломатлиги билан боғлиқ. У нормал
(мақбул) одам организмида психоэмоционал жараёнлар
кечиши билан тавсифланади, яъни, эътибор, идрок қилиш,
хотира, таъсирчанлик, эмоционаллик каби барча таркибий
қисмлари муайян ижобий тенденцияга эга бўлади.
Руҳий саломатлик учун қуйидагилар характерли кўр-
саткичлар ҳисобланади: руҳий ёки психосоматик касал-
ликлар йўқлиги; ёш жиҳатидан психиканинг нормал шакл-
ланиши; одамнинг нормал психоэмоционал ҳолати.
Шунинг учун ижобий психоэмоционал ҳолат, энг
аввало, одам психикасининг унинг ёшига мос уйғун
ривожланиши, шунингдек, ҳаёт фаолиятининг турли
жабҳаларида олдида турган вазифаларни самарали
бажаришидир. Ақлий лаёқат психиканинг функционал
ҳолатларининг етакчи кўрсаткичларидан бири ҳисобла-
ниб, унинг идрок, эътибор, хотира ва бошқа асосий тав-
сифларини интеграциялайди.
Демак, юқори ақлий лаёқат – одамнинг психоэмоци-
онал ҳолатининг асосий кўрсаткичларидан бири (руҳий
саломатлик) ва умуман, организмнинг мақбул функцио-
нал ҳолатининг муҳим индикатори.
Соғлом психика учун турли ҳодисалар, воқеа лар, фак-
тларга барқарор жавоб реакцияси сифатида ижобий эмо-
ционал ҳолат характерли. Қувонч, ғам, хавотир, ғазаб, бе-
тоқатлик каби эмоционал ҳолатлар кайфият, эмоционал
фонни ифодалаб, одам ҳаёти барча унсурлари билан
бирга шунинг асосига қурилган. Эмоционал ҳолат руҳий
саломатликка фаол таъсир кўрсатади ва унинг ишончли
индикатори ҳисобланади, шунинг учун салбий эмоцио-
нал ҳолат руҳий саломатлик, умуман, одам саломатлиги
ёмонлашуви кўрсаткичидир. Оқибат сифатида салбий
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
33
ҳиссиёт неврозларни чақиради – бу олий асаб фаолияти
бузилишидир. Невроз функционал касаллик ҳисоблан-
са-да, шунга қарамай, бу ҳолатга кўп тушиш чуқур деп-
рессиялар ва асаб тизимида жиддий ўзгаришларга олиб
келиши мумкин. Неврозлар турли типларга ажратилади:
истерия, психастения, шунингдек, неврастения типи
бўйича ривожланиши мумкин. Невроз типларининг ҳар
бири характерли хусусиятлар, симптоматика, учраш час-
тотасига эга. Кўпроқ муайян психоэмоционал хусусиятлар
мавжуд шахс ларда қайд қилинади.
Масалан, неврастения (астеник невроз) юқори таъ-
сирчанлик ва серзардалик бирикмаси бўлиб, бунда
фаол эътиборнинг тез сўниши кузатилади. Шунингдек,
у толиқиш ва кайфият йўқлиги билан тавсифланади.
Пировардида, невроз – бу психологик ҳимоя меха-
низмлари етарлича юқори самарали бўлмай, стресс
вазиятларда хулқ-атворда пассивлик кузатилган шаро-
итда мотивларнинг ҳал қилинмаган ички зиддиятлари
оқибати саналади.
Ҳозирги ташвишли дунёда неврозлар тобора кўпроқ
учрамоқда. Бинобарин, у қайсидир маънода цивили-
зация касаллиги ҳисобланади. Айниқса, бу ҳаётнинг
ўсмирлик даврига алоқадор. Мактаб давридан бошлаб
психологик юкламалари ортиб борган ёшларда юкла-
малар номутаносиблиги кўпинча зўриқиш ва невротик
бузилишларга сабаб бўлади.
Ҳозирги дунёда аҳолининг барчаси психологик бузи-
лишлардан тез-тез азият чекмоқда. Соғлиқни сақлаш-
нинг бирламчи бўғинига нев роз ташхиси билан мурожа-
ат қилаётганлар сони борган сари кўпаймоқда.
Сўнгги ўнйилликларда тараққиётнинг янги ижти-
моий-иқтисодий йўлига ўтишга боғлиқ равишда бозор
муносабатлари одамларнинг ўзаро муносабатларини
сезиларли даражада ўзгартирди. Улар етарлича му-
раккаблашди. Маълум даражада қадриятларни қайта
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
34
баҳолаш содир бўлди. Буларнинг барчаси аҳолининг
психоэмоционал ҳолатида, хусусан, уларнинг руҳий са-
ломатлигида сезиларли из қолдирди.
Руҳий саломатлик ҳолатига ташқи муҳитдаги жиддий
ўзгаришлар, турли атмосфера катаклизмалари билан
бирга содир бўлувчи экологик омиллар маълум дара-
жада таъсир қилади. Улар организмнинг психоэмоцио-
нал ҳолатига салбий таъсир ўтказади.
Ҳозирги вақтда асаб тизимига салбий таъсирлар
орасида оммавий ахборотлар воситалари ҳам муҳим
ўрин тутади. Уларда тажовузкор ва даҳшатли саҳналар
истаганча топилади. Бу эса нафақат болаларда, балки
катта ёшли одамларда ҳам нормал бўлмаган дунёқа-
рашни шакллантиради.
Бугунги дунёда одам шундай вазиятда қолиб кет-
ганки, психикасининг мослашувчанлик имкониятлари
мунтазам равишда ошиб борувчи замонавий ҳаёт та-
лабларидан ортда қолмоқда. Саломатлик, жумладан,
руҳий соҳалар ёмонлашуви белгиси лаёқат пасайиши
ҳисобланади. У руҳий саломатликни баҳолашда муҳим
оралиқ кўрсаткичдир.
Умуман, руҳий саломатлик ҳолатини назорат қилиш
учун баҳолашнинг айрим оддий усулларидан фойдала-
ниш зарур. Масалан, муайян ишдан сўнг лаёқат тикла-
ниши вақти давомийлигини ошириш. Тананинг турли
соҳаларида ноқулайлик ҳис қилиш, эзилган ҳолат, бе-
сабаб қўрқув ва бошқалар. Руҳий саломатликнинг ижо-
бий кўрсаткичларидан бири одам ҳаёт фаолиятининг
муҳим унсури сифатида тўлақонли уйқу ҳисобланади.
Бинобарин, ҳозирги пайтда эмоционал стресслар-
дан ҳимояланиш янада мураккаблашмоқда, шунинг
учун индивидуал даражада ва умуман жамиятда пси-
хологик адаптацияни ривожлантириш учун максимал
шароитлар яратиш зарур.
Қадим замонлардан буён инсоният мунтазам ра-
вишда ўзига савол бериб, ҳаёт қисқа ва бир марта-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
35
гина берилишини таъкидлайди. Аммо аслида ҳаётга,
ўзимизга, атрофдагиларга қандай муносабатдамиз?
Ахир, ўз соғлиғимизни ҳам беҳуда бой беряпмиз-ку.
Саломатликнинг психологик жиҳати бизни мунтазам
масъул бўлишга, соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлашга
ундайди. Шахс психологик жиҳатларини шакллантириш
билан бирга маънавиятни юксалтириш ҳаётий вазият-
ларга ижобий муносабатда бўлишга ва қадимгилар
айт гандек роҳатланиб яшашга (лекин роҳатланиш учун
эмас) имкон беради.
Бунга ўрганиш мумкин ва шарт, гарчи одам ҳаёт фао-
лияти жараёнида мунтазам, ҳар кунлик саъй-ҳаракатлар-
ни талаб қилса ҳам. Ҳар бир кундан, табиатдан, об-ҳаво-
дан, ишдан, бизни ўраб турган одамлардан қувонишни
ўрганиш керак. Бошқача айтганда, ҳаёт бизга берилган
илоҳий неъмат. Бунинг учун беҳад хурсанд ва миннат-
дор бўлишимиз керак. Роҳатланиб яшаш учун, аввало,
ўзимизни жуда синчков, чуқур ўрганишимиз, барча заиф
ва кучли жиҳатларимизни англашимиз, ўз хатти-ҳара-
катларимизни мунтазам таҳлил қилишимиз зарур.
Гапнинг индаллоси, ҳаёт мазмуни
ҳақида азалдан
мерос қолган саволга мазмунли яшаш
деган жавобни
айта олиш керак! Ана шунда ҳар бир ўтган кун олдин-
Do'stlaringiz bilan baham: |