УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

2.3. Руҳият шаклланишига хос
айрим хусусиятлар
Маълумки, организмда исталган функция унинг гене-
тик материали, яъни, генлар, жумладан, мияни ривожлан-
тириш дастури ва одамнинг айрим психик хусусиятлари 
асосида шаклланади.
Муайян муҳит шароитида, жумладан, таълим ша-
роитида генетик дастурларнинг амалга ошиши барча 
унсурларга эга одам психикаси шаклланишига олиб 
келади. Айнан шу генотип дейи лади. Генотип билан 
атроф-муҳитнинг ўзаро таъсирлашуви натижасида 
морфологик, физиологик ва хулқ-атвор белгилари маж-
муи шаклланади, бу фенотип деб  номланади.


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
25
Психика шаклланишида генетика (ирсият) аҳамиятини 
билиш муҳим саналади. Бу алоқа, шубҳасиз, организм-
нинг психик функцияларидаги муайян қобилиятлар ир-
сийланиши кўринишида мавжуд бўлади. Масалан, ташқи 
муҳит ёки тарбия шароитларига унча боғлиқ бўлмаган 
фикр лаш жараёнлари характери, эътибор, хотира ва 
бошқаларга таъсир қилувчи асаб тизими фаолиятининг 
генетик шартланган хусусиятлари. Демак, тушунарлики, 
ҳар бир одам ўзининг гено-фенотипик хусусиятлари таъ-
сирида фақат ўзига тегиш ли психологик сифатлар билан 
фарқланади.
Олий асаб фаолияти турларининг бир қанча тас-
нифлари мавжуд. Улардан энг қадимийси Гиппократ 
томонидан таклиф қилинган тасниф бўлиб, унда одам-
лар тўрт тоифада (темперамент) қайд қилинади: санг-
виниклар, холериклар, флегматиклар ва меланхолик­
лар. Сангвиниклар – вазмин, барқарор психикали ҳа-
ракатчан одамлар; холериклар – таъсирчан, қизиққон 
одамлар, улар қисқа муддатли ишларни яхши уддала-
шади; флегматиклар
 – мўрт, кам ҳаракат одамлар, се-
кин ўйлашади, аммо ўз мақсадларига эришиш йўлида 
қатъиятли; меланхоликлар – жуда таъсирчан, кўнгли 
нозик ва тез толиқадиган одамлар.
Ўтган асрда таниқли физиолог И.П.Павлов Гиппократ 
таснифи негизида илмий базани келтирди. Унинг асо-
сида ҳаяжон ва тормозланиш жараёнлари, уларнинг 
баланслашганлиги ва қўзғалувчанлиги ётади. Буюк 
олим сангвиник, холерик ва флегматик кучли ифода-
ланган асаб жараёнларига эга олий асаб фаолиятининг 
кучли турлари деган хулосага келди. Сангвиникларда 
ҳаяжон ва тормозланиш жараёнлари баланслашган. 
Холерикларда ҳаяжон жараёнлари устунлик қилади, 
флегматикларда – тормозланиш, меланхоликлар учун 
асаб жараёнлари кучсизлиги характерли бўлиб, ҳатто 
энг кучсиз таъсирларга ҳам таъсирчан. 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
26
Одамнинг типологик хусусиятларини билиш турмуш 
тарзи ва умуман ҳаёт фаолиятини шакллантириш жа-
раёнида улардан самарали фойдаланишга имкон бе-
ради. Қайд қилинган одамларнинг психологик турлари 
генетик шартланган, ҳолбуки муҳит ўзгаришлари нати-
жасида муайян доирада ўзгариши мумкин деб ҳисобла-
нади. Тарбия (болалик йиллари) ёки ўзини тарбиялаш 
(балоғат йилларида) орқали одамнинг типологик тав-
сифидаги айрим нохуш белгиларни камайтириш, пси-
хикани мустаҳкамлаш асносида нохуш омилларга, энг 
аввало, ҳиссий таъсирга чидамли қилиш мумкин. 
Шубҳасиз, бу давомий ва машаққатли меҳнатни та-
лаб қилади, аммо унинг натижаси сарфланган саъй-ҳа-
ракатларни оқлайди. Одам типологик хусусиятларидаги 
бундай ўзгаришлар (шаклланиш) генетик дастурлар би-
лан атроф-муҳитнинг, аввало, ижтимоий муҳитнинг ўзаро 
таъсирлашуви натижаси ҳисобланади. Шунинг учун одам 
ҳаёт тарзини унинг психологик турига мос равишда белги-
лаш муҳим саналади. Индивидуал хусусиятларни билиш 
ва ҳисобга олиш, одам имкониятларини таҳлили меҳнат 
фаолиятини ташкил қилишда, таълим-тарбия масалала-
рида, стресс вазиятларнинг олдини олишда, жумладан, 
турмуш тарзини шакллантиришда турли муаммоларни 
четлаб ўтишга имкон беради.
Қайд қилиш жоизки, шахснинг индивидуал пси-
хологик хусусиятларидаги барча мураккаб ликларни 
тавсифловчи яна қатор таснифлар мавжуд. Масалан, 
немис тадқиқотчиси К.Юнг ўзининг таснифи асосида 
тафаккур, эмоция, ҳис-туйғу ва интуиция каби психик 
функцияларга эҳтиёж, интилиш ва эгаликни таърифлай-
ди. Бунда олим икки тоифали одамларни ажратиб кўр-
сатади: экстравертлар – уларнинг эҳтиёжлари етарли 
даражада ташқи омилларга йўналтирилган, улар фаол, 
чиқишимли, вазиятни ўзгартиришга мойил, беқарор, 
доим эътибор марказида. Интровертлар – ўз қобиғи-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
27
га ўралиб олган одамлар, улар кўпинча ёлғиз яшайди, 
доим шубҳачи, жуда таъсирчан, бадгумон, зиддиятли 
вазиятларга дош беролмайди. Шундай қилиб, мазкур 
психологик тоифалар, аввало, мутаносиб эҳтиёжларга 
йўналтирилган хулқ-атвор ва ҳиссиёт векторлари.
Бошқа тасниф, қадимги Ҳиндистоннинг «Аюрведа» 
соғломлаштириш тизими психосоматик тоифаларга 
(вата, питта, капха) асосланган. Уларнинг ҳар бири доша 
деб номланувчи муайян механизмлар таъсирининг нати-
жаси ҳисобланади. Психосоматика асосидаги бу таъли-
мот нафақат жисмоний ва психик саломатликни, балки 
барча ҳаётий параметрларни: ўзаро муносабатлар, иш-
дан қониқиш, маънавий ўсиш, уйғун ижтимоий ўзаро му-
носабатлар ва бошқаларни юқори даражага кўтаради. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish