УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

гисига асло ўхшамайди. Серқирра турмушингизда 
Сизга яхши кайфият ва беҳисоб бахтли ҳиссиётлар 
бағишлайди.
Аксарият ҳолларда шунинг ўзи психологик жиҳатни 
ташкил қилиб, уни мунтазам шакллантириш ва тако-
миллаштириш лозим. Шундай ёндашувлардан бири 
«тафаккурда эврилиш» самараси деб номланади. У 
муаммони ҳал қилишнинг бетакрор шакли. Бошида 
орзу-умидларингизни эришиш мумкин бўлган дара-
жадан анча юқорига қўясиз, кейин эса уларни рўёбга 
чиқариш йўлларини излай бошлайсиз. Масалан, агар 
биз яна эскича ўйлашни давом этсак, у ҳолда зару-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
36
ратга кўра ихтиёрий ишни яхшилаш аввалгидан нари 
борса 5-10% яхшироқ бўлиши мумкин. Бироқ натижа-
ни бир неча марта яхшилаш учун қамровни шунчалик 
кенг олиш керакки, одамлар шундай дейишсин: бун-
дай яхшилаш учун масалани бутунлай бошқача ҳал 
этиш талаб қилинади.
Саломатлик ва ҳаётга муносабат бир неча марта 
яхши бўлиши учун янада чуқур концепциялар ва ҳа-
ётни англашга асосланган янги ёндашувлар зарур. 
Бунинг асосида жуда муҳим икки хулоса ётади: та-
биат билан уйғунликда яшаш, яъни, «мукаммал са-
ломатлик мукаммал мувозанатга боғлиқ». Иккинчиси: 
«инсон ўз онгини ўзгартириб, ўз ҳаётини ўзгартири-
ши мумкин». Буларнинг ҳаммаси организмнинг катта 
(ҳали очилмаган) имкониятларидан яна бир марта 
гувоҳлик беради. Муҳими, онгсиз равишда касаллик-
лар яратиш ўрнига онгли равишда саломатлик яра-
тиш мумкин ва лозим.
Инсоният бизни қизиқтирган муаммолар бў йича 
улкан тажриба тўплаган. Руҳий саломатлик, яъни, 
асаб тизимини такомиллаштириш йўллари Қадимги 
Ҳиндистон, Хитой ва Тибет тиббиётигача бориб тақа-
лади. Масалан, қадимги ҳинд таълимоти Аюрведада 
пракрити деган тушунча келтирилади. У одамнинг пси-
хофизиологик турини таърифлайди. Унга онг (руҳ) ва 
тана (физиология, соматика) киритилади. Бундан онг 
ва тана билан боғлиқ одамларнинг турли тоифалари 
тушунчаси вужудга келиб, таълимотда улар доша си-
фатида тавсифланадиҲар бир одам ўз дошасига эга 
(Вата, Пита, Капха). Дошалар ўртасидаги дисбаланс 
онг ва тана ёмон мувофиқлаштирилганининг биринчи 
белгиси. Дошалардан қай бирига мансуб эканингизни 
билиш парҳезни, жисмоний юкламани, кун тартибини 
тўғри танлаш, эътиборни у ёки бу муаммога қаратиш, 
бошқача айтганда, ижобий ҳаёт тарзини тартибга соли-
шингизга ёрдам беради.


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
37
Организмда мувозанат сақлашни ва онгингиз ба-
ланслашганлигини яхшилаш учун қадимги таълимот 
аутотренинг турларидан бири сифатида медитациядан 
фойдаланишни тавсия қилади. Трансцендентал меди-
тация, тадқиқотлар кўрсатишича, оддий ақлий муола-
жа сифатида саломатлик ва аввало, унинг психологик 
таркибий қисмларини яхшилаш, безовталик даражаси-
ни пасайтириш ҳамда иш ва ўқишда унумдорлик дара-
жасини яхшилашга имкон беради. Бу дастур ақлий ва 
жисмоний стрессни камайтиради. Инсоний муносабат-
ларда уйғунликка олиб келувчи ички қониқиш ҳиссини 
ривожлантиради. Бошқача айтганда, «квант энергияси» 
орқали медитация организм ҳолатини баланслашти-
риб, уни янада оптимал ва юқори даражага олиб чиқиш 
имконини беради.
Одамнинг психологик статусини яхшилашнинг яна 
кўплаб ёндашувлари ва воситалари мавжуд. Масалан, 
жисмоний юкламалар, хусусан, ҳаракатлар одамдаги 
ақлий лаёқат тикланиши учун қудратли омиллардан 
бири ҳисобланади. Уйқу ҳам муҳим функция бўлиб, са-
ломатликнинг психологик жиҳати учун улкан аҳами-
ятга эга. Уйқу кучни тиклайди. Организмга ақлий ва 
жисмоний зўриқишлардан дам олиш имконини яра-
тади. Бир вақтда ётиб, бир вақтга туришга одатла-
нилган уйқуни ташкил қилиш ва тузилмасига ижобий 
таъсир қилади. Бу муайян ва ижобий ҳаёт стереотип-
ларини шакллантиради.
Психикани ижобий шакллантириш, уни ривожлан-
тириш ва керакли даражада ушлаб туриш оддий жа-
раён эмас. Айниқса, ўсиб келаётган авлодга нисба-
тан мунтазам эътибор ва катта жавобгарлик талаб 
қилинади.
Саломатликнинг психологик жиҳатдан имкониятла-
ри шундай: улар ижобий ёндашувни шакллантиришда 
кўплаб қарашлардан фойдаланган ҳолда ҳаёт тарзини 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
38
ўзгартиради. Бизнинг «роҳатланиб яшанг» деган ибо-
рамизни қўллаган ҳолда исталган ёшда ўз ҳаётингиз-
ни қулай қилишингиз мумкин! Шуни унутмангки, агар 
стресс билан курашишни ўрганиб олсак, барча касал-
ликларнинг 55% и ўз-ўзидан бартараф этилади. 
Шубҳасиз, одам саломатлигининг психологик жиҳат-
лари ҳозирги пайтда жуда муҳим, соғлиқни сақлаш ва 
мустаҳкамлаш тизимида етакчи бўғинлардан бири са-
налади. Ушбу жиҳат организмнинг бизни ўраб турган та-
биат ва ижтимоий муҳит билан динамик мувозанатини 
таъминлайди, шунинг учун ушбу жараён бузилишлари 
ўз-ўзидан бу мувозанатга путур етказади. Ушбу қонуни-
ятларни билиш захира имкониятлар ортишини ҳисобга 
олган ҳолда одамнинг психологик имкониятларини ри-
вожлантириш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар 
ишлаб чиқишга имкон беради. 
Шундай қилиб, яна бир марта қайд қилиш зарур-
ки, одам ўзининг ҳис-туйғулари, эмоциялари, сезги-
лари ва идрок қилишида индивидуал бўлгани ҳолда 
ўзининг яратувчанлик ва ижодкорлик имкониятларини 
ёрқин ифодалаш, ижобий ҳаётни шакллантириш учун 
шарт-шароитларни аниқлаш, ўзини ҳар куни такомил-
лаштиришга қодир. Шунда унга ҳаёт сифати ва узоқ 
умр кафолатланган.
Замонавий илғор одамда сабрлилик, қайғуриш ҳис-

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish