Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/31
Sana25.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#304808
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
hududij mazhmualarning nazarij asoslari

«географик тўлқинлар»
кўз олдимизга 
келади.
Н.Д.Кондратьев жаҳон хўжалиги динамикасида 5 та цикл ажратади, 
улардан тўрттаси индустрия даврига, охирги 5-ундан кейинги, яъни 
постиндустриал даврга тўғри келади. Бу даврда электроника, лазерлар 
технологияси, биотехнологиялар устувор аҳамиятга эга. Худди шунга ўхшаш 
ҳудудий–иқтисодий ривожланишнинг кетма-кетлигини кузатиш мумкин. Бу 
ўринда И.Мечниковнинг жаҳон цивилизацияси босқичлари ва бунда буюк 
тарихий дарёларнинг роли хақидаги асарини ҳам эътибордан четга 
қолдирмаслик керак. Муаллиф жаҳон маданияти ва тараққиётида дарё, Ўрта 
денгиз ва океан цивилизацияларини ажратади. Улар бир вақтнинг ўзида эмас, 
балки турли даврларда, бирининг ўрнини иккинчисини олиши билан юзага 
елган. 


25 
Дарҳақиқат, жаҳон тараққиёти Узоқ Шарқ, Япония ва Хитойдан 
бошланиб, Ўрта ва Яқин Шарққа, ундан Ўрта денгиз ва Пиреней ярим 
оролига, улардан Англия ва ниҳоят Америкага (А+Ш)га кўчди. Ҳозирги 
даврда тарихни, иқтисодий-ижтимоий ҳаётни ривожлантирувчи минтақалар 
«учбурчаги», яъни А+Ш-/арбий Европа-Япония ҳисобланади. Айни вақтда, 
етакчи кучнинг аста-секин яна шарққа кўчиши аломатлари сезилмоқда. Буни 
Япония таъсири ва бошчилигида янги индустриал мамлакатлар – Жанубий 
Корея, Сингапур, Тайланд, Малайзия, Индонезия, Филиппиннинг пайдар-пай 
(изма-из) жадал суръатлар билан ривожланишида кўрамиз. Демак, бизнинг 
назаримизда, иқтисодий тараққиётнинг цикл хусусиятига эга эканлиги фақат 
давр, вақт доирасидагина эмас, балки Ер шари, глобал, географик маконда 
ҳам содир бўлмоқда. Бундай географик тўлқинлар, силжишлар эса, албатта, 
жаҳон хўжалигининг ривожланиш ва унинг ҳудудий таркибига таъсир 
қилади. 
Шу билан бирга иқтисодий географлар, минтақа иқтисодчилари 
В.Леонтьев ва У.Изардларнинг тармоқлараро ва ҳудудлараро баланси ҳамда 
минтақавий иқтисодиёт фани тўғрисидаги илмий ғояларини, Зипфа ва 
Стюарт, Дж.Фридман кабиларнинг шаҳарлар ривожланиши, бошқа 
олимларнинг «дунёвий шаҳарлар» хақидаги янги ишларни ҳам назардан 
қочирмаслик керак. Зеро уларнинг барчаси ишлаб чиқариш кучларини 
жойлаштириш, ҳудудий мажмуалар билан бевосита боғлиқ. 
Биз юқорида ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг илмий ғояларини 
асосан /арб олимлари асарлари бўйича талқин қилдик. Ўз-ўзидан савол 
туғилиши табиий: нахотки узоқ тарихга, маданиятга эга бўлган ўзимизнинг 
юртимизда бундай ишлар қилинмаган бўлса? Шубҳа йўқ, албатта бу борада 
ҳам ўлкамиз катта ва бой меросга эга. Муаммо фақат уларни тарихий 
манбалардан қидириб топиш, ўрганиш, тарғиб ва ташфиқот қилиш, амалга 
татбиқ қилишдан иборат бўлмоғи лозим. Масалан, бу ерда хусусан 
деҳқончиликни ривожлантириш ва жойлаштириш, алмашлаб экиш, суғориш 
иншоотларини қуриш ва фойдаланиш, савдо ва ҳунармандчилик соҳалари, 


26 
шаҳарсозлик тўғрисида дунё аҳамиятига молик ихтиролар яратилгани сир 
эмас. Математика, тиббиёт каби фанлар туғилган бу Замин ижтимоий-
иқтисодий тараққиётнинг бошқа соҳаларига, жаҳон маданияти ва тарихига 
ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish